← Назад
Решение #2845290 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9207-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 18 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида, даъвогар вакили
А.Худоёров (29.07.2025 йилдаги №32-01-06-/7263 сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар Ҳудудгазтаъминот акциядорлик жамиятининг
жавобгар Эскианҳорканалқурилиш МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси
бўйича ишни Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Ҳудудгазтаъминот акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
– даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар Эскианҳорканалқурилиш МЧЖ (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)дан 28 952 000,18 сўм асосий қарз ва 14 476 000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш тўғрисида шартнома
имзоланганлигини, ушбу шартнома асосида жавобгарга табиий газ етказиб
берилганлигини,
суд
мажлиси
муҳокамасига
қадар
баратараф
этилмаганлигини таъкидлаб, даъво талабларини қаноатланитириб беришни
сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар ва
учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 27 майда 01-01/37сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
юзасидан шартнома имзоланган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандига
кўра, Етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали Истемолчининг
келишилган буюртмаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини,
Истемолчи эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган
хажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни
белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириши белгиланган.
Шунга кўра, тарафлар ўртасидаги шартнома тузилмаган ҳисоблансада,
даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ ҳисобварақ-фактураларга асосан
табиий газга бўлган эҳтиёж доирасида етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган табиий газ қабул қилиб
олинган бўлса-да, мажбуриятлар бажарилмасдан қабул қилиб олинган табиий
газ учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида 28 952 000,18
сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги огоҳлантириши жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, адлия бўлими даъвогарнинг
манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмида, агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш мунасабатларига
нисбатан ушбу параграф (Энергия таъминоти) қоидалари қўлланилиши
белгиланган.
ФК 474-моддаси мазмунига асосан, агар қонунчиликда ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12
январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш
қоидасининг 114-бандига кўра, истеъмолчилар томонидан олинган табиий газ
учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10кунигача амалга оширилиши лозимлиги келтирилган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги кўрсатиб
ўтилган.
Юқорида қайд этилган асосларни инобатга олиб, даъвогарнинг асосий
қарз суммасини ундириш тўғрисидаги талабини ишдаги мавжуд ҳужжатлар
ва тарафларнинг суд муҳокамасида берган кўрсатувлари билан ўз тасдиғини
топгани боис, асосли деб ҳисоблайди ва асосий қарзни тўлиқ
қаноатлантиришни, яъни 28 952 000,18 сўм ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво талабида 14 476 000 сўм пеня
ундиришни ҳам сўраган.
ФК 260,262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ѐки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 8.6-бандида, шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда
етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаганда, истеъмолчи муддати
ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0.4 фоизи
миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 14 476 000 сўм пеня миқдорини 4 300 000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Давлат божи тўғрисидаги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 28 952 000,18 сўм асосий
қарз ва 4 300 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабини қолган пеня қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 237, 476, 474моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 170, 176-179, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Эскианҳорканалқурилиш МЧЖ ҳисобидан даъвогар
Ҳудудгазтаъминот акциядорлик жамияти фойдасига 28 952 000,18 сўм асосий
қарз ва 4 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюжетига 868 560 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов