← Назад
Решение #2844910 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19661-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низамовнинг котиблигида, даъвогар “АА”
акциядорлик инновация тижорат банкининг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 5 560 888 сўм муддати ўтган кредит танидан қарздорлик ва
4 202 489 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Ф.Валиев
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” акциядорлик
инновация тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “ББ”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2024 йил 30 августда
F_IF /01054/783539-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга 36 (ўттиз олти) ой муддатга 29 фоиз устама
тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм кредит ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича олган мажбуриятларини бажармасдан
кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ўз вақтида тўламаган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга
шартноманинг 6.6-бандига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 5 560 888 сўм муддати ўтган кредит танидан, 4 202 489 сўм муддати
ўтган кредит фоиз, жами 9 763 377 сўм миқдорида кредит қарздорлиги ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабларини қувватлаб, уларни
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга
келади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 30 августда
тузилган
F_IF /01054/783539-сонли-сонли кредит шартномасига мувофиқ
даъвогар томонидан жавобгарга айланма маблағни кўпайтириш мақсадида йиллик
29 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой (имтиёзли даври 3 ой) муддатга
100 000 000 сўм кредит ажратилган.
Кредит шартномасининг 3.2-банди бўйича жавобгар ажратилган кредитни
шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланувчи 1-иловада келтирилган
график асосида қайтариш мажбуриятини олган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит шартномасининг 1.1-бандида даъвогар жавобгарга шартномада
кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит бериш мажбуриятини,
жавобгар эса ўз навбатида олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда ва
шартларда қайтариш мажбуриятини олган.
Бироқ жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни
шартномада белгиланган график асосида қайтармасдан келган. Оқибатда 2025 йил
28 октябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 5 560 888 сўм муддати
ўтган кредит танидан, 4 202 489 сўм муддати ўтган кредит фоиз, жами 9 763 377
сўм миқдорида кредит қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
ФК 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун
судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан
олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган кредит фоизи ва
муддати ўтган кредит танидан қарзни ундириш талаби асослидир.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган кредит фоизи
ва муддати ўтган кредит танидан қарзни ундириш талабини асосли деб хисоблаб,
даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддасининг 20-бандида, чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик
жамиятлари — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги
тўғрисидаги даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилиниши белгиланган.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 560 888 сўм муддати ўтган
кредит танидан қарздорлик, 4 202 489 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами
9 763 377 сўм миқдорида кредит қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати
ундиришни ҳамда жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 244, 736,
744, 7461-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА”
акциядорлик инновация тижорат банки фойдасига 5 560 888 сўм муддати ўтган
кредит танидан қарздорлик, 4 202 489 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами
9 763 377 сўм миқдорида кредит қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев