← Назад
Решение #2845179 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 3248 | — | code_article | |
| м пеня суммасини ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| исмида суд харажатлари ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2402/2385-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Қурбонов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича тафтиш инстанцияси
судлов ҳайъати раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024
йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори ва вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати кассация инстанцияси 2025 йил 24 июндаги қарорига нисбатан
Миришкор туман фермерлар кенгашининг « idir v N rgiz » фермер хўжалиги
манфаатида келтирилган тафтиш шикоятини Миришкор туман фермерлар
кенгаши вакили Т.Субҳонов (2025 йил 4 январдаги ишончномага асосан),
« idir v N rgiz » фермер хўжалиги раҳбари Ф.Хидиров, “Lit i
til
v rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
вакиллари А.Сатторовнинг (2025 йил 3 январдаги ишончномага асосан)
иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан буён матнда – кенгаш деб юритилади) « idir v N rgiz »
фермер хўжалиги (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг
манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «Lit i
til
v rs s» масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 2021 йил топширилган пахта ҳосили учун 41 922 702 сўм
рағбатлантирувчи коэффициент, 2021 ва 2022 йилларда топширилган пахта
ҳосилидан қуритиштозалаш учун ушлаб қолинган (1 026 734+2 766 101) 3 792
835 сўм ва (513 367+1 383 051) 1 896 417,5 сўм пеня ҳамда 2021, 2022 ва 2023
йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 317 757 600 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 2021 йил топширилган пахта ҳосили учун 39
127 875,08 сўм рағбатлантирувчи коэффициент, 2021 ва 2022 йил топширилган
2
пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 3 792 835 сўм,
700 000 сўм пеня ва 34 000 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига
896 343 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 24 июндаги қарори билан Касби
туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз, кенгашининг даъвогар манфаатида берган кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилган.
Кенгаш даъвогар манфаатида келтирилган тафтиш шикояти билан
мурожаат қилиб, унда Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
8 апрелдаги ҳал қилув қарори ва вилоят суди кассация инстанциясининг 2025
йил 12 августдаги қарорининг рад этилган 133.607.040 сўм пеня ундириш
талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, қуйи судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар
ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги,
шартнома бандларини нотўғри талқин қилинганлиги сабабли тўланмаган аванс
учун ҳисобланган пеняни ундириш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили тафтиш шикоятида
келтирилган
важларни
қўллаб-қувватлаб,
тафтиш
шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, берилмаган аванс учун
ҳисобланган пеняни ундириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар раҳбари билан телефон орқали боғланилганда жавобгар билан
келишув қилмаганлигини, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятига
эътирозларини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни тафтиш шикоятидаги важлар билан
бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини
қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарори ва кассация инстанциясининг
қарорини қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
ИПКнинг 3246–моддасига кўра, суд ишни тафтиш тартибида кўриш
чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда пахта хом-ашёси ва
уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган бўлиб,
унга кўра даъвогар 2021 йилнинг бизнес-режасига асосан «Бухоро-8» навли
пахта хом-ашёсини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотни келишилган
муддатларда қабул қилиб олиш ва бир тонна пахта учун 6 020 000 сўмдан ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган.
Шунга мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга топширилган жами
39 756 кг «Бухоро-8» навли пахта хом ашёси учун 2021 йилда эълон қилинган
минимал нархлардан келиб чиқиб тўлов амалга оширилган.
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги
“Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун
қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида ва маҳсулот
етиштиришни прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 121-сонли Қарорининг
8-иловасида 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан
рағбатлантирувчи коээфициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари
назарда тутилган бўлиб, унга кўра Бухоро-6, Бухоро-8, С-6524, Наманган-77,
Бухоро-102 селекцион навларга кутилаётган минимал харид нархларига
1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши белгиланган.
Биринчи инстанция суди томонидан аниқланган ҳолатларга кўра
жавобгар томонидан селекцион навларга қўлланиши лозим бўлган
1,15 рағбатлантирувчи коэффициент суммаси қисман 2 794 826,92 сўм тўлаб
берилиб, қолдиқ 39 127 875,08 сўм қарздорлиги тўлаб берилмаганлиги учун
биринчи инстанция суди ушбу даъво талабини қисман қаноатлантириб, тўғри
хулосага келган.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида жавобгар ҳисобидан 2021 ва
2022 йилларда пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган
3 792 835 сўм ва унга ҳисобланган 1 896 417,5 сўм пеняни ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида 2021 ва 2022 йилларда тузилган шартномалар бўйича
даъвогар қуритиш-тозалаш харажатларини қоплаш мажбуриятини зиммасига
олмаган.
Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида тузилган шартномада қуритиш
тозалаш хизмат ҳақини хўжалик томонидан тўланиши назарда тутилмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид
қилиш бўйича контрактация шартномасининг 1.4-бандига асосан пахта хом
ашёсини қуритиш ва тозалашга қилинадиган харажатлар «харидор»
(жавобгар) ҳисобидан амалга оширилиши қайд этилган.
Тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган ҳисобфактурага асосан 2021 ва
2022 йилларда пахтани қуритиш ва тозалаш хизмати учун 3.792.835 сўм ушлаб
қолинган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4 бандида, жавобгар
даъвогарга муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлайди деб белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Биринчи инстанция суди даъво талабидаги 3.792.835 сўм асоссиз ушлаб
қолинган қуритиш-тозалаш харажатларини ундириш ва унга нисбатан
ҳисобланган 1 896 417,5 сўм пеняни асосли деб топиб, кредитор манфаатларини
инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 700 000 сўмга камайтириш тўғрисида
асосли хулосага келган.
4
Шунингдек, кенгаш даъво аризасида 2021, 2022 ва 2023 йиллар учун
берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 317.757.600 сўм пеня ундириш
сўралган.
Жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йилда 88.472.262,33 сўм, 2022
йилда 102.414.789 сўм, 2023 йилда 471.108.000 сўм аванс маблағлари
берилмаган.
ФКнинг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддаси кўра мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш
ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФК 465-моддасининг биринчи қисмига асосан контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан 2021, 2022 ва 2023 йиллар учун берилмаган авансга
нисбатан жавобгардан пеня ундириш сўралганлиги, ҳақиқатда ушбу
маблағларга эҳтиёжи бўлганлиги, аванс маблағларини берилмаганлиги ёки
тўлашдан асоссиз бош тортилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим
этилмаганлиги, қолаверса даъвогар 2023 йилда пахта хом-ашёсини етказиб
бериш бўйича бошқа тадбиркорлик субъекти билан шартномавий муносабатга
киришиб,
пахта
хом-ашёси
етказиб
берганлиги
ва
жавобгарга
2023 йилнинг 1 сентябрь санасига қадар аванс беришни сўраб мурожаат
этмаганлиги асоси билан биринчи инстанция суди даъво талабини ушбу
қисмини рад этишда нотўғри хулосага келган.
Кассация
инстанцияси
суди
ҳам
мазкур
ҳолатни
тузатиш чорасини кўрмаган.
Чунки, шартномаларнинг 3.4-бандида, уруғлик ва экиш материаллари
ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки
шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва
миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга
оширилиши белгиланган.
5
Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат шартнома
асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг 2.4-бандида
кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини
олганлиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган.
ФКнинг 363-моддасига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда
ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг
шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун
шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар
шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг
ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган
ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан
шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар,
тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи
одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга
олинади.
Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра, харидор хўжаликка маҳсулот
қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини оймаой
тўлаб беради.
Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил
етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар
50 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан
таъминлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс)
тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб
олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш
муддатлари кечиктирилган.
Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, 2021, 2022 ва 2023 йиллар давомида шартнома шартларидан
келиб чиқиб олинган мажбурият бўйича 661.995.051 сўмлик аванс
маблағларини кечиктирганлиги учун 317.757.600 сўм пеня ундириш талаби
билан мурожаат қилган.
Шартноманинг 5.4-бандида, “харидор” “хўжалик”ка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
6
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 3248-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат
юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
Мазкур Кодекс 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд
ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни
ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи, апелляция ва тафтиш инстанцияси судлари
иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб асосли қарорлар қабул қилган.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси 2021, 2022 ва 2023 йиллар учун
берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 317.757.600 сўм пеня суммасини
ФК 326-моддаси тартибида 58.300.000 сўмга қаноатлантириб, қўшимча
равишда мазкур пеня суммасини ундириш орқали суд қарорларини тузатиш
киритиш йўли билан қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
7
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 3247-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал
қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш
учун асос бўлмайди.
Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу
Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши
кўрсатилади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати шикоятни қисман
қаноатлантиришни,
қуйи
инстанция
судлари
қарорлари
қонунга
мувофиқлаштирилганлиги сабабли даъво талабининг пеня қисмини қисман
қаноатлантириб,
ушбу
талаб
бўйича
ишни
биринчи,
кассация, тафтиш инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига (биринчи
инстанция учун 12.710.304 сўм, кассация ва тафтиш инстанцияси учун
6.355.152 сўм) 12.710.304 сўм давлат божини ҳамда апелляция ва тафтиш
инстанциялари учун олдиндан тўланган (37.500+41.200=) 78.700 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 3247, 3248 ва 3249-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанцияси 2025 йил 24 июндаги қарори қонунга мувофиқлаштирилсин.
Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар “Lit i
til
v rs s”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан
даъвогар « idir v N rgiz » фермер хўжалиги фойдасига белгиланган
ундирувга “2021-2022-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан
ҳисобланган 58.300.000 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин.
Жавобгар “Lit i
til
v rs s” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан:
- « idir v
N rgiz » фермер хўжалиги фойдасига 78.700 сўм
почта харажати;
- республика бюджетига 12.710.304 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор юзасидан янги ижро варақалари берилсин.
8
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, ундан
норози томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест келтириш) бериш
мумкин.
Раислик этувчи
М.Астанов
Судьялар
М.Бозоров
Д.Рахимов