← Назад
Решение #2845245 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил **** ноябрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
****нинг суд мажлиси котиблигида даъвогар – ****нинг жавобгар – ****
хусусий корхонаси ҳисобидан **** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган ишни даъвогар вакили **** (**** ишончнома асосида),
жавобгар вакили – **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)
иштирокида, суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
**** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат
қилиб, **** хусусий корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 2 664 720,83 сўм асосий қарз, 1 271 473,22 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 октябрдаги ажримига асосан даъво аризаси
соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, 2025 йил 3 ноябрда
иқтисодий ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб
чиқиш тўғрисида ажрим чиқарилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили асосий қарзни тан олиб, саломатлиги
ёмонлашганлиги сабабли тўловларни ўз вақтида амалга ошира
олмаганлигини, яқинда операциядан чиққанлигини, корхона фаолияти тўхтаб
қолганлигини билдириб, ҳозирда қарздорликни тўлаш чораларини
кўраётганлигини маълум қилиб, енгиллик беришни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
2
фойдалаш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Иш хужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
25 майда 003546/123-21-сонли ижара шартномаси ҳамда тарафлар ва
Наманган вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб интернати ўртасида
2025 йил 7 февралда 141425199915-сонли қўшимча шартнома(келишув)
тузилган бўлиб, уларга кўра даъвогар Наманган вилояти, Учқўрғон тумани,
Мустақиллик кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган Наманган вилоят
ихтисослаштирилган санъат мактаб интернати балансидаги 40 кв.м.ни
ижарага бериш мажбуриятини, жавобгар эса ижара объектини қабул қилиб
олиш ва ундан фойдаланганлик учун шартноманинг иловасига асосан ижара
тўловларини тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Даъвогар ва учинчи шахс томонидан мажбуриятлар бажарилиб,
жавобгарга ижара объекти топширилиб шартнома мажбуриятлари
бажарилган.
Шартноманинг 6.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарнинг ҳисоб рақамига
юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида ижара ҳақини тўлаш, ижара тўловларини
ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан тўловларни амалга ошириши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 25 майда 003546/123-21-сонли
ижара шартномасига кўра ижара объекти жавобгарга 12 ой, яъни 1 йил
муддатга ижарага берилган.
Давлат мулкини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган
“Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом(бундан буён
мантда Низом деб юритилади) асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 660-сонли қарорининг 5-бандига мувофиқ
бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган давлат кўчмас мулкини ижарага
бериш шартномаси давлат рўйхатидан Давактив агентлиги ҳамда Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўртасида ўзаро электрон
ахборот алмашинуви орқали бепул ўтказилади.
Низомнинг 46-бандида кўчмас мулк бир йилдан кам бўлмаган муддатга
ижарага берилганда, ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши
шартлиги, 461-бандида давлат кўчмас мулкини ижарага бериш бўйича
расмийлаштирилган шартнома Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги
ўринларда — Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси) Оператор
томонидан «E- uksi n» электрон савдо платформаси орқали юборилиши,
ижара шартномаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон
қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий
регламентида белгиланган тартибда Кадастр агентлигининг ҳудудий
бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилиши, ижарага олувчи Вазирлар
3
Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини
белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш
тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган тўловни
амалга ошириши белгиланган.
ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига асосан кўчмас мулк ижараси
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришига кўра
тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва келишув давлат рўйхатидан
ўтказилмаган.
Мазкур тарафлар ўртасида тузилган шартнома 12 ой муддатга тузилган
бўлсада, даъвогар томонидан давлат кўчмас мулкини ижарага бериш
тўғрисидаги шартнома ва келишув юқоридаги Низом талаблари асосида
рўйхатдан ўтказилмаган ва белгиланган тўловлар амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 19.3-бандида агар бино ёки
иншоотни ижарага бериш шартномасининг предмети аниқ белгиланмаган
бўлса ва ижарага берувчи шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича
зарур ҳаракатларни амалга оширмаётган бўлса, ...шартнома тузилмаган
ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Шу боис суд, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасини
тузилмаган деб ҳисоблайди.
Шу сабабли шартнома тузилмаганлигини боис даъвони асосий қарзни
ундириш қисмини қаноатлантиришни, пеня ундириш қисмини эса рад
қилишни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунингдек “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий
органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган
ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар
ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
Шу асосда жавобгардан даъвогар фойдасига 2 664 720,83 сўм асосий
қарз, тўланган 41 200 сўм почта харажатларини, республика бюджетига
278 924 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогар давлат божидан озод
этилганлигини инобатга олиш лозим бўлади.
4
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарорқилади:
****нинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
**** хусусий корхонаси ҳисобидан:
- **** фойдасига 2 664 720,83 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 278 924 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****
4-1602-2502/7648-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Учқўрғон шаҳри
2025 йил 18 ноябрь
5
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Мамадалиеванинг
раислигида, А.Қўчқоровнинг суд мажлиси котиблигида даъвогар – ****нинг
жавобгар – **** хусусий корхонаси ҳисобидан **** сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ****
(2025 йил 6 январдаги 01-8.2-17/14-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили – Д.Юлдашев (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)
иштирокида, суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарорқилади:
****нинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
**** хусусий корхонаси ҳисобидан:
- **** фойдасига 2 664 720,83 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 278 924 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
М.Мамадалиева