← Назад
Решение #2844978 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 72 | — | law | |
| нинг | 384 | — | law | |
| ИПК | 148 | — | law | |
| илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2401/5072-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Г.Холматова
Апелляция инстанцияда маърузачи
судья – М.Умматова
Тафтиш инстанцияда маърузачи
судья – Д.Акрамова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси
А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Мамадалиев
ва
Д.Акрамовалардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
Д.Абдурасуловнинг котиблигида, Фарғона вилоят прокуратураси бўлим
бошлиғи М.Шомирзаев, даъвогар вакиллари С.Ганиев, З.Киргизов ва Т.Ғозиев
(ишончномалар асосида), жавобгар вакили Б.Исабаев (ишончномага асосан),
учинчи шахс вакили О.Мингбоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона
вилоят бошқармасининг жавобгар “Q 'q n
r k nd
ll S nt r” масъулияти
чекланган жамияти билан Қўқон шаҳар ҳокимлиги иштирокида тузилган
2019 йил 31 декабрдаги 95-сонли олди-сотди шартномаси, 2020 йил
15 январдаги 45-сонли, 2020 йил 31 декабрдаги 106-сонли, 2022 йил
9 сентябрдаги 7-сонли ва 2023 йил 10 майдаги 3-сонли қўшимча келишувларни
бекор қилиш ва жавобгардан 750 000 АҚШ доллари миқдорида жарима
ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
суд ҳужжатлари устидан жавобгар “Q 'q n
r k nd
ll S nt r” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш шикояти асосида ишни
видеоконференцалоқа режимида вилоят суди биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) “Q ’q n
r k nd
ll S nt r” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида ва Қўқон шаҳар
ҳокимлиги иштирокида тузилган 2019 йил 31 декабрдаги 95-сонли олди-сотди
шартномаси, 2020 йил 15 январдаги 45-сонли, 2020 йил 31 декабрь кунги
106-сонли, 2022 йил 9 сентябрдаги 7-сонли ва 2023 йил 10 майдаги 3-сонли
қўшимча келишувларни бекор қилишни ҳамда жавобгар ҳисобидан
750 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундиришни сўраган.
2
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қўқон шаҳар
ҳокимлиги (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар, жавобгар
ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги ўртасида тузилган 2019 йил 31 декабрдаги 95-сонли
олди-сотди шартномаси, 2020 йил 31 декабрдаги 106-сонли ва 2023 йил
10 майдаги 3-сонли қўшимча келишувлар бекор қилинган, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига
37 500 сўм почта ҳаражати ва республика бюджетига 11 250 000 сўм давлат
божи ундирилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 24 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилиб, жавобгар тўлаган 5 625 000 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилган.
Суднинг қарорларидан норози бўлган жавобгар тафтиш шикояти билан
мурожаат қилган.
Тафтиш шикоятида судлов ҳайъатида иш кўрилганида прокурор
асосларни келтирмасдан апелляция шикоятини рад этишни сўраганлиги, судлов
ҳайъати шартноманинг 2-банди ва 2019 йил 31 декабрдаги 95-сонли
шартноманинг 4.1-банди талабларига нохолислик билан қараганлиги, жавобгар
шартномадаги келишувлардан кўпроқ инвестиция жалб қилганлиги, жорий йил
19 март куни давлат раҳбари кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида
тадбиркорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан
бири ҳисобланишини таъқидлаб ўтганлиги, бироқ судлов ҳайъати қўшимча
келишув талаблари бажарилмаганлиги, ўтказилган мониторингларда
инвестиция
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги,
қурилиш
ишлари
тўхтатилганлиги айблови билан шартномаларни бекор қилиш ҳақида қарор
қабул қилганлиги, даъвогар томонидан жавобгар ва Қўқон шаҳар ҳокимлигига
шартномани бекор қилиш ҳақида таклиф ва келишувини жавобгар ва учинчи
шахс оқибатсиз қолдирганини келтириб ўтганлиги, аммо апелляция судлов
инстанцияси муддатига 3-4 йил бўлган таклиф шунга ўхшаш ҳужжатларни тан
олинишига ажабланмасдан иложи йўқлиги, чунки судлов инстанциясида
ҳаттоки эслатма хатлар юборилган ёки юборилмаганлиги ҳақида ҳам суд
мажлисида лом-мим дейилмаганлиги, шунингдек объект қурилганлиги Қўқон
шаҳар ҳокимлиги томонидан (вилоят ҳокимлиги вакили иштирокида)
2025 йил 20 майда далолатнома тузилгани инобатга олинмаганлиги, шунингдек
низолашаётган даврда коронавирус пандемияси даврига тўғри келганлигига
эътибор қаратмаганлиги, даъвогарнинг бюрократик ҳаракатлари туфайли
инвестиция мажбуриятлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ
деган важи билан апелляция судлов ҳайъати нотўғри хулосаси келганлиги учун
суд қарорларини бекор қилиб, тафтиш шикоятини қаноатлантириш сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакили тафтиш шикоятини қувватлаб, қурилиш
объектида 95 фоиз ишлар бажарилганлиги, шартнома бекор қилингани учун чет
элдан инвестиция киритишига тўсиқ бўлаётгани, жамиятга инвестияция
3
киритиши учун шароит яратиб бериш кераклигини, даъвогарнинг талабномаси
ва шартномани бекор қилиш тўғрисидаги келишуви даъво аризаси билан бирга
жавобгарга почта орқали бир кунда келганини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили С.Ганиев Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлигида ишлаб келишини, қонунчиликда белгиланган
инвестицияни киритиш 5 йиллик муддат ўтгани, шартноманинг 8.7-бандидаги
объектни ишга тушириш муддати бузилгани ва жавобгар аудиторлик
хулосасини тақдим этмагани учун судга даъво аризаси киритилгани, шартнома
бекор қилингани учун ҳозирда инвестицияни қабул қилишга асос йўқлигини,
судлов ҳайъатидан тадбиркорнинг манфаатини инобатга олиб ишни биринчи
инстанциясига юборишни, шунда шартномани муддатини узайтириш масаласи
кўриб чиқиш мумкинлигини баён қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Даъвогар вакили Т.Ғозиев суд мажлисида жавобгар томонидан
инвестиция киритиш муддати ўтиб кетгани, 2025 йил 18 ноябрда объект кўздан
кечирилганида унда таъмирлаш ишлари давом этаётгани аниқлангани,
жавобгарга даъво аризасига илова қилинган шартномани бекор қилиш
таклифидан ташқари бошқа таклиф берилмаганини баён қилиб, ишни қонуний
ҳал этишни сўради.
Учинчи шахс вакили жавобгар томонидан инвестиция киритилгани,
объектда қурилиш ишлари давом этаётганини баён қилиб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Прокурор иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Тафтиш судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини
қаноатлантиришни лозим топди.
Даъвогар (сотувчи), фуқаро Рахимов Музаффар Ахунович (харидор)
ўртасида, учинчи шахс (балансда сақловчи) иштирокида 2019 йил 31 декабрда
95-сонли Қўқон шаҳар, Ўрда таги кўчаси, 4А-уйда жойлашган Қўқон шаҳар
ҳокимлиги балансидаги собиқ юқумли касалликлар шифохонаси биноиншоотларини бир йил муддатда 5 000 000 АҚШ доллари миқдорида
инвестиция киритиш мажбурияти билан 6 000 000 000 сўм қийматида сотиш
тўғрисида олди-сотди шартномаси тузилган.
Инвестиция мажбуриятлари ҳамда уларни киритиш муддатлари бўйича
2020 йил 15 январда 45-сонли, 2020 йил 31 декабрда 106-сонли,
2022 йил 9 сентябрда 7-сонли ва 2023 йил 10 майда 3-сонли қўшимча
келишувлар тузилган. Шунингдек, 2020 йил 15 январда 45-сонли қўшимча
келишувида харидор Рахимов Музаффар Ахуновичнинг шартномавий
мажбуриятлари “Q ’q n
r k nd
ll-S nt r” МЧЖга ўтказилган.
Даъвогар инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ва қурилиш ишлари
тўхтаганлигини асос қилиб, жавобгар ва Қўқон шаҳар ҳокимлигига
шартномани ўзаро бекор қилиш ҳақида таклиф (талабнома) ва келишув
лойиҳасини почта алоқа хизмати орқали юборган.
4
Сўнг даъвогар таклиф ва келишув жавобгар ва учинчи шахс томонидан
оқибатсиз қолдирилгани асоси билан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
2019 йил 31 декабрь кунги 95-сонли олди-сотди шартномаси,
2020 йил 15 январдаги 45-сонли, 2020 йил 31 декабрдаги 106-сонли,
2022 йил 9 сентябрь кунги 7-сонли ва 2023 йил 10 майдаги 3-сонли қўшимча
келишувларни бекор қилишни ҳамда жавобгар ҳисобидан 750 000 АҚШ
доллари миқдорида жарима ундиришни сўраган.
Биринчи
инстанция
суди
тарафлар
ўртасида
тузилган
2019
йил
31
декабрдаги
95-сонли
олди-сотди
шартномаси,
2020 йил 15 январдаги 45-сонли, 2020 йил 31 декабрлаги 106-сонли,
2022 йил 9 сентябрдаги 7-сонли ва 2023 йил 10 майдаги йил кунги 3-сонли
қўшимча келишувларни бекор қилишни сўраган, лекин 2025 йил 23 апрелдаги
таклиф хати ва унга илова қилинган келишувда фақат 2019 йил 31 декабрдаги
95-сонли олди-сотди шартнома, шунингдек 2020 йил 31 декабрдаги 106-сонли
ва 2023 йил 10 майдаги 3-сонли қўшимча келишувларни бекор қилиш
тўғрисида таклиф хати юборганини инобатга олиб, 2019 йил 31 декабрдаги
95-сонли олди-сотди шартномани, шунингдек 2020 йил 31 декабрдаги
106-сонли ва 2023 йил 10 майдаги 3-сонли қўшимча келишувларни бекор
қилишни, қолган қўшимча келишувларни бекор қилиш тўғрисидаги қолган
талабини рад қилишни лозим топган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан шартноманинг
8.7-бандида жарима сотувчи томонидан ушлаб қолиниши белгилангани
учун даъвонинг жарима ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб уни
қаноатлантиришни рад этган.
Апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилгани асос қилиниб, шикоятни
қаноатлантиришни рад этиб ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Қуйи инстанция судлари даъвогар томонидан шартнома ва қўшимча
келишувларни бекор қилиш тартибига риоя этган деган важларига тафтиш
инстанция суди қўшилмайди.
Қонунчиликда шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби белгилаб
қўйилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 384-моддаси иккинчи қисмига кўра, бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида
эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши
мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
5
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарори 18-бандининг
бешинчи хатбошисида белгиланишича, ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида
белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда
кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай
муддат бўлмаганида эса – ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар
таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур
бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланиши назарда тутилган.
Ушбу Пленум қарорининг 19-бандида мазкур тоифадаги низоларни ҳал
этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ИПК 148-моддасининг
иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни
судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда
тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб
чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу сабабли бундай тоифадаги низони
судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг
5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланишига
асос бўлиши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома ва иккита кўшимча келишувларни бекор
қилиш ҳақидаги 2024 йил 23 апрелдаги 06/1067-сонли талабномаси билан
келишув лойиҳаси 2025 йил 25 апрелда R 157243563UZ –рақамли почта алоқа
хизмати квитанцияси орқали жавобгарга ва R 157243546UZ–рақамли
квитанция орқали учинчи шахсга юборилиб, талабномани уч кун муддат ичида
кўриб чиқиш сўралган.
“Ўзбекистон
почтаси”
АЖнинг
маълумотномасига
кўра,
R 157243563UZ-рақамли почта жўнатмаси жавобгарга 2015 йил 29 апрелда
соат 23:02:39да етказилган ва жавобгар учун талабномага жавоб бериш учун уч
кунлик муддат 2025 йил 3 май куни тамомланган. Шунингдек,
R 157243546UZ-рақамли почта жўнатмаси учинчи шахсга 2025 йил 5 май куни
етказилган. Жавобгар вакили суд мажлисида талабнома ва даъво аризасини бир
кунда олганини кўрсатиб ўтди.
Даъво аризаси судга 2025 йил 2 май куни кирим қилинган. Демак,
жавобгарда ҳамда учинчи шахсда талабномага жавоб бериш уч кунлик муддат
тамомланмасдан судга даъво аризаси киритилган. Бу билан даъвогар низони
талабнома бериш орқали ҳал этиш тартибига риоя этмаганлиги исботланади.
ИПК 107-моддасининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал
қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти
бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда
тутилган
бўлса,
суд
даъво
аризасини
кўрмасдан
қолдиради.
Шунинг учун судлов ҳайъати даъво аризасини шартнома ва қўшимча
келишувларни бекор қилиш қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
6
Шартноманинг 8.7-бандида агарда шартнома сотиб олувчининг айби
билан
бекор қилинганда даъвогар сотиб олиш тўловининг 15 фоизи
миқдоридаги жарима суммасини ушлаб қолиши ҳуқуқи белгиланган.
Биринчи инстанция суди даъво аризасини қисман қаноатлантириб
шартнома ва иккита қўшимча келишувларни бекор қилиш талабини
қаноатлантирган, лекин тарафлар шартномада жаримани суд тартибида
ундиришга келишилмаган деган асос билан жарима ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этган. Апелляция инстанция биринчи инстанцияси
судининг ушбу хулосаларига қўшилган.
Бироқ, судлов ҳайъати шартнома ҳамда барча қўшимча келишувларни
бекор қилиш даъво талаби кўрмасдан қолдирилгани, шунингдек шартномавий
неустойка билан боғлиқ низони суд орқали ҳал этиш мумкин эканлиги учун
даъвонинг жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этади.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, тафтиш
инстанцияси суди шикоят (протест)ни кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Судлов ҳайъати тафтиш шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган
ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, , жавобгарнинг
тафтиш шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб,
шартнома ва қўшимча келишувларни бекор қилиш талабини кўрмасдан
қолдиришни, жарима ундириш даъво талабини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогар
Шу боис, даъвогар томонидан тўланган 37 500 сўм почта ҳаражати
зиммасида қолдирилади. Судлов ҳайъати даъвогардан жавобгар фойдасига
апелляция ва тафтиш шикоятлари учун тўлаган жами 11 250 000 сўм давлат
божи ва 82 400 сўм почта ҳаражати, шунингдек Олий суд депозит ҳисоб
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
6
12
кодексининг 118, 307, 308, 324 -324 -моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“Q 'q n
r k nd
ll S nt r” масъулияти чекланган жамиятининг
тафтиш шикояти қаноатлантирилсин.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув
қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 сентябрдаги қарори бекор қилинсин.
7
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъвонинг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Фарғона вилоят бошқармасининг жавобгар “Q 'q n
r k nd
ll
S nt r” масъулияти чекланган жамияти билан Қўқон шаҳар ҳокимлиги
иштирокида тузилган 2019 йил 31 декабрдаги 95-сонли олди-сотди шартномаси
ҳамда 2020 йил 15 январдаги 45-сонли, 2020 йил 31 декабрдаги 106-сонли,
2022 йил 9 сентябрдаги 7-сонли ва 2023 йил 10 майдаги 3-сонли қўшимча
келишувларни бекор қилиш қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Фарғона вилоят бошқармасининг жавобгар “Q 'q n
r k nd
ll
S nt r” масъулияти чекланган жамиятидан 750 000 АҚШ доллари жарима
ундириш талаби рад этилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тўланган 37 500 сўм почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Фарғона вилоят бошқармасидан:
- “Q 'q n
r k nd
ll S nt r” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 11 250 000 сўм давлат божи ва 82 400 сўм почта ҳаражати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин.
Ижро варақалар берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Абдурахманов
Ҳайъат аъзолари
Б.Мамадалиев
Д.Акрамова