Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2503/7200 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 84e12b57-3f63-4531-a842-b5a7fd5ac71f Claim ID PDF Hash d6cebe6ac926180b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7200-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 19.11.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Маллаев (06.01.2025 йилдаги 01/09-17-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Умонов (23.10.2025 йилдаги 6-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар " ruk " s'uli ti h kl ng n J mi tiга нисбатан берилган даъво аризасини суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар " ruk " s'uli ti h kl ng n J mi ti (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 29.858.480 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 19.11.2025 йилдаги ажрими билан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво талабининг миқдорини 46.818.494,85 сўмга кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тўлиқ рад қилишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2019 йилдаги ПФ-5666-сонли Фармони, 24.03.2023 йилдаги ПҚ-102-сонли қарори ҳамда Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг 07.03.2024 йилдаги йиғилиш баёни, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг 15.03.2023 йилдаги 133-сонли ва 04.04.2024 йилдаги 76-сонли буйруқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2022 йилдаги “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 18-сонли қарорига асосан Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Тошкент МФЙ ҳудудида жойлашган ёқилғи тарқатиш шахобчаси бино иншоотлари биноси “E- uksi n” электрон савдо платформаси орқали сотилиши белгиланган. “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” ДУКнинг Электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги 06.05.2024 йилдаги ДА-1122876-сонли баённомасига асосан " ruk " s'uli ti h kl ng n J mi ti нотурар жой бино иншоотни 145.264.350 сўм эвазига сотиб олиш шарти билан ғолиб деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ва жавобгар " ruk " s'uli ti h kl ng n J mi ti ҳамда балансда сақловчи “Жиззах нефт базаси” МЧЖ иштирокида Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Тошкент МФЙ ҳудудида жойлашган ёқилғи тарқатиш шахобчаси бино иншоотлари биносини сотиш юзасидан 07.05.2024 йилда 781427/123-24-сонли олди-сотди шартнома имзоланган. Шартноманинг 3.1-банига кўра, “Харидор” нотурар бино учун тўловларни аввал тўланган 13.205.850 сўм закалат тўловини чегирган ҳолда, қолган қисмини 3 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаган натижада 46.818.494,85 сўм пенядан қарздорлик юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг 5.3-бандида шартноманинг 3-бўлимига мувофиқ сотиб олиш тўловлари белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда “Харидор” ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 1,0 фоизи миқдорида, лекин ўз вақтида тўланмаган тўлов қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда “Сотувчи”га пеня тўлаши қайд этилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган ва суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФК 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан ўз вақтида даъво ариза билан судга мурожаат қилмаганлиги боис пеня миқдорининг ошишига сабаб бўлганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 7.000.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даьво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар " ruk " s'uli ti h kl ng n J mi ti ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 7.000.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 936.369,89 сўм давлат божи; - Олий суднинг депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажаталри ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Ш.Ғозиев