Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2202-2501/17 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья MADROXIMOV O‘RINBOY YULDOSHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cd4d27af-f1ae-4d1a-9da2-cd1232995fd2 Claim ID PDF Hash 20ca9126cabd5abf... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онун 40-моддаси онун 40 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2202-****/17-сонли иқтисодий иш Биринчиинстанциясудида ишни кўргансудья –Ў.Мадрохимов Кассация инстанцияси судида маърузачисудья –**** Тафтиш инстанцияси маърузачисудья -**** судида БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИСУДИНИНГ Қ АР О Р И Бухорошаҳри ноябрь ****5 йил 19 Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати****нинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар **** ва****дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, видеоконференцалоқа оператори **** кўмагида,“ t qubb k v risl ri” фермер хўжалиги адвокати ****(**** йил24сентябрдаги15сонлиордерасосида) иштирокида, аризачи Хоразм вилоят солиқ бошқармасининг қарздор “ t qubb k v risl ri” фермер хўжалигига нисбатан **** этган аризаси юзасиданқабул қилинган Шовот туманлараро иқтисодий судининг **** йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанция судининг **** йил 3 октябрдаги қарори устидан қарздор“ t qubb k v risl ri” фермер хўжалигининг тафтиш тартибидаги шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносидавидеоконференцалоқа режимидаўтказилган очиқ суд **** кўриб чиқиб,қуйидагиларни аниқлади: Хоразм вилоят солиқ бошқармаси (бундай буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб,“ t qubb k v risl ri” фермер хўжалиги(бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз (****) деб топишни сўраган. Шовот туманлараро иқтисодий судининг **** йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор**** деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.Суд бошқарувчиси этиб Б.Ўразметов тайинланган. Мазкурҳал қилув қарордан норози бўлибқарздортомониданкассацияшикояти берилган.Шикоятда биринчи инстанция судинингҳал қилув қароринибекор қилиш сўралган. Хоразмвилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатикассацияинстанция судининг **** йил3 октябрдаги қарори биланбиринчи инстанциясудинингҳал қилув қарориўзгаришсиз қолдирилган. Қарздорсуд ҳужжатларидан норози бўлиб, унинг устидан тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилган.Шикоятда суд муҳокамаларида тегишли шахсларнинг иштироки таъминланмаганлиги, ишни мазмунанкўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги **** қилиб кўрсатилиб, Шовот туманлараро иқтисодий судининг **** йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанция судининг **** йил 3 октябрдаги қарорини бекор қилиш ва аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этиш **** янги қарор қабул қилишсўралган. Суд **** видеоконференцалоқа режими орқали иштирок этганқарздорвакили тафтиш тартибидаги шикоятида келтирилган **** тасдиқлаб,кредиторлар томонидан барча ундирув чоралари кўрилмаганлигини, фермер хўжалигининг балансида томчилатиб суғориш технологияси мавжудлигини, ҳатто бухгалтерия балансига акс эттирганлигини маълум қилиб, тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни,суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этиш **** янги қарор қабул қилишнисўради. Суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганкредиторсуд **** вакил иштирокини таъминламади.Суд **** **** тўғрисида судья ёрдамчиси **** йил 12 ноябрь кунида ўзининг **** телефон **** орқали **** телефон **** аризачи вакили Э.Ғофуровни телефонаграмма билан огоҳлантирган. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг ****-моддасининг биринчи қисмига асосанаризачивакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд материаллар асосида кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,иш юзасидан маърузачи судьянинг маърузаси вақарздорвакилининг тушунтиришларини эшитиб,қуйидагиларгаасосанқарздорнинг тафтиш тартибидаги шикоятиниқисманқаноатлантиришни,суднинг ****5йил 10 февралдагиҳал қилув қароривакассацияинстанция судининг **** йил 3 октябрдаги қарорини бекор қилишни,аризачинингаризаникўрмасдан қолдириш**** янги қарор қабул қилишни лозим топди. ИПК13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон РеспубликасиҚонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)37моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** ариза бериш учун солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар асос бўлади. Шунингдек, Қонуннинг 45-моддасига кўра, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** аризаси ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак. Давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Ўзбекистон РеспубликасиСолиқ кодекси(бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади)нинг ****-модда мувофиқ, солиқ тўлаш **** эга бўлган солиқ тўловчи уни тўлашга доир тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи ****, ўзининг **** ҳисобварағида пул маблағлари бор-йўқлигидан қатъи назар, ушбу Кодексда белгиланган тўлов муддатидан кечиктирмасдан **** этиши шарт. Агар солиқ тўловчида тўланмаган солиқ қарзи мавжуд бўлса, солиқ органи унга солиқларни тўлаш муддати ўтганидан кейин уч кундан кечиктирмай солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборади. Солиқ кодексининг ****-моддасига биноан, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисми бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан олинган кундан эътиборан олтмиш календарь кун ичида солиқ қарзи тўланмаган **** ва агар ушбу Кодекснинг ****-моддаларида назарда тутилган чоралар қўлланиши натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, солиқ органлари ундирувни ушбу Кодекснинг ****-моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади. Солиқ кодексининг ****, **** ва ****-моддаларига мувофиқ, юридик шахсдан ёки якка тартибдаги тадбиркордан солиқ қарзини ундириш дастлаб унинг **** **** пул маблағлари ҳисобидан, улар етишмаган **** эса мазкур шахснинг бошқа мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади. Солиқ қарзи бўйича **** эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарздорлиги тан олинса, солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига биноан солиқ қарзи бўйича **** эга шахснинг мулки ҳисобидан солиқ қарздорлиги ундирилиши мумкин. Солиқ органи **** эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли қарорни қоғозда ёки электрон шаклда ушбу моддада назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда ижро этиш учун **** ижро этувчи давлат органига юбориши керак. Давлат ижрочиси солиқ қарзи бўйича **** эга шахснинг молмулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги қарор ўзига келиб тушган кундан эътиборан икки ойлик муддатда ижро ҳаракатларини амалга ошириши ва ушбу қарорда мавжуд бўлган талабларни **** керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг солиқ ва йиғимлардан бўлган****,62сўмсолиққарзини ундириш **** аризачи томонидан солиқ қарзи ундируви қарздорнинг мол-мулкига қаратиштўғрисида ****4йил 19 августдан ****4йил17сентябрга қадар2та қарорлар қабул қилинган ва улар ижро этиш учун **** ижро бюросинингГурлан туманбўлимига юборилган. Солиқ бошқармасининг қарорларига асосан **** ижро бюросинингГурлан туманбўлими томонидан ****4йилнингавгустсентябрьойларида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарорлар чиқарилиб, ижро ҳаракатлари бошланган. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, агар қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса, ижро ҳужжатлар ундирувчига қайтарилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор фермер хўжалигига қарашли ер майдонининг 20 гектар майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган ва қарздорнинг бухгалтерия балансининг асосий воситалар қисмида **** сўмлик асосий воситалари мавжудлиги қайд этилган. Мазкур ҳолатда аризачи томонидан барча ундирув чоралари кўрилганлигини англатмайди. Шу билан бирга, аризачи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чоратадбирлар кўрилганлиги **** далиллар илова қилинмаган. Бироқ, биринчи инстанция суди аризани иш юритишга қабул қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатган.Ваҳоланки, мазкур ҳолатда, судья ИПК ****-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан, яъни низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар **** этмаганлиги асоси билан аризани қайтариши лозимбўлган. ИПК ****-моддасининг 5-бандига мувофиқ, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу асосда, биринчи инстанция суди аризани кўрмасдан қолдириш ўрнига, қарздорга**** деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш**** асоссиз тўхтамга келган. Ўз навбатида, вилоят судинингкассацияинстанцияси ҳам биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган ушбу хатони бартараф этиш чорасини кўрмаган. Бундан кўринадики, қуйи инстанция судлари моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда ишни кўриб чиққан. ИПК ****8-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки **** ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК ****7-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ****. Баён этилганларга асосансудлов ҳайъати қарздорсобиқ раҳбарининг тафтиш тартибидаги шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судинингҳал қилув қарориҳамда вилоят судикассацияинстанциясининг қарорини бекор қилиб, аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляциявакассацияёкитафтиш тартибидаги шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд **** ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ ****. Судлов ҳайъати суд **** ундириш масаласини муҳокама қилиб,қарздорнинг тафтиш тартибидаги шикоятиқисманқаноатлантирилганлиги боис,аризачининг давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли биринчи инстанция суди учун давлат божи ундирмасликни, аризачидан қарздор фойдасига кассация ва тафтиш инстанция судлари (****+****) жами **** сўм давлат божи ва (****+****) жами **** сўм почта ****ундиришни,аризачидантафтишинстанция суди учун Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозит ҳисоб **** ****сўм видеоконференцалоқа **** ундиришни лозим топади. Юқоридаги баён этилганларга асосланиб,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг****,****, ****8-****11-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қарздор “ t qubb k v risl ri” фермер хўжалигининг тафтиш тартибидаги шикоятиқисманқаноатлантирилсин. Шовоттуманлараро иқтисодий судининг ****5йил10 февралдаги **** ваХоразмвилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатикассацияинстанциясининг **** йил3 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Аризачи Хоразмвилоятсолиқ бошқармасининг аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Аризачи Хоразм вилоят солиқ бошқармасининг биринчи инстанция суди учун давлат божи тўловидан озод этилганлиги ва тўланган 37****сўм почта **** инобатга олинсин. Аризачи Хоразм вилоят солиқ бошқармасидан қарздор “ t qubb k v risl ri” фермер хўжалигифойдасигакассация ватафтиш инстанциясудлариучун(****+****)=**** сўм давлат божи ва (****+****)=**** сўм почта ****ундирилсин. Аризачи Хоразм вилоят солиқ бошқармасидандантафтишинстанция суди учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб **** ****сўм видеоконференцалоқа **** ундирилсин. Қарор юзасидан ижро **** берилсин. Шовот туманлараро иқтисодий судининг **** йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг **** йил 3 октябрдаги қарори бўйича ундириш бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан тафтиш тартибидаги шикояти (протести) билан бир йил муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиниши мумкин. Раислик қилувчи ҳайъат аъзолари **** **** ****