Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1203-2501/4458 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый V rs l gr u
Source ID 57de3f3e-d63b-486b-ba3b-5cafc434066e Claim ID PDF Hash e34d3d1f428fcb99... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ижара шартномасининг тегишли бандлари ва ФК 551-моддаси ижара шартномасининг тегишли бандлари ва ФК 551 law
тисодий процессуал кодекси 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 14 437 символов
4-1203-2501/4458-сон иш Ховос тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 18 ноябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасасининг жавобгар «V rs l gr u » масъулияти чекланган жамиятидан 5 274 572 сўм ижара тўлови, 1 983 306 сўм пеня ундириш, 03.03.2023 йилда имзоланган №01-11/61-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖнинг 05.01.2023 йилдаги №YU-063-637998-сонли ҳамда №YU-063-637880-сонли аукцион натижаси билан берилган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Х.Холбоев (07.01.2025 йилдаги №01-05/358-сонли ишончнома асосида) ва Д.Абдурашидова (17.11.2025 йилдаги №01-05/201-сонли ишончнома асосида), жавобгар рахбари Д.Эшонқуловлар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «V rs l gr u » масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) дан 5 274 572 сўм ижара тўлови, 1 983 306 сўм пеня ундириш, 03.03.2023 йилда имзоланган №01-11/61-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖнинг 05.01.2023 йилдаги №YU-063-637998-сонли ҳамда №YU-063-637880-сонли аукцион натижаси билан берилган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан ишга “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво ариза важларини қувватлаб, 2025 йилдаги қарзни ундириш важлари асоссиз эканлиги, чунки 2025 йилда қарздорлик мавжуд бўлмагани, судга даъво тақдим этилгандан кейин камчиликлар тўлиқ бартараф этилгани, хусусан ажратилган ерга инвестиция киритилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар рахбари даъвога нисбатан ўз эътирозларини билдириб, инвестиция киритиш мажбурияти бажарилганлигини маълум қилиб, судга тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” акциядорлик жамияти вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабабиб судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий прроцессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужатларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорига асосан тасдиқланган «E- uksi n» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 44-49-бандлари асосида жами 5 276,0 кв.метрдан иборат ер майдони 05.01.2021 йилда ўтказилган электрон онлайн аукционда Эшонқулов Достонжон Рустам ўғли ғолиб деб топилган. Натижада тарафлар ўртасида 2023 йил 03 мартда ишлаб чиқариш обьектларини ижарага бериш бўйича №01-11/61-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1., 1.2. ва 1.3.-бандларига асосан жавобгарга Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Бунёдкор МФЙ ЁСТЗ да жойлашган жами 5 276,0 кв.метрдан иборат ер майдони 5 йил муддатга, пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ва 4 та янги ишчи ўрин яратиш шарти билан ижарага берилган, жавобгар эса обьектни қабул қилиб, белгиланган ижара тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1.-бандида ижара тўловларини тўлаш тартиби белгилаб олинган бўлиб, 2023 йил 03 мартдаги обьектни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 5 276,0 кв.метр ер майдони жавобгарга топширилган. Шунингдек тарафлар ўртасида 2023 йил 03 мартда №01-12/18-сонли инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланиб, 2.3.-бандида инвестиция миқдори ўз маблағи ҳисобидан 1 450 млн сўмни ташкил этиб, муддати 2024 йил апрелга қадар белгиланган. Ижара шартномасининг 4.1.-банди, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимнинг 6.2.1. ва 6.2.2.-бандларида шартномани муддатидан бекор қилиш асослари ва ҳуқуқлар белгиланган, шу сабабли даъвогар судга даъво билан мурожаат қилиб, ижара қарздорлиги ва ҳисобанган пеняларни ундириш ҳамда ижара шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФК 539-моддасига асосан мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт ва кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Шартноманинг 3.2.-бандида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгиланган ижара тўловларини ўзгартирганда ижара ставкалари ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги №134-сонли қарори билан тасдиқланган, кичик саноат зоналари тўғрисидаги Низомнинг 43-бандида узоқ муддатли ижара шартномасида, тегишли коэффицентлар қўлланмаган ҳолда ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади деб кўрсатилган. Ижара шартномасининг 2.1.-бандида ижара тўловлари келишилиб, 2023 йил учун хар бир кв метр ер учун тўлов 2 760 сўмни, 2025 йил учун эса тегишли Сирдарё виоят ҳокимининг қарорига асосан 4 324 сўмни ташкил этган. Шунингдек ижара шартномасининг 6.2.-бандида ижара тўловлари кечиктирилган кунларга пеня ундириш шартлари келишилиб, даъвонинг пеня ундириш талаби айнан ушбу шартлар асосида ҳисобланган. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Лекин даъвогарнинг тақдим этган ҳужжатларига кўра, 2024 йилдаги ижара тўловидан қарз 4 227 124 сўмни, 2025 йил 3 чорак учун қарздорлик 17 110 068 сўмни жами 21 337 192 сўмни ташкил этган. Аммо жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан айнан ижара тўловлари учун 2025 йил 3 чораги давомида 20 912 620 сўм, 2025 йил 17 октябрь ҳолатига 26 062 620 сўм тўланган ва қарздорлик мавжуд бўлмаган. Баён этилганларга асосан суд, даъвонинг асосий қарз ва пеня ундириш талаблари ҳужжатлар асосида тасдиқланмади деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Шунингдек даъво аризада ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш сўралган. Даъво аризада ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талабига ижара тўловлари тўланмаганлиги, ижара шартномасининг тегишли бандлари ва ФК 551-моддаси асос қилинган. Яъни ижарага берувчи ижарага олувчини ёзма равишда огоҳлантирганидан ва унга ўз мажбуриятларини бажариш учун имконият берганидан кейингина шартнома муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилишга ҳақли. Ижара шартномасининг 4.1.-банди, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимнинг 6.2.1. ва 6.2.2.-бандларида шартномани муддатидан бекор қилиш асослари ва ҳуқуқлар белгиланган, шу сабабли даъвогар судга даъво билан мурожаат қилиб, ижара қарздорлиги ва ҳисобанган пеняларни ундириш ҳамда ижара шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Шартноманинг 1.1., 1.2. ва 1.3.-бандларига асосан жавобгарга берилган 5 276,0 кв.метрдан иборат ер майдонида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ўз маблағи ҳисобидан 1 450 млн сўмни ташкил этиб, муддати 2024 йил апрелга қадар деб белгиланган. Лекин жавобгар томонидан пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ускуналари 2024 йил июнь ойларида қабул қилиб олинган, аммо ускуналар харидигача қурилиш ишлари бажарилган, айнан ишни кўриш куни эса барча инвестиция киритиш шартлари бажарилиб, ходимларни ишга таклиф қилиш бўйича эълонлар хам тарқатилган. 2025 йил январдаги мониторинг маълумотномасида хам инвестиция мажбуриятини маблағ бўлмаганлиги сабабли ишга тушириш ҳолати муҳокама қилинган. Даъвогарнинг 15.07.2025 йилдаги талабнома ва 12.09.2025 йилдаги таклиф хатларида ижара тўловидан вужудга келган қарздорлик ва уларни тўлаб бериш акс ҳолда ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш билдирилган. ФК 382-384 моддаларида шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тартиби кўрсатилиб, унга кўра иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин, шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги №203-сонли ва 2011 йил 01 декабрдаги №234-сонли қарорларида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талаби бўйича ишни кўриш кунига қадар, ижара тўловидан қарздорлик мавжуд бўлмаганлиги ва инвестиция киритиш мажбурияти 2024 йил апрелга қадар бажарилмасдан судга чиқишда айнан жавобгарнинг айби бор деб ҳисоблаб, лекин ишни кўриш кунига инвестиция киритиш мажбурияти бажарилганлиги сабабли ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек даъво талабида “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖнинг 05.01.2023 йилдаги №YU-063-637998-сонли ҳамда №YU-063-637880сонли аукцион натижаси билан берилган ер ижара ҳуқуқни бекор қилиш сўралган. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорига асосан тасдиқланган Низомнинг 451.-бандига асосан кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича расмийлаштирилган баённома Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Оператор томонидан «E- uksi n» электрон савдо платформаси орқали юборилади, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади, 46-бандига асосан баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, мулк ва мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳамда олди-сотди (ижара) шартномаси тузиш учун асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги №269-сонли қарорининг 19-бандида кимошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битимни, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғрисида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, 05.01.2023 йилдаги №YU-063-637998-сонли ҳамда №YU-063-637880-сонли аукцион натижаси бўйича расмийлаштирилган баённома, ижара шартномаси имзолашга, ижара шартномаси эса ижарага берилган ерга вақтинча эгалик қилиш ҳуқуқининг вужудга келишини англатади, лекин баённома ерга бўлган ижара ҳуқуқини белгиловчи ҳужжат ҳисобланмайди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси 1-қисми, 1-бандида иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиш кўрсатилган. Баён этилганларга асосан суд, даъвонинг ушбу талабини иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаган талаб деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу қисми бўйича иш юритишни лозим топди. Мазкур ҳолатда суд, жавобгардан даъвогар фойдасига ижара тўловидан асосий қарз ва пеня ундириш ҳамда 03.03.2023 йилда имзоланган №01-11/61сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талабларини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖнинг 23.12.2023 йилдаги аукцион натижаси билан берилган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги талаб бўйича иш юритишни тугатишни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда 4 120 000 сўм тўловини жавобгар, мулкий талаб ва иш юритиш тугатилган қисми бўйича 412 000 сўм, 4 120 000 сўм жами 4 532 000 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасасининг жавобгар «V rs l gr u » масъулияти чекланган жамиятидан 5 274 572 сўм ижара тўлови, 1 983 306 сўм пеня ундириш, 03.03.2023 йилда имзоланган №01-11/61-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «V rs l gr u » масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖнинг 23.12.2023 йилдаги аукцион натижаси билан берилган ҳуқуқни бекор қилиш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасасидан Республика Бюджетига 4 532 000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар «V rs l gr u » масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят (протест келтирилиши) бериши мумкин. Судья Ў.Йўлдошев