Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/4884 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8008812b-0009-4b03-9357-2ddf648ae3eb Claim ID PDF Hash 8d09c505258f98b3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Ушбу кодексининг 200-моддаси Ушбу кодекси 200 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/4884-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 18 ноябрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Бахтиёров (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари С.Мустафоев (шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 939.866.613 сўм дебитор қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, “Чироқчи Кластер” масъулияти чекланган жамиятида тугатиш ишлари давом этаётганлигини, ҳақдорлик қарздорликларни камайтириш мақсадида “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти билан ҳисобларни текширилганда 01.02.2022 йил санасида 1-тўлов топшириқномаси билан 31.01.2022 йил кунидаги 6-сонли шартномага асосан пахта пух хомашёсини олиш учун олдиндан тўлов 28.000.000 сўм тўлаб берганлигини, 02.02.2022 йил санасида 2-тўлов топшириқномаси билан 02.02.2022 йил кунидаги 9-сонли шартномага асосан улюк ва пух хомашёсини олиш учун олдиндан тўлов 90.303.460 сўм тўлаб берганлигини, 02.02.2022 йил кунида 6-сонли шартномага асосан 01.02.2022 йил кунидаги 1-сонли ишончнома ҳамда 7/8-счёт фактура билан 9.998 кг 14.997.000 сўмлик тойланган улюк ва 18.576 кг 13.003.000 сўмлик тойланмаган пух аралаш чиқинди жами 28.000.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлигини, 15.02.2022 йил санасида 4-тўлов топшириқномаси билан 02.02.2022 йил кунидаги 9-сонли шартномага асосан улюк ва пух хомашёсини олиш учун 40.000.000 сўм тўлаб берилган, 28.02.2022 йил кунида 9-сонли шартномага асосан 02.02.2022 йил кунидаги 3-сонли ишончнома ҳамда 7/17-счёт фактура билан 4761.4 кг 7.142.100 сўмлик пахта чиқиндиси 65.087.4 кг 71.596.140 сўмлик тойланган пух ва 92.530 кг 92.530.000 сўмлик тойланмаган пух аралаш чиқинди жами 143.509.240 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлигини, 03.03.2022 йил санасида 5-тўлов топшириқномаси билан 02.02.2022 йил кунидаги 9-сонли шартномага асосан улюк ва пух хомашёсини олиш учун 13.205.780 сўм тўлаб берганлигини, 28.07.2022 йил кунида 5378861-сонли шартномага асосан 27.07.2022 йил кунидаги 11-сонли ишончнома ҳамда 7/25счёт фактура билан 94.988.2 кг 475.229.350.5 сўмлик пахта линти Б тип 1 сорт олий маҳсулоти етказиб берилганлигини, 29.07.2022 йил санасида 503991тўлов топшириқномаси билан 5378861-сонли шартномага асосан 47.523.835.5 сўм тўлаб берганлигини, 31.03.2023 йил санасида 263352-тўлов топшириқномаси билан 6239669-сонли шартномага асосан пахта чиқинди хомашёсини олиш учун 37.284.035.57 сўм тўлаб берганлигини, 31.03.2023 йил санасида 6239669-сонли шартномага асосан 23.03.2023 йил кунидаги 9сонли ишончнома ва 31.03.2023 йил кунидаги 7/10-счёт фактура билан 4.825.4 кг 37.281.035.57 сўмлик пахта момиғи (линт) маҳсулоти етказиб берилганлигини, 272945-тўлов топшириқномаси билан 6239670-сонли шартномага асосан линт пахта хомашёсини олиш учун 153.901.900 сўм тўлаб берганлигини, 05.04.2023 йил санасида 6239670-сонли шартномага асосан 29.03.2023 йил кунидаги 8-сонли ишончнома ва 05.04.2023 йил кунидаги 7/11счёт фактура билан 19.920 кг 153.901.900 сўмлик пахта момиғи (линт) маҳсулоти етказиб берилганлигини, 276954-тўлов топшириқномаси билан 6239671-сонли шартномага шартлари бўзгалиги учун 1.931.466.75 сўм жарима тўлаб берганлигини, 24.04.2023 йил санасида 21-сонли шартномага асосан 24.04.2023 йил кунидаги 11-сонли ишончнома ва 29.04.2023 йил кунидаги 7/17-счёт фактура билан 561.440 кг 393.008.000 сўмлик тойланган пух маҳсулоти етказиб берилганлигини, 14.12.2023 йил санасида 17-тўлов топшириқномаси билан 42-сонли шартномага асосан линт хомашёсини олиш учун 96.000.000 сўм тўлаб берганлигини, 05.03.2024 йил кунидаги 5-сонли уч томонлама шартномага асосан “DO’S UROD F YZ B R K ” МЧЖ ҳақдорлигидан “ХХХ” МЧЖ қарздорлиги учун 125.000.000 сўм ўтказилганлигини, 05.03.2024 йил санасида 3-сонли шартномага асосан 24.04.2023 йил кунидаги 13-сонли ишончнома ва 24.04.2023 йил кунидаги 34счёт фактура билан 50.000 кг 265.000.000 сўмлик маҳсулот, нав 1, класс Олий маҳсулоти етказиб берилган, 01.06.2024 йил кунидаги 0106/24-сонли шартномага асосан 01.06.2024 йилдаги 82-сонли ишончнома ва 08.06.2024 йилдаги 39-сонли счёт фактура билан 19.550 кг 323.250.000 сўмлик пахта чиқинди маҳсулоти етказиб берган, 1.06.2024 йил санадаги 26-сонли шартномага асосан 02.06.2024 йил кунидаги 17/1-ишончнома ҳамда 09.06.2024 йил кунидаги 1/62-сонли счёт фактурага асосан 64.650 кг 323.250.000 сўмлик пахта момиғи (линт) маҳсулотларни етказиб берилганлигини, 10.06.2024 йил санасидаги 27-сонли шартномага асосан 30.06.2024 йил кунидаги 1/64-сонли счёт фактура билан 20.297.2 кг 101.486.000 сўмлик Б1 олий линт ва 364.170 кг 254.918.000 сўмлик Пух (тойланмаган) маҳсулотлари етказиб берилганлигини 20.12.2024 йил кунидаги 5-сонли уч томонлама шартномага асосан “Чироқчи Барака” Уз КОЖ ҳақдорлигидан “ХХХ” МЧЖ қарздорлиги учун 279.320.140 сўм ўтказилганлигини, жами 2022 йилдан 2025 йилгача Чироқчи Кластер масъулияти чекланган жамияти томонидан етказиб берилган ва тўланган маблағлар 2.175.584.264.09 сўм эканлигини, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ва тўланган маблағлар суммаси 1.235.717.650.9 сўм ташкил қилиб, бугунги кунда 939.866.613.19 сўм қарздорлиги мавжудлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, қарздорлик мавжуд эмаслигини ҳамма ҳужжатлар даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг қарздорликларини ёпиш учун қилинганлигини, аслида ҳеч қандай маҳсулот олмаганлигини, қалбаки 2 ҳисоб-фактуралар тасдиқланганлигини қайд этиб, даъво талабини рад этиб, ҳолат юзасидан прокуратурага хусусий ажрим чиқаришни сўради. Суд, низо юзасидан тарафлар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда иқтисодий иш натижаси бўйича хусусий ажрим чиқаришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 9 декабрда 29-сонли, 2023 йил 5 январда 1-сонли, 2023 йил 29 мартда 6239669-сонли, 2023 йил 29 мартда 6239670сонли 2023 йил 24 апрелда 21-сонли, 2024 йил 1 июнда 26-сонли, 2024 йил 1 июнда 0106/24-сонли, 2024 йил 10 июнда 27-сонли шартномалар тузилган бўлиб, мазкур шартномаларга кўра, “Сотувчи” ўзига тегишли товарни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш, “Харидор” эса ушбу товарни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, даъвогар жавобгарга 2021 йил 1 январдан 2025 йил 3 сентябрга қадар жами 2.175.583.526 сўмлик пул маблағларини ўтказиб берган бўлиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олган маҳсулот учун қисман 1.235.717.650 сўм тўлов амалга оширилиб, қолган 939.865.875 сўм тўлаб берилмасдан қарздор бўлиб қолган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида талабномаси юборган бўлса-да, аммо жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогарнинг манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга 3 мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур асосий қарздорлик электрон тасдиқланган тўлов маълумотлари ва ҳисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топган. Шу боисдан, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ушбу кодексининг 200-моддасига кўра ишни кўриш вақтида давлат органларининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилгани аниқланган тақдирда, уларнинг иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақли эканлиги, хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, юридик шахсларга мансабдор шахсларга, фуқароларга юборилиши, улар кўрилган чоралар бўйича бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шартлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 939.866.613 сўм асосий қарз, 4 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 18.797.332 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 327, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 200, 170, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 939.866.613 сўм асосий қарз, 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 18.797.332 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ушбу иқтисодий иш натижаси юзасидан ўзаро тузилган шартномалар тузилиши ҳамда аслида олинмаган маҳсулотлар учун расмийлаштирилганлиги айтилган электрон тартибда тасдиқланган ҳисоб-фактураларга бўйича тарафларнинг хати-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан хусусий ажрим чиқарилсин ва уни ижро этиш учун Чироқчи туман прокуратурасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан белгиланган тартибда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов 5