Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/2087 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзсаноатқурилишбанк Ответчик / Подсудимый
Source ID 763dff4c-978d-465d-8fde-14fd7c561069 Claim ID PDF Hash f458fdce2d55c94c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 126-моддаси аролик кодекси 126 code_article
аролик кодексининг 112-моддаси аролик кодекси 112 code_article
нинг 297-моддаси нинг 297 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
арори ИПК 303-моддаси арори ИПК 303 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/2087-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ф.Аманов Кассация инстанцияда маърузачи судья – Б.Мамадалиев ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Б.Мамадалиевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар банк вакили А.Рузматов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Ғаниев (ишончнома ва ордер асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар “ nv r K n Ex rt” МЧЖ ва “Bin k r” МЧЖларга нисбатан 2022 йил 24 июндаги тарафлар ўртасида тузилган олдисотди тўғрисидаги дастлабки шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатини кўзлаб киритган кассация шикояти асосида ишни, вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, Қўқон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ nv r K n Ex rt” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Bin k r” МЧЖ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2022 йил 24 июндаги тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди тўғрисидаги дастлабки шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Суд харажатларини эса даъвогар ҳисобидан ундириш белгиланган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, палата даъвогар манфаатида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ўзининг шикоятида, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали ва “Bin k r” МЧЖ ўртасида 2020 йил 6 август куни қиймати 8 000 000 000 сўмлик 31-сонли узоқ муддатли кредит шартномаси, қўшимча равишда 2020 йил 24 декабрда қиймати 10 000 000 000 сўм бўлган 46-сонли кредит шартномалари тузилганлигини ва мазкур шартномаларга асосан кредит олувчига кредит маблағлари ажратилганлигини, кредит таъминотига жавобгарга тегишли мулклар гаровга қўйилганлигини, бироқ кейинчалик даъвогар филиали, жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокида тузилган дастлабки шартномага асосан жавобгар томонидан қўйилган гаров мулклари қўшимча жавобгарга сотилганлигини, мазкур мулкларнинг сотилишидан тушган пул маблағи кредит қарздорлигини қисман қоплаш учун йўналтирилганлигини, биринчи инстанция суди даъво аризани рад этишда даъвогарнинг Фарғона минтақавий филиали номидан филиал бошлиғи К.Эркабоевга ваколати доирасига кирмайдиган олди-сотди шартномасини тузганлиги важларини келтирган бўлса-да, бироқ битимнинг бошка тарафи бу битимни тузишга унинг ваколати йўқлиги ҳақида билганлиги ёки билиши лозим бўлганлигини исботловчи далиллар судга тақдим этилмаслигига асосланганлигини, қолаверса, суд битим тарафлари томонидан кейинчалик битимнинг маъқулланиши ҳамда битимнинг бошқа тарафи яъни, (“ nv r k n x rt” МЧЖ ва “Bin k r” МЧЖ) бу битимни тузишга (Банк) унинг ваколати йўқлиги ҳақида билганлиги ёки билиши лозим бўлганлигини исботловчи далилларни судга тақдим этилмаганлиги сабабли даъвонинг ушбу асос бўйича қаноатлантириб бўлмайди деб ҳисоблаб, Фуқаролик кодексининг 126-моддасини нотўғри талқин этиб даъво аризани қаноатлантиришни рад қилганлигини, К.Эркабоевнинг мазкур шартномани имзолашга ишончномасида ваколати бўлмаганлигини, дастлабки шартнома 2022 йил 24 июнда расмийлаштирилиб, даъвогар томонидан 2022 йил 30 июндаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 3 000 000 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилган бўлсада, тарафлар ўртасида бир йил ичида асосий олди-сотди шартномаси тузилмаганлиги, даъвогар асосий шартномани тузиш бўйича учинчи шахсга ёзма таклиф юбормаганлиги, ўз навбатида суд тартибида мажбурий тартибда шартнома тузиш чоралари кўрилмаганлигини, бундай холатда шартномани тузилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини, бу эса Фуқаролик кодексининг 112-моддаси талабига зид эканлигини, ишни эса бир томонлама кўриб ҳал қилганлигини баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўралган. Суд мажлисида даъвогар банк вакили кассация шикоятини тўлиқ қўллабқувватлаб, ундаги важларни баён қилиб, тарафлар ўртасида тузилган дастлабки олди-сотди шартномаси қонун талаблари асосида тузилмаганлигини, банк филиали вакилининг мазкур шартномани имзолашга ваколати бўлмаганлигини, биринчи инстанция суди эса ушбу шикоятда келтириб ўтилган барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермаганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида қатнашган жавобгар вакили адвокат ўзининг кўргазмасида, кассация шикояти асоссиз эканлигини, мазкур дастлабки олди-сотди шартномаси қонун ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилганлиги, шартномани имзолашда банк вакили шартнома шартларидан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлганлигини, мазкур шартнома бўйича келиб тушган пул маблағини кредит қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилганлигини, банк ҳодими ваколатсиз бўлган бўлса ушбу пул маблағини банк томонидан қайтариш тўғрисида ҳеч қандай фикр бўлмаганлигини баён қилиб, суддан банк вакилларининг шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Палата ҳамда қўшимча жавобгар “Bin k r” МЧЖ суд мажлиси вақти, куни ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига улардан вакил келмади. Суднинг ажрими гибрид почта орқали палата ҳамда қўшимча жавобгарга юборилган бўлиб, почта алоқа бўлимининг маълумотига кўра, ажрим нусҳаси уларга етказиб берилган. Бундан ташқари, уларнинг вакиллари телефон орқали ҳам хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддаси тўртинчи хатбошисига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни палата ва қўшимча жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Кассация судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи хатбошисига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПКнинг 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Даъвогар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2020 йил 6 август куни қиймати 8 000 000 000 сўм бўлган 31-сонли узоқ муддатли кредит шартномаси тузилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йилнинг 6 август кунги ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли Бувайда тумани, Бувайда қишлоғида жойлашган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли турар жой бино иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга тақдим этилган. Ҳудди шундай, даъвогар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2020 йил 24 декабрь куни қиймати 10 000 000 000 сўм бўлган 46-сонли кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномаси тузилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йилнинг 24 декабрь кунги навбатдаги ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли Бувайда тумани, “Беглар” қишлоғида жойлашган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли турар жой бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга тақдим этилган. Аниқланишича, “Bin k r” МЧЖ номидан У.Хайдаров (сотувчи), “ nv r K n Ex rt” МЧЖ номидан А.Мелиқўзиев (сотиб олувчи), “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали номидан филиал бошлиғи Қ.Эркабоев (банк) тарафлар ўртасида 2022 йил 24 июнь куни олдисотди тўғрисида дастлабки шартнома тузилган. Олди сотди шартномасининг 2.1.1 бандида қурилиши тугалланмаган бино иншоотнинг сотиш нархи 3 000 000 000,0 (уч миллиард) сўмни ташкил этишлиги, 2.1.2 бандида сотиб олинаётган “Бинокор” МЧЖга тегишли Бувайда тумани, “Бувайда” МФЙ, “Бувайда” қишлоғида жойлашган, кадастр рақами 15:03:06:01:02:3358:0001:001, умумий фойдали майдони 500,08 м2, яшаш майдони 1056.32 м2 бўлган 2 дона 64-хонадонли ва 48-хонадонли 4 қаватли қурилиши тугалланмаган бино иншоат “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали ва сотувчи “Бинокор” МЧЖ ўртасида тузилган 2020 йил 6 август кунги №31-сонли узоқ муддатли кредит шартномасига асосан ва 2020 йил 6 август кунги реестрга №202001636001621-сонли ипотека шартномасига асосан 2020 йил 6 август кунги №1751472-сон билан тақиққа олинган бўлиб, сотиб олувчи “ nv r K n Ex rt” МЧЖ “Қишлоққурилишбанк” АТБ Қўқон БХОдан олинаётган кредит ҳисобидан Сотувчи “Бинокор” МЧЖга 3 000 000 000,0 (уч миллиард) сўм маблағ сотиб олувчининг ҳисоб рақамига келиб тушгандан сўнг “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона БХО юқоридаги қурилиши тугалланмаган бино-иншоотни гаровдан чиқариб бериш мажбуриятини олган. Олди-сотди шартномасига асосан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошқарувчиси К.Эркабоев томонидан 2022 йил 8 сентябрда Нотариал идорага ҳамда кўчмас мулк кадастр агентлиги Бувайда туман бўлимига, “Вin k r” МЧЖга тегишли бўлган ва гаров мулки ҳисобланган Бувайда тумани, “Бувайда” қишлоғида жойлашган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли турар жой бино-иншоотлари 2020 йил 6 август куни 31-сонли кредит шартнома бўйича мажбуриятлари қисман сўндирилганлиги сабабли бино иншоатта қўйилган тақиқни бекор қилиш бўйича алока хати орқали мурожаат қилган ва таъқиқ бекор қилинган. Даъво аризасида мазкур шартномани даъвогарнинг номидан ваколатсиз шахс бўлган Қ.Эркабоев имзолаганлиги асоси билан уни ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. ФК 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФКнинг 126-моддасида агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 269-сон қарори 17-бандида:-“ФКнинг 126 моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Судлар инобатга олишлари лозимки, бундай асос билан битим кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шу боис, ФКнинг 126-моддасига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво билан бошқа шахс мурожаат қилган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади. Битим тузиш ваколатларини чеклаш белгиланишидан манфаатдор шахс битимни кейинчалик маъқуллаганда, ФКнинг 126-моддасида белгиланган битимни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қўлланилмайди. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур норма талабидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди даъвогар вакили томонидан мазкур шартномани тузиш олдидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали номидан филиал бошлиғи Қ.Эркабоевга 2022 йил 20 июнда берилган 04-15/66-сонли ишончнома асосида ваколати доирасига кирмайдиган олди-сотди шартномасини тузганлиги важларини келтирган бўлсада, бироқ битимнинг бошқа тарафи бу битимни тузишга унинг ваколати йўқлиги ҳақида билганлиги ёки билиши лозим бўлганлигини исботловчи далилларни судга тақдим этмаганлиги, қолаверса, суд битим тузиш тарафлари томонидан кейинчалик битимнинг маъқулланиши ҳам даъвонинг ушбу асос бўйича қаноатлантириб бўлмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш учун етарли ва ҳуқуқий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъво талабини рад этган. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қанотлантиришни рад этиш ҳақида тўғри ва асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати палатанинг даъвогар манфаатида киритган кассация шикоятида баён қилган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Кассация инстанцияси судининг қарори ИПК 303-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши лозим. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Кассация шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати ишни кассация инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Палата даъвогар манфаатида шикоят билан мурожаат қилишда давлат божи тўламасдан ҳамда почта харажатларини тўлаб мурожаат қилганлигини инобатга олиб, кассация инстанцияси суди учун даъвогар банк тўлаган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогар банк ҳисобидан республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит хисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 169, 301-302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида киритган кассация шикояти қаноатлантирилмасин. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 апрель кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан кассация инстанцияси учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳисобидан: республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит хисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Иш бўйича ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Умаров Ҳайъат аъзолари М.Умматова Б.Мамадалиев