← Назад
Решение #2844934 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3974-сонли иқтисодий иш
Tel: (+99865) 220-07-33 (81252),
е-mail: i.gijduvon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Ғиждувон тумани
2025 йил 19 ноябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаев котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Mega ma ro” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Низомбобо 2018” фермер
хўжалигига нисбатан 30 000 000 сўм асосий қарз ва 15 000 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, тарафлардан даъвогар вакили Ҳ.Холов
(03.01.2025 йилдаги 25/01-001-сонли ишончнома асосида) иштирокида
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Mega ma ro” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар, сотувчи деб юритилади) билан “Низомбобо 2018” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар, сотиб олувчи деб юритилади) ўртасида 2024
йил 1 январда олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, сотувчи
(даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га шартномада назарда тутилган
маҳсулотларни етказиб бериш, сотиб олувчи эса уларни қабул қилиб,
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги асосида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
палата деб юритилади) даъвогар “Mega ma
ro” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 30 000 000 сўм асосий қарз ва
15 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим этиб, судга даъво тақдим этилганидан сўнг қарздорлик
қопланмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво суммасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида Палата вакиллари иштирок этмадилар. Палатанинг
даъвогар манфаатида киритган даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз
кўриш ҳақидаги аризаси мавжуд.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ
иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими жавобгарга
етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса
ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар ва палата вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
1 январда олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра,
сотувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га шартномада назарда тутилган
маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4-бандига асосан, сотиб олувчи буюртмада
кўрсатилган маҳсулотлар учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши
белгиланган.
Шартноманинг шартларига кўра даъвогар томонидан жавобгарга
30 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга
оширмаганлиги натижасида 30 000 000 сўм асосий қарздорлик вужудга
келган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 419-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун
ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини
муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан
сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш
назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг
тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Мавжуд қарздорликни узиш талаби билан даъвогар томонидан
жавобгарга 2025 йил 6 октябрдаги 45-сонли талабнома эътиборсиз
қолдирилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловларнинг ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва
даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатувлари билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Шу боис, суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 15 000 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 5.1-бандига мувофиқ, етказиб берилган товарлар ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи сотувчига ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлаши лозимлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан тўловларни лозим даражада амалга ошириш
борасидаги шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли
суд даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган пеня миқдорини бажарилмаган
мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва талаб қилинган пеня
миқдорини 6 000 000 сўмга қадар камайтиришни ва қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шунингдек, ушбу
модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
333, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Низомбобо 2018” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“Mega ma
ro” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30 000 000 сўм
асосий қарз, 6 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Низомбобо 2018” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатга қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ундирувчига ижро
варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлари
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган
ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
О.Жамилов