← Назад
Решение #2844966 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| ИПКнинг | 275 | — | law | |
| ИПКнинг | 273 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/10965-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья - Г.Холматова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - М.Умматова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова
ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, тарафлар вакилларининг иштирокисиз, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида, жавобгар “B st
m t ”
МЧЖ, қўшимча жавобгарлар “ ur n Pl z - DS” МЧЖ, “D ng‘ r gr
m t”
МЧЖ ва “B xti r Z min F z” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда
30 963 АҚШ доллари муддати ўтган асосий кредит қарзи, 22 609 АҚШ доллари
муддати ўтган фоизи, 4 674 АҚШ доллари асосий танига ҳисобланган фоиз,
17 163 АҚШ доллари пеня, 763 738 АҚШ муддати келмаган асосий кредит
қарзи ундириш, “B xti r Z min F z” фермер хўжалигининг жавобгарлик
чегарасини 1 250 000 000 сўм деб белгилаш, ундирувни гаров мулкига қаратиш
ва дастлабки сотув баҳосини белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
чиқарилган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрь кунги
ажримидан норози бўлиб, даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ
томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни, вилоят суди биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “палата” деб юритилади) даъвогар “Бизнесни
ривожлантириш банки” АТБ манфаатида (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “B st
m t ” МЧЖ, қўшимча жавобгарлар “ ur n Pl z - DS” МЧЖ, “D ng‘ r
gr
m t” МЧЖ ва “B xti r Z min F z” фермер хўжалиги ҳисобидан
солидар тартибда 30 963 АҚШ доллари муддати ўтган асосий кредит қарзи,
22 609 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, 4 674 АҚШ доллари асосий танига
ҳисобланган фоиз, 17 163 АҚШ доллари пеня, 763 738 АҚШ муддати келмаган
асосий кредит қарзи ундиришни, “B xti r Z min F z” фермер хўжалигининг
жавобгарлик чегарасини 1 250 000 000 сўм деб белгилашни, ундирувни
қўшимча жавобгарлар “ ur n Pl z - DS” МЧЖ ва “D ng‘ r
gr
m t”
МЧЖнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровдаги мулкларига қаратиш
ва дастлабки сотув баҳосини 3 536 450 000 сўм этиб белгилашни сўраган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрь кунги
ажрими билан даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган.
Суднинг мазкур ажримидан норози бўлиб даъвогар вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат
қилган.
Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ажримидан норози
эканлигини, суднинг даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги ажримда даъво
аризаси ваколатсиз шахс Я.Темиров томонидан имзоланганлиги белгилангани,
бироқ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси томонидан берилган 2025 йил
26 августдаги 08/01-15-9607-сонли ишончномада палатанинг Фарғона вилояти
ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Я.Темиров
кўрсатилгани, шунга кўра судга тақдим этилган даъво аризаси С.Темиров
томонидан имзолангани, даъво аризасини имзолаш пайтида Я.Темировнинг
палатанинг бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлганлигини, Я.Темиров
номига берилган ишончномада унга палата аъзоларининг манфаатида
Ўзбекистон Республикасининг барча судларига киритиладиган даъво
аризаларини имзолаш ваколати берилгани, палатанинг айни вақтдаги бошлиғи
Ш.Юлдашев ушбу лавозимга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
раисининг 2025 йил 26 сентябрь кунги 321К-сонли буйруғи асосида
тайинланганлигини, даъво аризаси имзоланган вақтда Я.Темировнинг ваколати
бўлганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор
қилишни сўраган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган палата, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан
вакиллар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни палата,
даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисига даъвогардан вакил келмади, бироқ даъвогар вакили
томонидан судлов ҳайъатига суд мажлисига қадар апелляция шикоятидан воз
кечиш ҳақида ёзма ариза тақдим қилинган.
Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, апелляция шикояти
бўйича апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 275-моддасига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни
кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга
ҳақли.
ИПКнинг 273-моддаси 4-бандига кўра, апелляция шикояти иш юритишга
қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш
тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати суд харажатларини
даъвогар зиммасига юклайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогар апелляция
шикоятидан воз кечганлиги сабабли апелляция инстанциясида апелляция
шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, шикоят беришда олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 273, 275-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л А Д И:
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг апелляция шикояти бўйича
иш юритиш тугатилсин.
Апелляция инстанцияси суди учун тўланган 41 200 сўм почта харажати
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг зиммасида қолдирилсин.
Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда
айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича апелляция шикояти (протести)
билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмаслиги тушунтирилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ажрим устидан белгиланган тартибда ва муддатда Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
Б.Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
Д.Акрамова
М.Умматова