← Назад
Решение #2845267 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19614-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 18 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААнинг жавобгар
ББББ ҳисобидан 25 170 400 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили О.Хожиев (ишончнома асосида)нинг
иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААА (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти
шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар ўз
вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 25 170 400 сўм миқдорда
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 25 170 400 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар қарздорликни тўлиқ тўлаганлигини
маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва
жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар
жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси
истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса, шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси
учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил 1 октябрь ҳолатига
25 170 400 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъвогардан бўлган қарзи 25 170 400 сўмни ташкил этганлиги
ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва
бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик 2025 йил 3 ноябрда тўланган.
Бу ҳолат даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
даъвогарнинг судга тақдим этган 2025 йил 18 ноябрдаги хати билан ўз тасдиғини
топди.
Даъво аризаси суд девохонасида 2025 йил 27 октябрь куни кирим қилинганлиги
сабабли суд даъво талабини асосли бўлган деб ҳисоблайди.
Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар қарздорликни тўлаганлиги учун
суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантиришни
рад этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари,
республика бюджетига 503 408 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар АААА фойдасига 41 200 сўм почта
харажатлари, республика бюджетига 503 408 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров