← Назад
Решение #2845288 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 215 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2304-2503/1603- сонли иқтисодий иш
судья З.Хасанова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чимбой тумани
2025 йил 18 ноябрь
Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Хасанованинг
раислигида, К.Данияровнинг котиблигида, аризачи вакили бош
юрисконсульт ХХХХХ (2025 йил 17 ноябрь кунги 01/06-8287-сонли
ишончнома
асосида),
жавобгар
вакили
ХХХХХ
(2025 йил 17 ноябрь кунги LE-275-сонли ишончнома)ларнинг иштирокида,
аризачи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Транспорт назорати инспекциясининг жавобгар “ХХХХХ” маъсулияти
чекланган жамияти кушма корхонасига тегишли бўлган 1 ва 2 - сонли
стрелкалар хамда 1 ва 2- сонли ортиш ва тушириш йўллардан тегишли
қоидалар ва бошқа техник ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган ҳолатга
келтирилгунга қадар улардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятини
тақиқлаш ҳақидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашни сўраган аризаси
бўйича
қўзғатилган
иқтисодий
ишни
суднинг
ўз
биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л ад и:
Аризачи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Транспорт назорати инспекцияси (бундан буён матнда Транспорт назорати
инспекцияси деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамияти кушма корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га тегишли бўлган 1 ва 2 сонли стрелкалар хамда 1 ва 2- сонли ортиш ва тушириш йўллардан тегишли
қоидалар ва бошқа техник ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган ҳолатга
келтирилгунга қадар улардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятини
тақиқлаш ҳақидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгарнинг фаолияти
текширилганлигини, текшириш мобайнида жавобгарнинг фаолиятида бир
қанча хато-камчиликлар аниқланганлигини, берилган кўрсатмага қарамасдан
жавобгар томонидан камчиликлар бартараф этилмаганлигини, шу сабабли
судга ариза билан мурожаат қилинганлигини, ушбу камчиликлар бугунги
кунда
ҳам
бартараф
этилмаганлигини
билдиришиб,
аризани
қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили арз қилинган талабни
тан олиб, текшириш мобайнида камчиликлари аниқланган йўллардан анча
вақтдан буён фойдаланмаслигини, уларни тўғрилаш маблағ талаб қилишини,
лекин бугунги кунда уларга маблағ ажратилмаслигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
2
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
аниқланишича, Транспорт назорати инспекцияси томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати
инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
668-сонли қарорига мувофиқ қабул қилинган Транспорт назорати
инспекциясининг 2025 йил 2 октябрьдаги 1426-сонли буйруғи ва текширув
дастурига асосан жавобгарни хабардор қилган ҳолда темир йўлларда юк ва
йўловчи ташишда ҳаракатдаги темир йўл таркиби, техник воситалари,
жиҳозлари ва инфратузилмаси объектларини ишчи ҳолатда сақлаш,
эксплуатация қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар
талабларига риоя этилиши юзасидан ваколатли органни хабардор этиш
орқали 2025 йилнинг 6, 7, 8 октябрь кунлари текшириш ўтказилган.
Текшириш якуни бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан
2025 йилнинг 08 октябрь куни 556-сонли далолатнома расмийлаштирилиб,
шу куни унинг бир нусхаси жавобгарга тақдим этилган.
Ўтказилган текширишда, “Ўздавтемирйўлназорат” ДИнинг 2002 йил
28 октябрдаги 65-сон буйруғи билан тасдиқланган, Адлия вазирлигининг
2002 йил 5 ноябрдаги 20-15-250/20-сон хати билан техник ҳужжат деб
топилган “Ўзбекистон Республикаси саноат темир йўл транспортида
техникавий фойдаланиш қоидалари” (бундан буён матнда СаноатТФҚ деб
юритилади)нинг 34, 48, 49 – бандлари талаблари бузилганлиги, яъни
корхонанинг 1-сонли стрелкали ўтказгичининг эгри йўлда ва крестовинада
кетма-кет 30 дона шпал ва брусларнинг бош қисмлари шағал билан меъёрда
тўлдирилмаганлиги, йўналишда биринчи тортиш тирсаги қаршисида
стрелканинг ёпиқ ҳолда ўлчанадиган острякнинг рама рельсдан 7 мм ортда
қолганлиги, крестовина ўзагининг ишловчи сатҳи ва контррелс каллагининг
ишловчи сатҳи орасидаги масофа тўғри йўналишда 1469 мм ён йўналишда
1465 мм мавжудлиги аниқланиб, поездлар ва манёвр ҳаракатлари учун
тақиқланган ва 001544-сонли пломба ўрнатилган.
Шунингдек, "Саноат ТФҚ" нинг 34-банди талаблари бузилганлиги,
яъни корхонанинг 2-сонли стрелкали ўтказгичининг крестовинада кетма-кет
6 дона брусларнинг бош қисмлари шағал билан меъёрда тўлдирилмаганлиги,
крестовина ўзагининг ишловчи сатҳи ва контррелс каллагининг ишловчи
сатҳи орасидаги масофа ён йўналишда 1467 мм мавжудлиги аниқланиб,
поездлар ва манёвр ҳаракатлари учун тақиқланган ва 001545-сонли пломба
ўрнатилган.
Бундан ташқари, "Саноат ТФҚ" нинг 34-банди талаблари бузилганлиги,
яъни корхонанинг 1-сонли ортиш ва тушириш йўлда 2 та жойида 15, 33 метр
шпалнинг бош қисмлари шағал билан меъёрида тўлдирилмаганлиги, 1 та
жойда кетма-кет 6 дона шпалида рельснинг таг қисми темир таглик
3
гардишидан чиқиб қолганлиги, 2 та жойда икки рельс уламасда 7,11 мм
вертикал чиқиши мавжудлиги аниқланиб, поездлар ва манёвр ҳаракатлари
учун тақиқланган 001546-сонли пломба ўрнатилган.
Шу билан бирга, "Саноат ТФҚ" нинг 34, 48-банди талаблари
бузилганлиги, яъни корхонанинг 2-сонли ортиш ва тушириш йўлда 2 та
жойида 15, 125 метр шпалнинг бош қисмлари шағал билан меъёрида
тўлдирилмаганлиги, 1 та жойда кетма-кет 9 дона шпалида рельснинг таг
қисми темир таглик гардишидан чиқиб қолганлиги, 1 та жойда икки рельс
уламасида бир томонлама ҳамма улама болтлари узилганлиги аниқланиб,
поездлар ва манёвр ҳаракатлари учун тақиқланган ва 001547-сонли пломба
ўрнатилган.
Текшириш натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш
тўғрисида 2025 йил 08 октябрь куни ТҮ855-сонли ёзма кўрсатмалар
берилган.
Берилган
кўрсатмаларга
қарамасдан
жавобгар
томонидан
қоидабузарликлар бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи
органлар мурожаат этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
15 декабрдаги 668-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати
инспекцияси тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, инспекция
автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл
хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширадиган республика
ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг 12-бандига асосан Транспорт назорати инспекцияси
ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун темир йўл
транспортига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан
тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузган темир
йўл транспорти субъектларига нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ
тақиқловчи чораларни кўриш ҳуқуқига эга.
ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд фаолиятни тақиқлаш ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаши мумкин.
Шу боис, суд жавобгар томонидан аниқланган камчиликлар юқорида
қайд этилган қоидалар ва бошқа техник ҳужжатлар талабларига жавоб
берадиган ҳолатга келтирилгунига қадар улардан фойдаланиш борасидаги
фаолиятини тақиқлаш ҳақидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашни лозим
топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар
4
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил
29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси
ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта
харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил
25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг
25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган.
Шу боис, суд жавобгардан давлат божи ундирмасликни, лекин аризачи
фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд харажатини
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Ариза қаноатлантирилсин.
“ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамияти кушма корхонасига 1 ва 2 сонли стрелкалар хамда 1 ва 2- сонли ортиш ва тушириш йўллардан тегишли
қоидалар ва бошқа техник ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган ҳолатга
келтирилгунга қадар фойдаланиш тақиқлансин.
“ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамияти кушма корхонасидан
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт
назорати инспекциясининг фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
“ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамияти кушма корхонасидан суд
мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм
суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан кейин ўн кун ичида
шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция шикояти
бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Хасанова