Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9003 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7ea2fccb-eb62-4cde-b106-9a18890af739 Claim ID PDF Hash 8d31626820898d63... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9003-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳар 2025 йил 18 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, Қ.Қўзиеванинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими К.Олимовнинг кўмагида, даъвогар “***” маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонанинг жавобгар “***” маъсулияти чекланган жамиятидан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни, видеоконференцалоқа режимида даъвогар вакили Т.Вахабов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 3.300.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида суд мажлисида хабардорлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 февралдаги 10-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга кўра унга кўра даъвогар томонидан канцелария товарларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.2-бандларига кўра, “сотиб олувчи” шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 кун ичида шартномада кўрсатилган товар нархининг 100 фоиз миқдорини етказиб берувчига ўтказиш мажбуриятини олади. Шартномага асосан даъвогар томонидан 2022 йил 29 майдаги солиштирмадалолатномага кўра 3.300.000 сўм тўлов 100 % амалга оширилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбурияти бажарилмасдан, маҳсулот етказиб берилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 3.300.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 3.300.000 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, талабнома хати ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик умуман тўланмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 3.300.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона фойдасига 3.300.000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья ***