Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/7216 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 69cfe2fd-de47-42d1-9e41-74b1a9c1ba71 Claim ID PDF Hash e168032d6e1d02cb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 19
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 919-моддаси аролик кодекси 919 code_article
аролик кодекси 919-моддасининг 2-қисми аролик кодекси 919 2 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
Ушбу Кодекснинг 929-моддаси Ушбу Кодекс 929 code_article
ФКнинг 934-моддаси ФКнинг 934 law
дори ФК 929-моддаси дори ФК 929 law
бандига асосан ФКнинг 947-моддаси бандига асосан ФК 947 law
ФКнинг 364-моддаси ФКнинг 364 law
ФКнинг 929-моддаси ФКнинг 929 law
амда ФКнинг 943-моддаси амда ФК 943 law
ФКнинг 47-моддаси ФКнинг 47 law
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Ушбу Кодекснинг 3246-моддаси Ушбу Кодекс 3246 code_article
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/7216-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Қодиров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, “Gl b l Insur n Gr u ” акциядорлик жамияти суғурта ташкилоти адвокати У.Умирқулов (ордер асосида), вакиллари О.Исмаилов, Ж.Ризаев (ишончнома асосида), АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” вакили Ж.Тўхтамишовнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 14 октябрдаги қарорига нисбатан “Gl b l Insur n Gr u ” акциядорлик жамияти суғурта ташкилоти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Gl b l Insur nс Gr u ” акциядорлик жамияти суғурта ташкилоти (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Қашқадарё минтақавий БХО ва “ hir q hi Kl st r” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 6 февралда тузилган 06/71-11-00107-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурта қилиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 11 августдаги ажрими билан АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” жавобгар сифатида ишга жалб этилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 августдаги ҳал қилув қарорибилан даъво ариза қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит қайтмаслик хатарини суғурта қилиш шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган ҳамда даъво талабининг АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Қашқадарё минтақавий БХОга нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 14 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Мазкур қарорга нисбатан даъвогар томонидан тафтиш тартибида шикоят берилиб, унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Бунга асос сифатида апелляция инстанцияси суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига ва қонун ҳужжатларига нотўғри баҳо 2 берганлиги, далиллар тўлиқ текширилмаганлиги, суғурта шартномасининг ҳақиқий эмаслиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланиши ва битим Фуқаролик кодексининг 919-моддаси 2-қисмига асосан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, суғурта мукофоти қарз олувчи томонидан тўланганлиги, суғурта шартномаси шартлари ушбу моддага зид эканлиги, суғурта шартномаси ва суғурта полисида муҳим шартлар кўрсатилмаганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлиси тайинланган жой ва вақти ҳақидаги ажрим нусхаси АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Қашқадарё минтақавий БХОга ва “ hir q hi Kl st r” масъулияти чекланган жамиятига етказилган бўлсада, суд муҳокамасида уларнинг вакиллари иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 127, 324моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тафтиш шикоятида келтирилган важлар қувватлаб, уни қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция суди қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келганлиги, аммо апелляция инстанцияси суди шартнома шартларига нотўғри баҳо бериб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этганлиги, Фуқаролик кодекси 919-моддасининг 2-қисмига асосан суғурта шартномаси ҳақиқий эмас деб топилиши лозимлиги, шартнома шартлари қонун ҳужжатларига зид эканлиги, шартномада суғурта товони пули ва суғурта товони миқдори кўрсатилмаганлиги ҳамда муҳим шартларнинг мавжуд эмаслиги, низоли суғурта шартномасида суғурта мукофоти қарз олувчи томонидан тўланганлиги, амалдаги қонунчиликда суғурта шартномасининг муҳим шартлари, хусусан суғурта пули миқдори, суғурта товонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши лозимлиги белгиланганлиги, бу қоидалар суғурта шартномасида назарда тутилмаганлигини маълум қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятига нисбатан эътироз билдириб, унинг асоссиз эканлигини, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, асосли хулосага келганлиги, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топишга асослар мавжуд эмаслигини, шартнома қонун ҳужжатларига зид эмаслигини, унинг шартлари тарафлар томонидан келишилганлиги, шартномада бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкинлиги қайд этилганлиги, суд шартномани ҳақиқий эмас деб топишда шартноманинг муҳим шартлари суғурта пули ва суғурта товони миқдори кўрсатилмаганлигини асоссиз равишда ҳисобга олганлиги, суғурта полиси суғурта шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжат эканлиги, суғурта пули миқдори тўғрисида келишув мавжудлигини баён қилиб, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш тартибидаги шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. 3 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “ hir q hi Kl st r” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 30 январда тузилган 136-сонли кредит шартномасига асосан, қарздорга 2024 йил 20 ноябрга қадар йиллик 10 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 96.763.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган. Ушбу кредит шартномасининг таъминоти сифатида “Gl b l Insur nс Gr u ” акциядорлик жамияти суғурта ташкилоти (суғурталовчи), АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Қашқадарё минтақавий БХО (суғурта қилдирувчи) ва “ hir q hi Kl st r” масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида 2023 йил 6 февралда 06/71-11-00107-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси тузилган. Даъво талабида тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасида муҳим шартлар ва суғурта пули миқдори тўғрисида келишув мавжуд эмаслиги, мазкур шартнома “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси, Фуқаролик кодексининг 915, 919, 929-моддаларига мувофиқ тузилмаганлиги, шартнома шартлари қонун ҳужжатларига зид эканлиги асос қилиниб, суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди шартнома шартлари ва қонун ҳужжатларига нотўғри баҳо бериб, тарафларнинг шартномавий муносабатга киришганлигини инобатга олмасдан моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келганлиги сабабли, апелляция инстанцияси суди даъво талабини қаноатлантиришга асослар йўқлиги ҳақида қонуний тўхтамга келган деб баҳолайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар, шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади. ФКнинг 915-моддасига асосан, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. 4 Ушбу Кодекснинг 929-моддасига мувофиқ, мулкий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида қуйидагилар тўғрисида келишувга эришилиши лозим: суғурта объекти бўлган муайян мол-мулк ёхуд бошқа мулкий манфаат тўғрисида; юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида; суғурта пули миқдори тўғрисида; суғурта товони миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида, агар шартномада уни суғурта пулидан оз миқдорда тўлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса; суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида; шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида. Даъво талабида шартномани ҳақиқий эмас деб топишнинг асоси сифатида тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасида муҳим шартларнинг кўрсатилмаганлиги қайд этилган. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 1.1-бандида, кредит шартномаси – суғурта қилдирувчи (банк) билан қарз олувчи ўртасида 2023 йил 30 январда тузилган 136-сонли шартнома (кейинчалик кредит шартномаси) бўлиб, унга мувофиқ суғурта қилдирувчи (банк) қарздорга ушбу шартноманинг декларациясида кўрсатилган кредит шартномасида назарда тутилган миқдорда ва шартларда пул маблағларини (кредитни) тақдим этиш, қарз олувчи эса олинган пул маблағларини ўз вақтида қайтариш ва у учун фоизлар тўлаш мажбуриятини юклаш юзасидан тузилган шартнома ҳисобланиши, суғурта полиси - суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта мукофоти/суғурта бадалининг тўлиқ тўлангандан кейин бериладиган ва суғурталовчининг мазкур шартнома бўйича мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат эканлиги, суғурта мукофоти (суғурта бадали) - ушбу шартнома билан келишилган тартиб ва муддатларда қарздор/суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта пули тўлаши шарт бўлган тўлов тушунилиши назарда тутилган. Мазкур суғурта шартномасига асосан қарз олувчи томонидан 2023 йил 8 февралдаги 3456, 3457-сонли тўлов топшириқномаларига асосан суғурта ташкилотининг ҳисобрақамига 887.000.000 сўм миқдорида суғурта мукофоти тўлаб берилган. Суғурта шартномасининг 2.1-бандида, ушбу шартнома предмети бўлиб мазкур шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган кредит шартномаси бўйича кредитнинг гаров ёки бошқа таъминот билан таъминланмаган қисмини суғурталаш ҳисобланиши кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 6.1-бандида, кредитнинг таъминоти сифатида “Gl b l Insur nс Gr u ” акциядорлик жамияти суғурта ташкилотининг 120.953.750.000 сўм миқдоридаги суғурта полиси тақдим этилиши, 6.1-бандида кредит бўйича мажбурият бажарилишини таъминлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча харажатлар қарз олувчи томонидан амалга оширилиши белгиланган. 5 Суғурта шартномасининг 4.1-бандида, ушбу шартнома бўйича суғурта пули (товони) ва суғурта мукофоти мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловасида келтирилган полисда кўрсатилганлиги назарда тутилган. Суғурта шартномаси бўйича тақдим этилган суғурта полисининг 7-устунида эса, суғурта пули миқдори 96.763.000.000 сўм кредит суммасининг 125 фоизи 120.953.750.000 сўм эканлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, суғурта пули ва миқдори ҳақида тарафларнинг келишганлиги қарз олувчи томонидан 2023 йил 26 январда тақдим этилган 194-сонли аризада ҳам қайд этилган. ФКнинг 934-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурталовчи суғурта товонини тўлаш мажбуриятини оладиган ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича тўлаш мажбуриятини оладиган сумма (суғурта пули) суғурта қилдирувчининг суғурталовчи билан келишувига кўра ушбу модда қоидаларига мувофиқ белгиланади. “Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 1891, 28.01.2009 йил)га асосан, суғурта полиси – суғурта шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи ва суғурта қилдирувчига у суғурта мукофотини ёки унинг биринчи қисмини тўлагандан кейин бериладиган ҳужжат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли қарори 2.2-бандида, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суғурта шартномаси суғурталовчи томонидан имзоланган, суғурта шартномасининг шартларини ўз ичига олган суғурта полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси)ни топшириш йўли билан тузилганида, суғурта қилдирувчининг суғурталовчи таклиф этган шартларда шартнома тузишга рози эканлиги суғурталовчидан кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва суғурта мукофоти тўлаш ёхуд суғурта мукофоти бўлиб-бўлиб тўланганда биринчи бадални тўлаш орқали тасдиқланиши, 3-бандида суғурта пули миқдори ФК 929-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган суғурта шартномасининг муҳим шартларидан бири ҳисобланиши, суғурта пули тарафларнинг суғурта шартномасидаги келишувига асосан аниқланиши кўрсатилган. Пленум Қарорининг 7-бандига асосан ФКнинг 947-моддасига кўра, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтдан кучга киради ва унинг шартлари, агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан тадбиқ этилади. Мазкур ҳолатлар ва далиллар тарафларнинг суғурта пули ҳамда унинг миқдори тўғрисидаги шартлар юзасидан мақбул келишувга эришганлигини тасдиқлайди. 6 ФКнинг 364-моддасига мувофиқ, агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. ФКнинг 929-моддасида, суғурта товони миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида, агар шартномада уни суғурта пулидан оз миқдорда тўлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса, келишувга эрилишиши лозимлиги белгиланган. Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди даъво талабида кўрсатилган – шартномага асосан суғурта қилдирувчининг жавобгарлиги эмас, балки қарз олувчининг жавобгарлик хавфи суғурта қилинганлиги, қонун талабига кўра суғурта мукофоти суғурта қилдирувчи томонидан тўланиши шарт бўлган ҳолатда, у қарздор томонидан тўланганлиги ҳолатлари қонунчилик ҳужжатларига зид эканлиги сабабли суғурта шартномасининг ҳақиқий эмас деб топилишига асос бўлиши ҳақидаги важларига асосли равишда қўшилмаган. Сабаби, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 6.1-бандида, кредит бўйича мажбурият бажарилишини таъминлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча харажатлар қарз олувчи томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўз навбатида низога асос бўлган суғурта шартномасининг 1.1-бандида ҳам суғурта мукофоти қарздор (қарз олувчи) ёки суғурта қилдирувчи томонидан тўлаб берилиши қайд этилган. ФКнинг 114-126-моддаларида битимларни ҳақиқий эмас деб топишнинг умумий асослари ҳамда ФКнинг 943-моддасида суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топишнинг махсус асослари кўрсатилган бўлиб, даъво талабида қайд этилган асослар ва важлар суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмайди ва унинг қонун ҳужжатларига зид ва ғайриқонуний эканлигини англатмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли қарори 16-бандига кўра, судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ФК 943-моддасининг биринчи қисмида суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган ҳолатлар қайд этиб ўтилган ва ушбу рўйхат тугал ҳисобланмайди, чунки суғурта шартномаси (ёки унинг қисми) ФК ва бошқа қонунларда кўрсатилган бошқа ҳолларда ҳам ҳақиқий ҳисобланмаслиги мумкин. Хусусан, ФКнинг 916, 917, 920 ва 957-моддалари, шунингдек бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда ҳам суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Бироқ, даъво талабида кўрсатиб ўтилган фактлар ушбу асосларга тушмайди ва бу суғурта шартномасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилмаганлигини инкор қилади. 7 Судлов ҳайъати даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги асосларини кредит шартномаси бўйича мажбурияти мавжудлигини инобатга олиб ҳам асоссиз деб ҳисоблайди. Сабаби, суғурта шартномасининг 10.1-бандида суғурталовчи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар билан қарз олувчи билан бирга кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта пули (товони) миқдорида суғурта қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлиши белгиланган. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди даъво талабининг жавобгар АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Қашқадарё минтақавий БХОга нисбатан қисмини муҳокама қилиб, юридик шахс мақомига эга эмаслиги сабабли иш юритишни тугатишни ҳам лозим топган. ФКнинг 47-моддасига асосан ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқли эканлиги белгиланган. ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги, 74-моддасига мувофиқ эса суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ушбу Кодекснинг 3246-моддасига мувофиқ, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важлар билан келишмайди ва уни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. 8 Шу боис, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланиб, асосли қарор қабул қилинганлиги сабабли, ушбу суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 14 октябрдаги қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, тафтиш шикояти учун даъвогар томонидан тўланган 1.875.000 сўм давлат божи ва 42.500 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги учун даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 6 324 -3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 14 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Gl b l Insur nс Gr u ” акциядорлик жамияти суғурта ташкилотининг тафтиш шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Gl b l Insur nс Gr u ” акциядорлик жамияти суғурта ташкилоти томонидан тўланган 1.875.000 сўм давлат божи ва 42.500 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. “Gl b l Insur nс Gr u ” акциядорлик жамияти суғурта ташкилотидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин ва ижро варақаси берилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари М.Бозоров Л.Абдуллаев