Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/20364 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 80b37d58-5216-4dcd-a8bd-9398793c8b58 Claim ID PDF Hash 4f1122a5a5193483... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 19 ноябрь 4-1501-2502/*****-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси *********** раислигида, судья ёрдамчиси *************нинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар жамият раҳбари ********* иштирокида, аризачи ************* Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «*************» хусусий корхонасига нисбатан 2021 йил 12 май кунги №389082сонли лицензияни амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туриш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи ************* Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «*************» хусусий корхонасига нисбатан 2021 йил 12 май кунги №389082-сонли лицензияни амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида ариза бўйича эътироз билдириб, судга керакли хужжатлар тақдим этиб, аҳоли ёқилғи қуйиш шаҳобчасидан анча узоқдалиги, йўлнинг нариги томонида жойлашгани, лойиҳа бўйича архитектура шаҳарсозлик кенгашининг хулосаси талаб этилмаслигини билдириб, аризани рад қилишни сўради. Аввалги суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қувватлаб, тўлиқ қаноатлантиришни сўраб, кейинги суд мажлисида иштирок этмади. Аризачи вакилини суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, ариза талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўра, 2025 йил 29 июль куни Ҳудудларда ёқилғи (суюлтирилган ва сиқилган газ, бензин ва дизель ёқилғиси) қуйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо шохобчаларини хатловдан ўтказиш, уларда ёнғиннинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасида комплекс чоратадбирларни амалга ошириш бўйича ҳудудий ишчи гурухлар томонидан ўрганиш ўтказилган. ШНК 2.09.20-08 “Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари” бўлимида уйжой ва жамоат биноларигача бўлган оралиқ масофа кўрсатиб ўтилган бўлсада, жамиятга қарашли АГТШ биносидан унинг ёнида жойлашган аҳоли хонадонларигача бўлган оралиқ масофада юқоридаги талаблар қўпол равишда бузилгани аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. Гарчи аризачи аризада жавобгар «*************» хусусий корхонасига нисбатан 2021 йил 12 май кунги №389082-сонли лицензияни амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туриш ҳақида ариза киритган бўлсада, лекин ушбу ҳолат бўйича керакли далиллар ва ҳужжатларни судга тақдим қилмади, суд мажлисида ҳам иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан «*************» хусусий корхонасига 2024 йил 16 май кунги 1730233-175266сонли Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш учун берилган Рухсатномага кўра, Архитектура шаҳарсозлик кенгашининг хулосаси талаб этилмайди, деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд аризага илова қилинган хужжатларни аризани қаноатлантиришга етарли эмас деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасининг 19-бандига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича тарафлар давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд давлат божини ундирмасликни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасига асосан даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 221-222-моддаларини қуллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза талабининг қаноатлантириш рад қилинсин. Аризачи ************* Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти берилиши мумкин. Раислик этувчи: ************