Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10347 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ded2f4ba-78e1-4af0-be06-85d8a57db963 Claim ID PDF Hash 32040c17ba1bd1b7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олатда ИПКнинг 107-моддаси олатда ИПК 107 law
нинг 107-моддаси нинг 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, аризачи **** акциядорлик жамиятининг қарздор-жавобгар **** акциядорлик жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган ишни тарафлар иштирокисиз, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: **** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, **** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ва банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 24 октябрь кунги ажримига асосан ариза иш юритувига қабул қилиниб, иқтисодий иш қўзғатилган ҳамда қарздорга нисбатан кузатув тартиб таомили жорий этилиб, **** қарздор муваққат бошқарувчиси этиб тайинланган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган аризачи ва қарздордан вакиллар ҳамда муваққат бошқарувчи суд мажлисига келмади. Муваққат бошқарувчи **** судга илтимоснома тақдим қилиб, суднинг ажримига асосан жамиятнинг молиявий хўжалик аҳволини таҳлил қилиш учун тегишли сўровлар юборилганлиги, “биржа” рўзномасида эълон берилганлиги, бироқ қарздор жамият раҳбари томонидан тегишли маълумот ва ҳужжатлар муваққат бошқарувчига тақдим этилмаганлиги, суд мажлиси кунига қадар “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган вазифаларни тўлақонли бажариш, қарздорнинг молиявий хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиб, иқтисодий судга хулоса тақдим этиш имконияти йўқлигини инобатга олиб, қарздорга нисбатан жорий этилган кузатув муддатини узайтиришни сўраган. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси ****нинг 2025 йил 25 октябрь кунги “аризани иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида”ги ажрими билан иш бўйича биринчи суд муҳокамаси 2025 йил 19 ноябрь куни соат 09-05га Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди биноси (Янгиқўрғон шаҳарчаси, Чортоқ кўчаси 15-уй)га тайинланган. Наманган вилоят судининг 2025 йил 18 ноябрдаги кўрсатма хатига асосан Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси ****нинг иш юритувидаги мазкур иқтисодий иш Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди иш юритувига ўтказилган. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 ноябрдаги ажрими билан иш суднинг иш юритувига қабул қилиниб, ишни кўриш бўйича суд муҳокамаси 2025 йил 19 ноябр куни соат 09:05 га Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди биноси (Янгиқўрғон шаҳарчаси, Чортоқ кўчаси 15-уй)га очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриш учун тайинланганлиги инобатга олинган. Иш ҳужжатларида суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг 2025 йил 14 октябрь кунги ажримини аризачи **** акциядорлик жамиятининг вакили 2025 йил 3 ноябрда қабул қилганлиги ҳақидаги гибрид почта маълумотномаси мавжуд. Шунингдек, ажримда даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ёзма розилиги бўлмаган ҳолатда ИПКнинг 107-моддасига асосан аризаси кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши тушунтирилган. Бироқ, 2025 йил 19 ноябрь куни соат 10-30га қадар аризачидан вакил биринчи суд мажлисига келмади ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида ариза бермади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга асосан, суд аризани кўрмасдан қолдиришни, қарздорга нисбатан тайнланган кузатув тартиб таомилини ҳамда муваққат бошқарувчи ваколатларини бекор қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни, тўланган суд харажатларини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195-моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Аризачи **** акциядорлик жамиятининг қарздор **** акциядорлик жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари **** акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. **** акциядорлик жамиятига нисбатан тайинланган кузатув тартибтаомили ҳамда муваққат бошқарувчисининг ваколатлари бекор қилинсин. Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ажрим устидан белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****