Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1905-2503/6014 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ALIMARDONOV TO‘RA SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cbac6e4d-dbd2-487b-9417-4d7d9ace77d6 Claim ID PDF Hash 8b80cfe8212202c9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПК 69-моддаси ИПК 69 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 566 символов
****-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья **** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Термиз шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, Термиз туманлараро иқтисодий суди ахбороткоммуникация технологиялари ходими **** кўмагида, “****” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси – ****, жамият собиқ раҳбари – ****, “****” хусусий корхонаси вакиллари – **** (2025 йил 28 сентябрдаги 05-сонли ишончнома асосида), **** (2025 йил 13 ноябрдаги 05-сонли ишончнома асосида), **** (2025 йил 19 ноябрдаги 06-сонли ишончнома асосида) иштирокида, “****” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг “****” хусусий корхонасидан 440 000 000 сўм маҳсулотлар олиш учун ўтказилган пул маблағини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган 2025 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори устидан “****” хусусий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни, вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки МЧЖ деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 440 000 000 сўм маҳсулотлар олиш учун ўтказилган пул маблағини ундиришни сўраган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 440 000 000 сўм асосий қарз ундирилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар даъвогарга цемент маҳсулотини етказиб бериш, даъвогар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлиги, даъвогар тўлаган 440 000 000 сўм пул маблағлари эвазига жавобгар томонидан 586 тонна цемент маҳсулотлари етказиб берилганлиги, бироқ даъвогарнинг ҚҚС гувохномаси нофаол бўлганлиги учун электрон ҳисобварақ-фактура юборишнинг имкони бўлмаганлиги, даъвогар раҳбари томонидан маҳсулот қабул қилиб олинганлиги ҳақидаги ёзма хати мавжудлиги, даъвогар тугатиш бошқарувчиси томонидан судга асосиз равишда даъво аризаси билан мурожаат этилганлиги, суд томонидан даъво аризаси қаноатлантирилиб, ноқонуний ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришида, апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар тугатиш бошқарувчиси апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикояти билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, даъвогар Денов туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган, даъвогарга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланиб, тугатиш бошқарувчиси этиб **** тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг молиявий ҳолати таҳлил қилинганда, даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 440 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги аниқланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар томонидан 2023 йил 27 октябрдаги 5-сонли тўлов ҳужжати асосида 440 000 000 сўм пул маблағлари “2023 йил 27 октябрдаги 271-сонли шартномага асосан маҳсулотлар олиш учун” деб ўтказилган. Шу сабабли, тугатиш бошқарувчиси 440 000 000 сўмни ундириш юзасидан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган 440 000 000 сўм пул маблағлари эвазига маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим этилмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантирган. Судлов ҳайъати, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 69-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига мувофиқ, далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади. Агар суд мавжуд далиллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилиши мумкин. ИПК 74-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Жавобгар томонидан судлов ҳайъатига тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 27 октябрда 271-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, тарафлар томонидан электрон тарзда тасдиқланган. Шартномага асосан, жавобгар даъвогарга 500-маркали 586 000 кг цемент маҳсулотини етказиб бериш, даъвогар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан тўлов ҳужжати асосида 440 000 000 сўм пул маблағлари “2023 йил 27 октябрдаги 271-сонли шартномага асосан маҳсулотлар олиш учун” деб ўтказилган. Судлов ҳайъатига жавобгар томонидан даъвогарга цемент маҳсулоти етказиб берилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан электрон имзо билан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ва маҳсулотлар қабул қилиб олинганлиги ҳақидаги даъвогар раҳбари **** томонидан 2023 йил 27 октябрда электрон имзо орқали имзоланган 1-сонли алоқа хати тақдим қилинган. Шунингдек, судга маҳсулотлар етказиб берилганлиги учун ҚҚС ҳисобга олинганлиги ҳақида жавобгарнинг солиқ органига топширган ҳисоботи нусхаси тақдим этилган. Шунингдек, судлов ҳайъатига тақдим қилинган Жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳукмида фуқаро **** МЧЖни ўзининг таниши **** номига ташкил қилиб, ўзи норасмий равишда бошқариб келганлиги ва товар моддий бойликларини кирим қилмасдан сотганлиги ҳолати бўйича солиқларни яширганлиги, бундан ташқари корхонанинг банк ҳисобрақамларини масофадан туриб бошқариш имконини берувчи “ bil b nk” мобил иловасини улаш ва ушбу дастурни ўзининг телефон аппаратларига ўрнатиш орқали корхона молиявий фаолиятини қўлга олиб, ушбу корхона фаолиятини норасмий равишда бевосита бошқариб келиб, ваколати бўлмаса-да, ушбу жамият ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлар етказиб бериш ва техника хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузишга эришиб, 2023 йил мобайнида корхонага хизмат кўрсатувчи банк муассасасида очилган банк ҳисоб рақами орқали 465 368 900 сўмга ҳар хил турдаги ликвидли маҳсулотларни электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали корхонага кирим қилган бўлса-да, амалда ушбу товарларни реализация қилмасдан, нақд пулларга сотиб юбориб, омборларда мавжуд эмаслиги аниқланиб, сотувдан келиб тушган нақд пулларни банк ҳисоб рақамларига кирим қилмасдан, қонун нормаларига зид равишда ушбу товар моддий бойликларини корхонанинг тегишли бухгалтерия ҳисоботларида акс эттирмасдан, мазкур товар бойликлари камомадига йўл қўйиб, жуда кўп миқдордаги савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлиги кўрсатилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлар жавобгар томонидан даъвогарга маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқлайди. Биринчи инстанция судида жавобгар иштирок этмаганлиги сабабли иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни судга тақдим этилиши таъминланмаган. Бироқ, мавжуд далиллар низони тўғри ҳал қилиш учун етарли бўлмаса-да, суд даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган. Баён қилинганлардан кўринадики, апелляция шикоятида билдирилган важлар асосли бўлиб, биринчи инстанцияси даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмига асосан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ тўланган 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади. Республика бюджетига биринчи инстанция учун 8 800 000 сўм давлат божи, апелляция инстанцияси учун 4 400 000 сўм давлат божи, Олий суд депозитига апелляция инстанцияси суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари, жавобгар фойдасига апелляция инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогардан ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: “****” хусусий корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига биринчи инстанция учун 8 800 000 сўм давлат божи, апелляция инстанцияси учун 4 400 000 сўм давлат божи, жами 13 200 000 сўм давлат божи; - Олий суднинг депозит ҳисобига апелляция инстанцияси суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари; - “****” хусусий корхонаси фойдасига апелляция инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари **** ****