← Назад
Решение #2845016 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФК | 244 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19522-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА”
оилавий корхонасининг жавобгар ББ хисобидан 194 798 800 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар
раҳбари О.Б.Мамажанов (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида), жавобгар вакили
М.М.Тожиев (ишончнома асосида) ва Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси
У.Н.Саминжоновнинг иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” оилавий
корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 23 декабрда 17-сонли
маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар
жавобгарга мебел ва жиҳозлар маҳсулотлари (бундан буён матнда маҳсулот деб
юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини жавобгар тўлиқ
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида жами 194 798 800 сўм қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 194 798 800 сўм қарздорлик ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Наманган вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Наманган вилояти иқтисодиёт Молия бош
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга мебел ва жиҳозлар
етказиб берилганлиги, шартнома ғазначилик хизмати орқали рўйхатдан
ўтганлигини, ҳозирда жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини ва бу
бўйича тарафлар ўртасида имзоланган солиштирма далолатнома билан
тасдиқланганлиги боис даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогардан ҳақиқатдан ҳам қарздорлик
мавжуд эканлигини, қарздорликни тўлаш чораларини кўришларини билдириб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор катта ёрдамчиси тарафлар ўртасида тузилган
шартнома давлат ҳаридалари тартиб таомилларига риоя этилган ҳолда ғазначилик
хизмати орқали рўйхатдан ўтганлиги, қарздорлик далиллар билан
тасдиқланганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Наманган вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Наманган вилояти иқтисодиёт Молия бош
бошқармаси суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни учинчи шахс иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тарафлар вакилининг тушунтиришлари ва прокурор катта ёрдамчисининг
фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига асосан, Маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи
— сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш
учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 23 декабрда
тузилган 17-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ даъвогар
жавобгарга мебел ва жиҳозлар маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, шартноманинг умумий суммаси 278 284 000
сўмни ташкил этади.
Шартнома бўйича олинган мажбурият даъвогар томонидан бажарилиб,
жавобгарга жами 278 284 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, жавобгар (буюртмачи) шартнома умумий
суммасининг 30 фоизи, яъни 83 485 200 сўмни аванс тариқасида шартнома тўлиқ
кучга кирган кундан бошлаб, 5 (беш) банк иш куни мабайнида, қолган қисми, яъни
194 798 800 сўмни даъвогар (етказиб берувчи) маҳсулотни етказиб берган кундан
бошлаб 10 банк иш куни давомида даъвогарнинг банк ҳисоб рақамигга ўтказиб
бериши шартлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан даъвогарга шартномага асосан 83 485 200 сўм
тўловларни амалга оширган бўлиб, бу тарафлар ўртасида 2025 йил 26 сентябрда
тузилган солиштирма далолатномага асосан тасдиқланган.
Натижада жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим
даражада бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган
тартибда тўлиқ тўламаган ва 194 798 800 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 2 ноябрда юборган
29-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Ғазначилик хизмати қўмитаси Наманган вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармасининг судга тақдим этган 2025 йил 17 октябрдаги 01-09-35/860-сонли
хатига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 23 декабрда тузилган
17-сонли шартномаси ғазначилик хизмати орқали рўйхатдан ўтказилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади ёки учинчи қисмига асосан агар
маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳаққи олувчи (тўловчи)
томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош
тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса,
етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига ҳамда тарафлар вакилларининг
тушунтиришларига кўра суд мажлиси куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар
олдидаги қарзи ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақфактура, талабнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 194 798 800 сўм қарздорлик, 1 947 988
сўм суд ҳаражати ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 238,
244, 333, 437, 449-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 128,
170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББ ҳисобидан даъвогар “АА” оилавий корхонаси фойдасига
194 798 800 сўм қарздорлик, 1 947 988 сўм суд ҳаражати ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев