Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/20469 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7db9adf3-552f-4086-abdc-81800e3529ee Claim ID PDF Hash bc33451d343f60db... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 920-моддаси ФКнинг 920 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 915-моддаси ФК 915 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 19 ноябрь 4-1501-2502/20469-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Ш.Муминов, жавобгар вакили (ишончномага асосан) А.Рахматуллаевларни иштирокида, даъвогар ЧЭКИ “*********************” акциядорлик тижорат банкининг жавобгар «*********************» АЖ суғурта компаниясидан 100 000 000 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ЧЭКИ “*********************” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*********************» АЖ суғурта компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 100 000 000 сўм суғурта товони ҳамда тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, суғурта шартномасига асосан жавобгарни суғурта ҳодисаси юзасидан ўз вақтида хабардор қилинганлиги, қарздорга нисбатан ундирув чоралари кўрилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, низо бўйича тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасига асосан берилган суғурта полисида ЯТТ Мардонақулов Рахимжон Худойберди ўғлининг кредит қайтмаслиги суғурталанганлиги, суғурта шартномасига асосан кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги, суғурта товони тўланмаслигини, шунингдек, суғурта ҳодисаси ҳақида даъвогар томонидан муддатида хабар бермаганлиги сабабли даъво аризани рад этилишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, ЧЭКИ “*********************” акциядорлик тижорат банки Қувасой универсал БХО (“Наф олувчи”) билан «*********************» АЖ суғурта компанияси (“Суғурталовчи”) ва ЯТТ Мардонақулов Рахимжон Худойберди ўғли (“Суғурта қилдирувчи”) ўртасида 2024 йил 11 июль кунги 29-9/80/1/1003-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Суғурталовчи” мазкур шартнома шартлари, истиснолари ва иловаларига мувофиқ, ушбу шартноманинг амал қилиши даврида ва суғурта шартларига биноан шартномада белгиланган хақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада кўрсатилган суғурта ходисаси содир бўлганида “Суғурта қилдирувчи”, “Наф олувчи”га мазкур шартномада белгиланган суғурта суммаси доирасида суғурта товонини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Шартноманинг 1,2,-бандига кўра, суғурта объекти деб тадбиркорлик хатари (Ўзб. ФКнинг 920-моддаси) яъни кредит суммасининг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисмини тўлаш юзасидан Қарз олувчи томонидан ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида кредит шартномаси бўйича келиб чиққан зарарлар билан боғлиқ “Суғурта қилдирувчи”, “Наф олувчи”нинг мулкий манфаатлари ҳисобланади. Шартноманинг 1.3.-бандига кўра, шартнома бўйича суғурта суммаси 125 000 000 сўмни ташкил қилади. Шартноманинг 3.1.-бандига кўра, суғурта шартномаси (полисни) амал қилиш даврида, қарздор томонидан кредит маблағларини ўз вақтида қайтармаслик, шунингдек, у (қарздор)нинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлик ҳолати юзага келишлиги оқибатида “Суғурта қилдирувчи” (Банк)нинг тадбиркорлик фаолияти ва мулкий манфаатларига зарар етиши, шу жумладан, Қарздор томонидан кредит шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши натижасида кредит шартномасининг муддатидан олдин суд тартибида бекор қилиниши ҳолати суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 март кунги 4-1501-2501/6001-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, ЧЭКИ “*********************” АТБ фойдасига ЯТТ Мардонақулов Рахимжон Худойберди ўғлидан кредит асосий танидан 97 705 856 сўмни, кредит фоизидан 8 206 715 сўмни, 694 262 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилиб, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 июлда тузилган 339-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган. Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 15 август кунги 628/13-04-1003-сонли суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан жавобгарга хабарнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15.2.–бандига кўра, агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўзўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм суғурта товонини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, жавобгар вакили суд мажлиси жараёнида, кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги ҳамда суғурта ҳодисаси ҳақида даъвогар томонидан муддатида хабар бермаганлиги ҳолатлари билдирилган бўлсада, суд қуйидагиларга асосан жавобгарни ушбу важларига қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жумладан, ЧЭКИ “*********************” акциядорлик тижорат банки Қувасой универсал БХО (“Кредитор”) билан “ЯТТ Мардонақулов Рахимжон Худойберди ўғли (“Қарз олувчи”) ўртасида 2024 йил 11 июль кунги 339-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2,3,-бандига кўра, кредит шартномасига асосан ажратилган кредит маблағларини қарз олувчи томонидан эхтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган исталган мақсадларда фойдаланади ва кредит маблағларини мақсадлилик нуқтаи назаридан кредиторга ҳисоб бермайди деб кўрсатилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасида бевосита 2024 йил 11 июль кунги 339-сонли кредит шартномаси кўрсатилган бўлиб, ушбу шартлар мавжудлигини жавобгар томонидан суғурта шартномаси тузилаётган вақтда хабардорлигини англатади. Бундан ташқари, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 март кунги 4-1501-2501/6001-сонли ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 16 май кунги 406/13-04-1003-сонли суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан жавобгарга белгиланган тартибда хабарнома юборилган . Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 2 000 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ЧЭКИ “*********************” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар «*********************» АЖ суғурта компанияси ҳисобидан 100 000 000 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*********************» АЖ суғурта компанияси ҳисобидан Республика бюджетига 2 000 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова