Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/19475 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 38d88182-824a-425a-b12b-8367f8912deb Claim ID PDF Hash a9e6d0554251245d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19475-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААнинг жавобгар ББББ ҳисобидан 47 700 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни жавобгар вакили Қ.Турғунов (ишончнома асосида), ишга мутахассис сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Наманган вилоят Бош бошқармаси мутахассиси Н.Обидовларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Тошбулоқ филиали ўртасида 2022 йил 10 октябрдаги 19-сонли кредит шартномаси бўйича даъвогар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлиқ қайтарган бўлса-да, жавобгар даъвогардан кредит шартномаси тугамади деган важ билан 47 700 000 сўм ундириб олган. Даъвогарнинг ортиқча ундириб олинган маблағни қайтариш ҳақидаги талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 47 700 000 сўм ундиришни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар кредит шартномаси бўйича кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтарганлигини, даъвогардан дастурдаги хатолик сабабли ортиқча маблағ ундирилганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ишга мутахассис сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Наманган вилоят Бош бошқармаси мутахассиси судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан даъвогардан 110 428 956,47 сўм кредит фоизи ортиқча ҳисобланиб, нотўғри ундирилганлигини маълум қилди. Аввалги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраган. Бугунги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган даъвогар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170, 172-моддаларига асосан ишни даъвогар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд жавобгар вакили ҳамда мутахассиснинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 октябрда тузилган 19-сонли кредит шартномасига асосан даъвогарга 18 ой муддатга 780 000 000 сўм кредит ажратилган. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2024 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогардан жавобгар фойдасига 576 300 000 сўм кредитдан бўлган қарздорлик ундирилган, ундирув гаровга қўйилган мулкларга қаратилган ва бу ҳақда 2024 йил 18 апрелда ижро варақаси берилган. Суднинг ижро варақаси асосида кредитдан бўлган қарздорлик 2024 йил 11 ноябрда тўлиқ ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг учинчи қисмида кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши назарда тутилган. Жавобгар ФКнинг мазкур талабига амал қилмасдан 2024 йил 18 мартда суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганига қарамай кредит фоизини ҳисоблашни тўхтатмаганлиги оқибатида даъвогарга 2024 йилнинг 19 мартидан 19 ноябрь кунига қадар жами 110 428 956,47 сўм фоиз ортиқча ҳисоблаб, нотўғри ундирган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Жавобгарнинг даъвогардан асоссиз ортиқча маблағ ундириб олинганлиги суд мажлисида аниқланган иш ҳолатлари, тарафлар вакиллари ҳамда мутахассис тушунтиришлари, ишдаги тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси, ёзишмалар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Наманган вилоят Бош бошқармаси мутахассисининг 2025 йил 19 ноябрдаги маълумотномаси ҳамда бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 47 700 000 сўм ортиқча ундирилган маблағ, 954 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар АААА фойдасига 47 700 000 сўм ортиқча ундирилган маблағ, 954 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров