Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2502/98363 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый M -Insur n
Source ID 618574ff-6103-4de0-aecb-5d90f1a6b406 Claim ID PDF Hash a792b4700e8958fc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
онунининг 14-моддаси онуни 14 law
ФКнинг 929-моддаси ФКнинг 929 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2502/98363-сони иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг раиси Х.К.Абдураимов раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар “Агробанк” АТБ манфаатида жавобгар “M -Insur n ” АЖ ҳисобидан 28 000 000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “Агробанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “M -Insur n ” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 28 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, Палата вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Бироқ, даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Бугунги суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этишмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Биров даъвогар суд мажлисига қадар илтимоснома тақдим этиб, ушбу орқали ишни даъвогар вакилисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар суғурта шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 915-моддасига кўра мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Андижон вилояти ҳудудий филиали ва фуқаро Тиллабоев Муротжон Косимжонович ўртасида 2019 йил 19 декабрда кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади) тузилган бўлиб, унга кўра банк томонидан фуқаро Тиллабоев Муротжон Косимжоновичга 36 ой муддатга йиллик 8 фоиз устама эвазига 28 000 000 сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Кредит маблағлари қайтарилиши таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 20 декабрда 02/83/1/01932-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш шартномаси (бундан буён матнда Бош шартнома деб юритилади) тузилган. Шунингдек, мазкур шартнома шартларига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 28 000 000 сўмлик суғурта полиси берилган. Фуқаро Тиллабоев Муротжон Косимжонович томонидан кредит маблағлари график асосида ўз вақтида қайтарилмаганлиги ва кредит шартномасининг шартлари бузилганлиги сабабли, даъвогар фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди томонидан 2020 йил 4 декабрда 28 626 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш юзасидан суд ҳужжати қабул қилинган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга хабарнома билан мурожаат қилиб, суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида маълум қилинган ва суғурта товонини тўлаб беришни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур мурожаатлар ижобий ҳал этилмаган. Шундан сўнг, даъвогар манфаатида Палата иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 28 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига кўра, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, қонунчиликда ёки суғурта (қайта суғурта) шартномасида назарда тутилган муддатларда барча зарур ҳисоб-китобларни ва суғурта товони (суғурта тўлови) тўловларини амалга ошириши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми “Суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 22-бандига асосан агар суғурта шартномаси мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, асосий мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор суғурталовчидан суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб қарздор томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати (охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги мажбуриятни бажармаслиги яъни кредит шартномаси бўйича кредит қарзини (кредит маблағини) қайтармаслиги натижасида “Суғурта қилдирувчининг” зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Мазкур Пленум қарорининг 12-бандига мувофиқ, ФКнинг 95моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланган. Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаган. Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 11-бандига кўра, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда, шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга келадиган воқеа тушунилади. Мазкур Пленум қарорининг 11.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда содир бўлса-да, етказилган зарар шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг аниқланса, фойдасига суғурта шартномаси тузилган шахс (суғурта қилдирувчи, наф олувчи), агар зарар шартнома амалда бўлган даврида етказилган ёки етказилиши бошланган бўлса, суғурта товонини талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳолатда зарар суғурта шартномаси амалда бўлган даврда етказилган ёки етказилиши бошланганлигини исботлаш мажбурияти суғурта қилдирувчи (наф олувчи) зиммасига юклатилади. Бироқ, суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, суғурта ҳодисаси тарафлар ўртасида 2021 йил 2 декабрдаги 02/83/1/01932-сонли кредит қайтармаслик хатаридан суғурта қилиш шартномаси тузилишидан аввал юз берганлиги мақбул далиллар билан, хусусан Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг даъвогар берилшган 2020 йил 4 декабрдаги ижро варақаси ҳамда шартноманинг 5.1-бандидаги келишув шартлари билан тасдиқланганлиги сабабли суд, суғурта ҳодисаси шартнома тузишдан аввал юз берган деб ҳисоблайди. ФКнинг 929-моддасида суғурта шартномасининг муҳим шартларидан бири бўлиб, юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида келишувга эришилган бўлиши керак. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Қайд этилганларга кўра суд, суғурта ҳодисаси суғурта шартномаси тузилишидан аввал содир бўлганлиги инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни аноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогар томонидан аввал тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдиришни ва даъвогардан республика бюджетига 560 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66,72,118,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОРҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар “Агробанк” АТБ манфаатида жавобгар “M -Insur n ” АЖ ҳисобидан 28 000 000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Агробанк” АТБ ҳисобидан республика бюджетига 560 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.К.Абдураимов