← Назад
Решение #2845205 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1246-сонли иқтисодий иш
судья Қ.О.Хожамуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 19 ноябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Қ.О.Хожамуратов
раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, даъвогар “ ***
*** t***” акциядорлик жамиятининг жавобгар “A*** Sh*** k***”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 27 344 376 сўм қарзини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили А.С*** (2025 йил 23 октябрдаги 10-25/22-сонли ишочномага асосан)
ва жавобгар вакили А.У*** (2025 йил 22 октябрдаги 161-сонли ишочномага
асосан)ларнинг иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“ *** *** t***” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “A*** Sh*** k***” МЧЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 27 344 376 сўм қарзини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарга нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг
ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммаси бўйича қисман бўлса-да
тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогарнинг даъво талабини тан олиб,
ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, ҳозирги кунда жамият молиявий
қийинчиликларга дуч келганлигини билдириб, жамиятнинг молиявий
аҳволини инобатга олиб, қарзини тўлашга муддат беришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва важларини
эшитиб, даъво аризаси ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини эса жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
01.02.2025 йилда 32/1-сонли ва 01.09.2025 йилда 27-сонли асосий воситаларни
ижарага бериш шартномалари (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)
тузилган бўлиб, шартноманинг 1-бандига кўра, даъвогар ўзига тегишли бўлган
Шўманай тумани, Айбусинов кўчасида жойлашган “Шўманай” пахта қабул
қилиш масканининг асосий воситаларни жавобгарга ижарага бериши,
жавобгар эса ушбу ижара объектини қабул қилиб олиши белгиланган.
01.02.2025 йилда 32/1-сонли шартноманинг 2.2-бандига кўра, ижара
объекти учун ҳисобланган тўловлар ҳар ойи учун 5 661 183 сўм ва 01.09.2025
йилда 27-сонли шартноманинг 2.2-бандига кўра, ижара объекти учун
ҳисобланган тўловлар ҳар ойи учун 10 360 827 сўм ҳамда ижара тўловларини
олдиндан 100 фоиз миқдорида даъвогарнинг банкдаги ҳисобварағига пул
ўтказиш йўли билан амалга ошириши белгиланган.
Бироқ, жавобгар тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли
2025 йилнинг июнь, июль, август ва сентябрь ойлари бўйича жами 27 344 376
сўм асосий қарзи юзага келган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарнинг ҳисобидан 27 344 376 сўм асосий
қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 544-моддасида, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун
ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ
тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан
белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди
шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган
тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан даъвогар
судга даъво тақдим этганидан сўнг ҳам жавобгар мавжуд асосий қарздорлик
бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширмаганлиги, 27 344 376 сўмлик
асосий қарздорлик ташкил этиши ўз тасдиғини топганлиги боис, суд даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “A*** Sh*** k***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “ *** *** t***” акциядорлик жамиятининг фойдасига 27 344 376
сўм қарзи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “A*** Sh*** k***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 546 887,52 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Қ.О.Хожамуратов