← Назад
Решение #2844823 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 149 | — | law | |
| ИПК | 151 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/4193-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Шокиров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Қ.Ходжаев
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Қ.Ходжаевнинг раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “БББ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 352 000 000 сўм асосий қарз,
176 000 000 сўм пеня жами 528 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Чуст туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори устидан “БББ” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини, даъвогар
вакиллари М.Асрабаев (раҳбар), С.Собиров (ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари М.Омонов, Ж.Иброхимов (ишончнома асосида), адвокат
А.Юлдашбоевнинг (ордер асосида) иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда баъзи
жойларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
“БББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 352 000 000 сўм асосий қарз, 176 000 000 сўм пеня жами
528 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 167 000 001,12 сўм асосий қарз, 88 000 000 сўм пеня ҳамда
тўланган 7 560 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари жами
22 565 500 сўм ундириш белгиланган. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 августдаги ажрими
билан ҳал қилув қарорида йўл қўйилган ёзувдаги хатолик тузатилиб, ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмидаги жами 22 565 500 сўм жумласи жами
262 597 501,12 сўм деб тузатилган.
1
Ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган.
Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво талабини рад қилиш ҳақида янги қарори қабул қилишни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар адвокати оғзаки илтимосномалар билан мурожаат
этиб, нақд кўринишда пул берилганлигини тасдиқловчи аудио ёзувни эшитиб
кўришни ҳамда шартнома тузилган вақтдаги даъвогар раҳбарини ишга жалб
қилишни сўради.
Даъвогар вакиллари илтимосномалар бўйича эътирозлари йўқлигини
билдирдилар.
Судлов ҳайъати илтимосномаларни қаноатлантиришга асослар мавжуд
эмаслиги сабабли, илтимосномаларни қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларига мувофиқ, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади.
Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
17 августда 15-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1 ва 2.1-бандларида, даъвогар жавобгарга шартномада
кўрсатилган махсулотларни етказиб бериши, жавобгар оладиган маҳсулот учун
олдиндан 70 фоиз миқдорида тўловни амалга ошириш, қолган 30 фоиз тўловни
ишлар бажарилгандан сўнг тўлиқ амалга ошириши назарда тутилган.
Даъвогар даъво аризасида шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга
қиймати 522 000 000 сўмлик асфальт-бетон маҳсулотлари етказиб
берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун қисман
тўлов тўлаб берилиб, қолган 352 000 000 сўм тўлаб берилмаганлигини,
жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилганлигини, бироқ натижа
бўлмаганлигини баён этиб, жавобгар ҳисобидан 352 000 000 сўм асосий қарз,
176 000 000 сўм пеня жами 528 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш жараёнида даъво аризаси
“ААА” масъулияти чекланган жамияти директори М.Асрабоев кўрсатилган
ҳолда, жамият ҳисобчиси Юсупов Абдурауф томонидан имзоланганлиги
2
аниқланди. Бу ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва жамият директори М.Асрабоевнинг
суд мажлисидаги тушунтириши билан ўз тасдиғини топади.
ИПК 149-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво аризаси судга ёзма
шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
ИПК 151-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъво аризасига
даъво аризасини имзолаш ваколатини, агар у вакил томонидан имзоланган бўлса
илова қилинади.
Даъво аризаси жамияти директори М.Асрабоев кўрсатилган ҳолда, жамият
ҳисобчиси Юсупов Абдурауф томонидан имзоланганлиги сабабли, судлов
ҳайъати даъво аризаси ваколатсиз шахс томонидан имзоланган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди юқоридаги ҳолатларга эътибор қаратмасдан,
хатоликка йўл қўйган.
ИПК 107-моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса
ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи
ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга
ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, жавобгар томонидан берилган
кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни, даъвогардан республика бюджетига ишни
кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 5 280 000 сўм давлат божи
ундиришни, даъвогар томонидан биринчи инстанция суди учун тўланган
10 560 000 сўм давлат божи ва 37 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни, Чуст туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 1 сентябрда
берилган ижро варақалари бўйича ундирувларни бекор қилишни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ИПКнинг 107, 118, 297, 299, 301-303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 августдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
3
“ААА” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
5 280 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 10 560 000
сўм давлат божи ва 37 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг
зиммасида қолдирилсин.
Чуст туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 1 сентябрда
берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
имзо
Қ.Ходжаев
ҳайъат аъзолари
зо
и мзо
Ш.Тўхтабоев
А.Мухиддинов
4