Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/20718 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9d389ee7-ed2f-4cd1-baad-d34ab2e12c1c Claim ID PDF Hash 3af51ae3960ac93c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 19 ноябрь 4-1501-2501/20718-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Джалалов, жавобгар вакили (ишончномага асосан) Б.Ганиев, учинчи шахс Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили (ишончномага асосан) У.Зияевларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «*********” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар *********дан 18 783 927 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «*********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ********* (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 18 783 927 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўланганлиги сабабли даъвони 5 000 000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, даъвогарга 18 783 927 сўм асосий қарздан ҳам ортиқ пул маблағи тўлаб берилганлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли даъвони пеня ундириш қисмини рад этилишини сўради. Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, асосий қарздорлик тўлаб берилганлиги, қолган шартномалар ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини инобатга олинишини билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «*********” акциядорлик жамияти билан ********* ўртасида тузилган шартнома иш ҳужжатларига илова қилинмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган счётфактураларга асосан совуқ сув таъминоти ҳамда канализация хизматлари кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу бажарилган хизматлар учун қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 18 783 927 сўмлик хизматлар қиймати учун тўловлар амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 18 783 927 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрь кунги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 11-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» ги 203-сонли қарорининг 8-банди, еттинчи хатбошисига кўра, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Ушбу ҳуқуқ нормаларига ва юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 18 783 927 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси Фарғона шаҳар ғазначилик хизмати бўлимининг 18.11.2025 йил кунги 01-31-401/0131/36-сонли хатига кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан тўлаб берилганлиги, қолган шартномалар Фарғона шаҳар ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги маълум қилинган. Шунингдек, жавобгар вакилининг судга тақдим қилган тўлов топшириқномаларига кўра, яъни 17.11.2025 йил кунги 2100303349-сонли тўлов топшириқномаси билан 7 395 360 сўм, 18.11.2025 йил кунги 2100303351-сонли тўлов топшириқномаси билан 21 998 592 сўм, 18.11.2025 йил кунги 2100303352-сонли тўлов топшириқномаси билан 5 555 200 сўм пул маблағлари тўлаб берилган. Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан 5 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогар томонидан шартнома иш ҳужжатларига тақдим қилинмаганлиги ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартнома белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар амалда бажарилган хизматлар қийматидан бошқа мулкий санкцияларни қўллашни талаб қилишга ҳақли эмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 5 000 000 сўм пеня ундириш талабини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 375 678,54 сўм давлат божи ва даъвогардан даъвони рад этилган қисми бўйича Республика бюджетига 100 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «*********” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар ********* ҳисобидан 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар *********дан 375 678,54 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Даъвогар «*********” акциядорлик жамиятидан 100 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 19 ноябрь 4-1501-2501/20718-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Джалалов, жавобгар вакили (ишончномага асосан) Б.Ганиев, учинчи шахс Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили (ишончномага асосан) У.Зияевларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «*********” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар *********дан 18 783 927 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179- моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «*********” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар ********* ҳисобидан 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар *********дан 375 678,54 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Даъвогар «*********” акциядорлик жамиятидан 100 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев