← Назад
Решение #2844919 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3971-сонли иқтисодий иш
Tel: (+99865) 220-07-33 (81252),
е-mail: i.gijduvon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Ғиждувон тумани
2025 йил 19 ноябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаев котиблигида, даъвогар “Deuts he-servis”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Gold-sun-777” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 160 043 025,69 сўм асосий қарз ва
43 531 702,99 сўм пеня ва 10 000 000 сўм адвокатлик хизмат ҳақи ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини, тарафлардан даъвогар вакили Д.Мирзидинова
(ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакили Д.Чўлиева иштирокида
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Deuts he-servis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар, сотувчи деб юритилади) билан “Gold-sun-777” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар, сотиб олувчи деб
юритилади) ўртасида 2023 йил 21 июлда 31-2023-сонли ва 2024 йил 20 июнда
26-2024-сонли олди-сотди шартномалари тузилган бўлиб, унга кўра, сотувчи
(даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га шартномада назарда тутилган
маҳсулотларни етказиб бериш, сотиб олувчи эса уларни қабул қилиб,
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги асосида “Deuts he-servis”
масъулияти чекланган жамияти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 160 043 025,69 сўм
асосий қарз ва 43 531 702,99 сўм пеня ва 10 000 000 сўм адвокатлик хизмат
ҳақи ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво тақдим
этилганидан сўнг қарздорлик қопланмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво
суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарзни тан олишини
билдириб, пеняни камайтиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ўртасида 2023 йил 21 июлда 31-2023сонли ва 2024 йил 20 июнда 26-2024-сонли олди-сотди шартномалари
тузилган бўлиб, унинг 4.2.-бандига кўра, сотувчи (даъвогар) сотиб олувчи
(жавобгар)га шартномада назарда тутилган маҳсулотларни етказиб бериш,
жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3.-бандига асосан, сотиб олувчи буюртмада
кўрсатилган маҳсулотлар учун маҳсулот етказиб берилишидан олдин 100 фоиз
олдиндан тўловни амалга ошириши белгиланган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга
ҳисобварақ фактураларга асосан жами 167 535 577 сўмлик маҳсулот етказиб
берилган.
Бироқ, жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга
оширмаганлиги натижасида 160 043 025,69 сўм асосий қарздорлик вужудга
келган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 419-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун
ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини
муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан
сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш
назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг
тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Мавжуд қарздорликни узиш талаби билан даъвогар томонидан
жавобгарга 2025 йил 26 сентябрдаги 67-сонли талабнома эътиборсиз
қолдирилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловларнинг ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва
даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Шу боис, суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 43 531 702,99 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 5.2.-бандига мувофиқ, етказиб берилган товарлар ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи сотувчига ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлаши лозимлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан тўловларни лозим даражада амалга ошириш
борасидаги шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли
суд даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган пеня миқдорини бажарилмаган
мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва талаб қилинган пеня
миқдорини 24 007 000 сўмга қадар камайтиришни ва қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек даъвогар жавобгар ҳисобидан 10 000 000 сўм адвокатлик
хизмати харажатини ундиришни сўраган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Қарори 19-бандида, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган
ҳаражатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар икинчи
тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган,
лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг
ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган ҳаражатлари ҳам
киради. Бундай ҳаражатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган
ҳисоб-китоб,
товар,
иш,
хизмат
кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган ҳаражатлар сметаси
сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши
кераклиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан “ ha onle ” адвокатлик бюроси
билан 11.09.2025 йилда 09/03-сонли “Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги
шартнома тузилган ва 25.09.2025 йилдаги 95-сонли тўлов топшириқномаси
билан 10 000 000 сўм тўлаб берилган. Харажатнинг аниқ асослари даъвогар
томонидан асослаб берилган деб ҳисоблаб, даъвонинг 10 000 000 сўм
адвокатлик харажати қийматини ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шунингдек, ушбу
модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
333, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Gold-sun-777” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “Deuts he-servis” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
160 043 025,69 сўм асосий қарз, 24 007 000 сўм пеня, 10 000 000 сўм
адвокатлик хизмати харажати, 2 035 748 давлат божи, 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатга қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ундирувчига ижро
варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлари
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган
ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
О.Жамилов