← Назад
Решение #2845138 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
4-1501-2501/20503-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) Н.Исақовни иштирокида, даъвогар
Фарғона туман фермерлар кенгашининг «********» фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар «********» акциядорлик жамиятига нисбатан
шартноманинг қисман ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда шартноманинг ушбу
қисмини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 320-сонли
қарорига мувофиқлаштириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фарғона туман фермерлар кенгаши «********» фермер хўжалиги
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «********» акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган 2025 йил 5 январь
кунги 2570-сонли Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
шартномасининг III бўлими ҳисоб-китоб қилиш тартиби қисмини ҳақиқий
эмас деб топишни ҳамда жавобгар зиммасига шартноманинг шу бўлимини
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 320-сонли қарори билан
тасдиқланган Низомга мувофиқлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320сонли “Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари
истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари
тўғрисида” қарори билан тасдиқланган Низомда сув тежовчи
технологияларни қўллаб пахта-ғалла хосили етиштирган фермер
хўжаликлари истеъмол қилган электр энергия қийматини 100 фоизи давлат
бюджетидан
ажратилган
субсидия
маблағидан
қопланиши
белгиланганлигини, шундай бўлсада, жавобгар томонидан ушбу Низом
талабларига риоя қилмасдан, фермер хўжалигидан пул маблағлари ундириб
олинаётганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгар вакилини суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра,
даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «********» фермер хўжалиги
(“Истеъмолчи”) билан «********» акциядорлик жамияти (“Таъминотчи
корхона”) ўртасида 2025 йил 5 январь кунги 2570-сонли Улгурчи
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома
тузилган.
Шартноманинг 1.1.-бандига кўра, ушбу электр энергияси таъминоти
шартномасига мувофиқ, “Таъминотчи корхона”, “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи”
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2.-бандига кўра, “Истеъмолчи” фойдаланилган электр
энергияси (қуввати) учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган.
Шундай бўлсада, Фарғона туман фермерлар кенгаши «********»
фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«********» фермер хўжалиги билан «********» акциядорлик жамияти
ўртасида тузилган 2025 йил 5 январь кунги 2570-сонли шартноманинг III
бўлими, ҳисоб-китоб қилиш тартиби қисмини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрь кунги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 3-банди иккинчи
хатбошисига кўра, битимларни ҳақиқий эмас деб топишга ФКнинг 115 — 126
моддаларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади.
Ушбу Пленум қарорининг 7.-банди биринчи хатбошисига кўра,
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, низоли бўлган битимни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги талаб фақат ФКда кўрсатилган шахслар
томонидан тақдим этилиши мумкин. Шу боис, суд муҳокамаси давомида
даъвогарда низоли бўлган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво
тақдим этиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги аниқланса, даъвони қаноатлантириш
рад этилади деб кўрсатилган.
Шундай бўлсада, даъвогарнинг даъво аризасида, айнан ФКнинг қайси
моддаларига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топилиши сўралаётганлиги
кўрсатиб ўтилмаган ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
қисман ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан бевосита
фермер хўжалиги томонидан эмас, балки унинг манфаатида Фарғона туман
фермерлар кенгаши томонидан берилган.
Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар зиммасига шартноманинг шу
бўлимини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 320-сонли
қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқлаштириш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3
майдаги 320-сонли қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари
истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 1-банди биринчи хатбошисига кўра, ушбу Низом
насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг электр энергияси истеъмолини
ҳисобга олиш ускунасини ўрнатган ва уни белгиланган тартибда туман
электр тармоқлари ташкилотидан рўйхатдан ўтказган истеъмолчиларга
нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Низомнинг 5.-бандига кўра, ҳар бир туманда (Қувасой
шаҳрида) туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги (кейинги ўринларда — туман
ҳокимлиги) томонидан Истеъмолчиларнинг пахта ва ғалла майдонларини
суғориш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари сарфлаган электр
энергия харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи
туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман ишчи
гуруҳи) 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда тузилади.
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими туман ишчи гуруҳининг ишчи
органи ҳисобланади.
Низомнинг 7.-бандига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, пахта хом
ашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари
истеъмол қилган электр энергиясининг харажатлари қоплаб бериладиган
истеъмолчиларнинг рўйхатини улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш
кунида Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан
келишади;
2026 йил 1 январдан бошлаб пахта хомашёси ва ғалла етиштиришда
насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси
тўғрисидаги маълумотларни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Ягона
биллинг тизими ва Солиқ қўмитасининг «E-f tur » ахборот тизимидаги
маълумотлар билан солиштиради;
якуний келишилган рўйхатларга мувофиқ мазкур низомнинг 10бандига асосан ҳисобланган субсидия маблағларини истеъмолчиларнинг
аризада кўрсатилган тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб
беради;
Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг « gr -subsidi » ахборот
тизими «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Ягона биллинг тизими ва
Солиқ қўмитасининг «E-f tur » ахборот тизими билан интеграция қилинади
деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг, жавобгар зиммасига шартноманинг
шу бўлимини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 320-сонли
қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқлаштириш мажбуриятини
юклаш талабини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддасига кўра, ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни,
даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни ҳамда даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги
сабабли давлат божи ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар Фарғона туман фермерлар кенгаши томонидан тўланган 41
200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал
қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Т.Маматожиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
4-1501-2501/20503-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) Н.Исақовни иштирокида, даъвогар
Фарғона туман фермерлар кенгашининг «********» фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар «********» акциядорлик жамиятига нисбатан
шартноманинг қисман ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда шартноманинг ушбу
қисмини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 320-сонли
қарорига мувофиқлаштириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар Фарғона туман фермерлар кенгаши томонидан тўланган 41
200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал
қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев