Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19454 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 78e0d5d4-5adf-44d5-bd70-26208f2ea93e Claim ID PDF Hash a3a4d4f97a315c85... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
онуни 71-моддаси онуни 71 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19454-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ББ давлат унитар корхонаси ҳисобидан 49 387 790 сўм асосий қарз ва 24 693 895 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Н.Саминжонов, даъвогар вакили Ғ.А.Ганиев (ишончнома ва ордер асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББ давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 22 августда 249/54950-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар Уйчи туман, Соку МФЙ, Сарбон кўчасига цемент-бетон қопламали йўл тўшамаси қуриш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан бажарилган ишлар ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги оқибатида унинг даъвогар олдида 49 387 790 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 49 387 790 сўм асосий қарз ва 24 693 895 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Наманган вилояти иқтисодиёт Молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво аризаси (шартнома рақами)га аниқлик киритиб, шартнома асосида ишлар бажарилганлиги бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-3) билан тасдиқланганлигини, қарздорликни тўлаб беришни сўраб бир неча бор оғзаки ва ёзма мурожаат қилганликларини, жавобгар бажарилган ишлар ҳақини бугунги кунга қадар тўлиқ тўламаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Ишда иштирок этувчи прокурор катта ёрдамчиси суд мажлисида даъво талабига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган ишга жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия Бош бошқармаси ҳамда Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига келмадилар. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170, 172-моддаларига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор катта ёрдамчиси фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги “Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-378-сон қарори билан 2023 йил 1 январдан бошлаб инжиниринг компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат унитар корхонасига ўзгартирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган қурилиш пудрат шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) дан вужудга келган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-249-сонли қарори 4-бандининг учинчи хатбошисида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига объектларни қуриш - Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Автойўлинвест” агентлиги буюртмаси асосида амалга оширилиши, бошқа объектлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ДУКлар буюртмачи этиб белгиланиши, олтинчи хатбошисида 2022 йилда кластер усулида цементбетон қопламали ички йўлларни қуриш ишлари бўйича кластер усулида ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 22 августдаги “Вилоятда 2022 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш дастурининг манзилли рўйхати параметрларига ўзгартириш киритиш ҳамда объектларда кластер усулида бажариладиган ишлар учун пудрат ташкилотларини танлаш тўғрисида”ги VI-32-87-6-0-К/22-сонли қарори билан тасдиқланган Наманган вилоятида 2022 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш бўйича бириктирилган буюртмачи ва кластер усулида пудрат ишларини бажариш учун танланган бош пудрат ташкилотлари рўйхатида даъвогар Уйчи туманида цемент-бетон қопламали ички йўл қуриш ишларини бажариши белгиланган. Юқоридаги қарорлар асосида тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августда тузилган 249/54950-сонли пудрат шартномасига кўра даъвогар Уйчи туман, Соку МФЙ, Сарбон кўчасига цемент-бетон қопламали йўл тўшамаси қуриш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган таъмирлаш ишларини қабул қилиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома асосида жами 387 741 790 сўмлик цемент-бетон қопламали йўл тўшамаси қуриш ишларини бажарган ва тарафлар томонидан 2022 йил 30 сентябрда, 18 октябрда ҳамда 2023 йил 2 ноябрда тасдиқланган бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-3) асосида жавобгар ишларни қабул қилиб олган. Ўзаро тузилган шартноманинг 2-бандида жавобгар бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай бажарилган ишлар ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлиқ тўламаган ва 49 387 790 сўм қарздорликка йўл қўйган. Жавобгарнинг қарздорликни тан олганлиги тарафлар ўртасида 2024 йил 10 февраль куни ҳолатига тузилган солиштирма далолатномаси билан ҳам тасдиқланади. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2024 йил 25 мартда юборган 16/3-сонли ва 2025 йил 15 сентябрда юборган 16-сонли талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ваҳоланки, ФК 638-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг судга тақдим этган 2025 йил 5 ноябрдаги 01/09-35/897сонли хатида тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августда тузилган 249/54950-сонли шартнома ғазначилик хизмати орқали рўйхатдан ўтганлигини маълум қилган. Суд тарафлар ўртасидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-249-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 22 августдаги VI-32-87-6-0-К/22-сонли қарори асосида тузилганлиги сабабли давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинган деб ҳисоблайди. Боиси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 71-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 15-бандида жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилганидан кейин қурилиш даврига берилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ, инвестор томонидан маблағ билан таъминлангандан сўнг объектнинг умумий, шартномавий - жорий қийматининг 95 фоизи доирасида амалга оширилиши кўзда тутилиб, шундан 5 фоизи объектни белгиланган тартибда фойдаланишга топширилганлиги тўғрисидаги давлат қабул комиссиясининг далолатномаси, фойдаланишга қабул қилинганлиги ҳақидаги қарор ва авизо тақдим этилганидан сўнг амалга оширилиши назарда тутилган. Шартноманинг 16-бандига кўра, мазкур шартномада белгиланган 5 фоизли қийматини молиялаштириб берилиши ҳақида учинчи шахс (фойдаланувчи), жавобгар (бюртмачи) ва даъвогар (пудратчи)лар иштирокида тузилган далолатнома ёки розилик хати тақдим этилганда объект шартномавий жорий қийматининг қолган 5 фоизи маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағ ҳисобидан молия йили тугагунга қадар тўлаб берилиши, ушбу 5 фоиз кафолат маблағлари учун етарли миқдорда маблағ ажратилмаса, жавобгар ўз ҳисобидан ушбу объект бўйича 5 фоизлик кафолат маблағини тўлаш мажбуриятини олмаслиги белгиланган. Шунга кўра, шартноманинг 15-банди талаблари асосида объектни белгиланган тартибда фойдаланишга топширилганлиги тўғрисидаги давлат қабул комиссиясининг далолатномаси, фойдаланишга қабул қилинганлиги ҳақидаги қарор ва авизо даъвогар томонидан тақдим этилмаган бўлиб, 49 387 790 сўм миқдоридаги ҳақдорлиги юзасидан 19 744 166 сўм миқдорида шартнома бўйича ундириладиган 5 фоиз қисми чегирилмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжуд эканлиги ва уни тўланмаганлиги тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-3), солиштирма далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъво даъво талабидаги 49 387 790 сўм асосий қарз қисми бўйича 29 643 624 сўмга қаноатлантиришни ҳамда асосий қарз ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек даъво аризасида жавобгар бажарилган ишлар ҳақини ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 24 693 895 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 59-бандида мазкур шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар томонидан 49 387 790 сўм миқдоридаги ҳақдорлиги юзасидан 19 744 166 сўм миқдорида шартнома бўйича ундириладиган 5 фоиз қисми чегирилмаганлиги сабабли даъво талабидаги 49 387 790 сўм асосий қарз бўйича эмас, балки 29 643 624 сўм асосий қарзга нисбатан пеня хисобланиши керак. Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган пенянинг шартнома шартига мутаносиб 14 821 812 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда суд жавобгар бажарилган ишлар ҳақини тўлаши лозим бўлса-да, тўловни кечиктирилганлиги сабабли даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам қисман асосли деб ҳисоблайди. (пенянинг ҳисоб-китоби иш ҳужжатларида мавжуд). ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сон қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд баён этилганларни ҳамда даъвогар 2023 йил ноябрь ойидан буён қарздорликни ундириш чораларини кўрмай мажбуриятни бажармаслик туфайли пеня миқдорининг кўпайишига кўмаклашганлигини инобатга олган ҳолда ундирилиши талаб қилинган 14 821 812 сўм пеняни 2 469 389 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу боис суд давлат божини олдиндан тўланганлигини инобатга олиниб, даъво талабларининг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгардан даъвогарга 889 309 сўм давлат божи ундиришни, 592 325 сўм қисмини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 29 643 624 сўм асосий қарз, 2 469 389 сўм пеня, 839 812 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 238, 326, 333, 631, 638-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ББ давлат унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 29 643 624 сўм асосий қарз, 2 469 389 сўм пеня, 889 309 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган давлат божининг 592 325 сўм қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев