← Назад
Решение #2844749 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| Суд ИПК | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3973-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 19 ноябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
“Meg -M x Pr ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Маҳсуда
Аҳмадовна”
фермер
хўжалигидан
1 315 000 сўм
асосий
қарз,
657 500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Meg -M x Pr ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Маҳсуда Аҳмадовна” фермер хўжалиги (матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан 2024 йил
1 январда 150-сонли шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ
даъвогар жавобгарга минерал ўғит (бундан буён матнда маҳсулот деб
юритилади) маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар тегишли тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъво аризасида баён этилишича, жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга
қарзни тўлаш бўйича талабнома юборган. Даъвогар томонидан юборилган
талабнома жавобгар томонидан ижросиз қолдирилганлиги асоси билан
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 1 315 000 сўм асосий қарз ва 657 500 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур нормага асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган
тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК
2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда
эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги
тушунтирилган.
Суд мажлиси бошлангунга қадар даъвогар судга маълумотнома тақдим
қилиб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлигини баён қилган.
Жавобгар томонидан судга ёзма фикр тақдим этилмади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ИПКнинг 2034-моддасига асосан
ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномалардан
вужудга келган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга
юк хатига асосан жами 36 635 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган.
Жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун даъвогарга 35 320 000 сўм
тўловларни амалга оширган. Бундан кўринади-ки, бугунги кунда жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 1 315 000 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолат иш
ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Шу сабабли даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан
657 500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.3-бандида етказиб берилган
маҳсулот ҳақини ўз вақтида амалга оширмагани учун жавобгар даъвогарга
кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо қарздорлик суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 24 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, суд пенянинг вужудга келиши ва
кўпайишига даъвогарнинг ҳам ҳиссаси борлигини (ўз вақтида судга мурожаат
қилмаган) инобатга олиб, даъво аризасида талаб қилинган пеняни 497 400 сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишнинг ҳақиқий
ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“Маҳсуда Аҳмадовна” фермер хўжалигидан:
- “Meg -M x Pr ” масъулияти чекланган жамиятига 1 315 000 сўм асосий
қарз, 263 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
О.Жамилов