Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3977 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 45324f6d-871c-4d3f-aada-7a704e1e818a Claim ID PDF Hash 5294db10b5d8542e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Кодекснинг 465-моддаси Кодекс 465 code_article
ФК 333-моддаси ФК 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3977-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 19 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Bu r Z rh l t ks” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Одилов (2025 йил 28 январдаги 5сонли ишончнома асосида) иштирокида, “Bu r Z rh l t ks” масъулияти чекланган жамиятининг “Шоф Алиқул Шароф” фермер хўжалигидан 32 911 375,18 сўм асосий қарз ва 16 455 687,59 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Bu r Z rh l t ks” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва “Шоф Алиқул Шароф” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 31 августда 12/08-53-сонли, 2023 йил 15 сентябрда 12/09-084-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари тузилган. Шартнома шартларига асосан жавобгар маҳсулотни шартномада кўрсатилган ҳажм, нав ва муддатда даъвогарга етказиб бериш, даъвогар эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартномада кўрсатилган қиймат ва муддатда маҳсулот учун ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъво аризасида баён этилишича, гарчи даъвогар томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса-да, жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномаларни жавобгар эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 32 911 375,18 сўм асосий қарз ва 16 455 687,59 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисига иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилганлигини маълум қилиб, шу мазмундаги маълумотномани судга тақдим қилишди ҳамда даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномадан вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Кодекснинг 465-моддасига асосан, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгарнинг 2025 йилнинг 30 октябрь ҳолатида 32 911 375,18 сўм асосий қарздорлиги мавжуд бўлган ва 2025 йил 19 ноябрь ҳолатида мазкур қарздорлик тўлиқ бартараф этилган. Шу сабабли даъво талабини қаноатлантириш рад этилиши керак. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 16 455 687,59 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар вакилининг судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгар томонидан 2025 йил 21 ноябрь ҳолатида мазкур пеня тўлиқ тўлаб берилаган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 987 342 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 437моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. “Шоф Алиқул Шароф” фермер хўжалигидан “Bu r Z rh l t ks” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 987 342 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья О.Жамилов