← Назад
Решение #2844962 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/11545-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Қўқон шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили
Р.Носиржонов
(паспорт
асосида)нинг
иштирокида
“O‘ZBEKISTON
RES UBLIK SI V ZIRL R
K
SI
UZURID GI ELEKTR
ENERGIY SI NEFT
SULOTL RI V
G ZD N FOYD L NIS NI
N ZOR T QILIS INS EKSIY S” ДМнинг жавобгар “LIBER L G S S VDO”
МЧЖнинг 2020 йил 15 майдаги № 785782-сон лицензиясининг амал қилишини
6 ойга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни суднинг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“O‘ZBEKISTON
RES UBLIK SI
V ZIRL R
K
SI
UZURID GI ELEKTR ENERGIY SI NEFT
SULOTL RI V G ZD N
FOYD L NIS NI N ZOR T QILIS INS EKSIY S” ДМ (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “LIBER L
G S S VDO” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2020
йил 15 майдаги № 785782-сон лицензиясининг амал қилишини 6 ойга тўхтатиб
туриш сўраган.
Суднинг ажримига асосан иш 2025 йилнинг 19 ноябрь куни соат 11:15да
суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинланган.
Аризачи суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади.
Жавобгар раҳбари судга ариза тақдим этиб, ишни кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг 6-бандида даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермаган бўлса, суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдиради.
Шу асосда, суд аризани кўрмасдан қолдиришни, тўланган 41 200 сўм почта
харажатини аризачининг зиммасида қолдиришни ва ҳуқуқий таъсир чораси
бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107,108,109, 128, 195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Аризачи “O‘ZBEKISTON RES UBLIK SI V ZIRL R
UZURID GI ELEKTR ENERGIY SI NEFT
SULOTL RI V
K
SI
G ZD N
FOYD L NIS NI N ZOR T QILIS INS EKSIY S” ДМ томонидан тўланган
41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгач,
аризачи судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги
тушунтирилсин.
Мазкур суд ажрими устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида
Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протести) киритиш мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов