← Назад
Решение #2845274 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онун | 32 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9363-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 18 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
Б.Давлятовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ўзагролизинг акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар Тошпўлатов Жавлонбек фермер хўжалиги ва
қўшимча жавобгарлар Пандирон дашт файз барака фермер хўжалиги, Акобир
Фарангиз фермер хўжаликларига нисбатан даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили С.Муқумов (2024 йил 21 октябрдаги 11-06/52-сонли
ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар иштирокисиз) Қарши
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар Ўзагролизинг акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
– даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар Тошпўлатов Жавлонбек фермер хўжалиги ва қўшимча
жавобгарлар Пандирон дашт файз барака фермер хўжалиги, Акобир Фарангиз
фермер хўжаликларидан солидар тартибда 409 377 000 сўм қарз, 40 937 700 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан қисман қарздорлик тўланганлигини,
ҳозирда 352 660 000 сўм қарздорлик мавжудлигини билдириб, қолган
қарздорликка нисбатан талабни ҳамда пеня ундириш талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва
жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан, суд ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 19 сентябрда 24/054-563-сонли лизинг шартномаси имзоланган бўлиб, шартнома шартига кўра
даъвогар жавобгарга BOSHIR N 4 Z-4 русумли 1 дона пахта териш
машинасини жавобгарнинг буюртмаси асосида даъвогарнинг ўз маблағлари ва
тижорат банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки
этиб сотиб олиши ва жавобгарга 10 йил муддатга 19 фоиз лизинг маржаси билан
лизинга бериши, жавобгар кўрсатилган муддатларда ва миқдорда лизинг
тўловларини тўлаш мажбуриятини олишган.
Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, даъвогар 2024 йил
17 октябрдаги
лизинг
объектини
қабул
қилиб
олиш-топшириш
далолатномалари билан лизинг объекти тегишли ҳужжатлари билан бут ва соз
ҳолда жавобгарга топширган.
2024 йил 25 декабр 306-сонли Ўзагролизинг акциядорлик жамияти
Қашқадарё вилоят филиали, Тошпўлатов Жавлонбек фермер хўжалиги,
Пандирон дашт файз барака фермер хўжалиги, Акобир Фарангиз фермер
хўжаликлари ўртасида кафиллик шартномаси расмийлаштирилган.
2024 йил 25 декабрдаги 306-сонли кафиллик шартномасининг 1.1-бандига
асосан 2024 йил 1 сентябрда тузилган 24/05-4-563-сонли лизинг шартномаси
бўйича лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда лизинг берувчи олдида лизинг тўловлари, пеня бошқа
зарарларни тўлаш бўйича лизинг олувчи билан биргаликда солдар тартибда
жавобгарликни Пандирон дашт файз барака фермер хўжалиги, Акобир
Фарангиз фермер хўжаликлари ўз зиммаларига олган.
Жавобгар томонидан лизинг объектлари қабул қилиб олинган бўлса-да,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома иловасида келтирилган лизинг
тўловлари графиги бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмасдан жами 409
377 000 сўм қарздорлик тўланмасдан келган.
Ушбу қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида
қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий
мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 587-моддасида лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
Жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга
мувофиқ тасдиқланган график тўловлари жадвали бўйича 2024 йил 1 октябрь
ҳолатига шартнома бўйича 409 377 000 сўм қарздорлик тўланмасдан қолган.
Бироқ, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар томонидан 56
717 000 сўм тўлов амалга оширилган.
Шу боисдан суд қарздорликни ундириш талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномага ва
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан
жавобгардан кечиктирилган кун учун 40 937 700 сўм пеня ундиришни ҳам
сўраган.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисидаги Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмига асосан етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди кўрсатилган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 8.3-бандида, лизинг тўлови ушбу
шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга
оширилмаса Лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлаши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси (Олий хўжалик) Олий суди Пленуми
Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақидаги Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг пеня
ундириш талабини муҳокама қилиб, неустойка миқдорининг мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблигини ҳисобга олиб, пеня миқдорини 20
000 000 сўмга камайтиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Давлат божи тўғрисидаги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жваобгарлардан солидар тартибда
даъвогар фойдасига 352 660 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня, 41 200
сўм почта харажати ва республика бюджетига 9 006 294 сўм давлат божи
ундиришни ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 587326-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Тошпўлатов Жавлонбек фермер хўжалиги ва ва қўшимча
жавобгарлар Пандирон дашт файз барака фермер хўжалиги, Акобир Фарангиз
фермер хўжаликларидан солидар тартибда даъвогар Ўзагролизинг акциядорлик
жамияти фойдасига 352 660 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня, 41 200
сўм почта харажати;
Республика бюджетига 9 006 294сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов