Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2503/7181 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S ngz r-T kstil Ответчик / Подсудимый Ug t-Qu t sh
Source ID 70e6a8f7-e860-4198-8c37-8f55c79c8ef0 Claim ID PDF Hash f6fd91ca34dc3a0d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФК 236-моддаси ФК 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 466-моддаси ФКнинг 466 law
Ушбу кодекснинг 261-моддаси Ушбу кодекс 261 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7181-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиевнинг раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “S ngz r-T kstil” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Ug t-Qu t sh” фермер хўжалиги ҳисобидан 127.020.000 сўм асосий қарз ва 167.102.000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ғ.Мусурманов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари А.Сиддиқов (паспорт асосида), Ш.Усмонов (ишончнома асосида) иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси “S ngz r-T kstil” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ug t-Qu t sh” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 127.020.000 сўм асосий қарз ва 167.102.000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаблари асоссизлиги сабабли, даъвони рад қилишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунингдек, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 18.04.2020 йилда 265-сонли, 02.02.2021 йилда 251-сонли ва 10.12.2021 йилда 273-сонли “Пахта хом ашёси етиштириш ва харид қилиш бўйича фючерс шартномалари тузилган (бундан буён матнда шартномалар деб юритилади). Шартномаларнинг 1.1-бандида кўрсатилган миқдордаги пахта хом ашёси маҳсулотини даъвогар “Тайёрловчи”га етказиб бериш, “Тайёрловчи” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини олган. ФКнинг 465-модда кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Бироқ, жавобгар томонидан 18.04.2020 йилдаги 265-сонли шартномага асосан 35.7 тонна ўрнига 43 тонна 123.373.000 сўмлик пахта хом ашёси маҳсулоти топширилиб, маҳсулот етиштириш харажатларини молиялаштиришга бўнак сифатида берилган харажатлардан 42.756.000 сўмлик, 02.02.2021 йилдаги 251-сонли шартномага асосан 62.9 тонна ўрнига 64 тонна 263.258.000 сўмлик пахта хом ашёси маҳсулоти топширилиб, маҳсулот етиштириш харажатларини молиялаштиришга бўнак сифатида берилган харажатлардан 25.682.000 сўмлик, 10.12.2021 йилдаги 273-сонли шартномага асосан 103.2 тонна ўрнига 41.29 тонна 370.140.000 сўмлик пахта хом ашёси маҳсулоти топширилиб, маҳсулот етиштириш харажатларини молиялаштиришга бўнак сифатида берилган харажатлардан 69.660.000 сўмлик бўнак пуллари қайтарилмаган. Шартномаларнинг 2.2-бандида “Хўжалик” томонидан йил мобайнида бўнак сифатида олинган барча уруғлик, материаллар, эҳтиёт қисмлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар, шунингдек олинган аванс маблағлар ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китобидан ушлаб қолиш орқали “Тайёрловчи”га тўлаб бериш белгиланган. Шартномаларнинг 5.2 бандига асосан жавобгар “Хўжалик” маҳсулотни шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда даъвогар “Тайёрловчи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўланиши белгиланган. ФКнинг 466-моддаси, биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Ушбу кодекснинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Даъвогар томонидан 10.12.2021 йилдаги 273-сонли шартноманинг 5.2-бандига асосан топширилмаган 62 тонна пахта хом ашёсининг амалда шакилланган ўртача қиймати 557.007.000 сўмлик маҳсулотнинг 30% миқдорида 167.102.000 сўм жарима ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 127.020.000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, 167.102.000 сўм жарима ундириш талабини қисман 23.500.000 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ug t-Qu t sh” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "S ngz r- T kstil" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 127.020.000 сўм асосий қарз, 23.500.000 сўм жарима ва 41.200 сўм почта харажати; - Республика бюжетига 5.882.440 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья Ш.Ғозиев