← Назад
Решение #2845298 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 74 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****6-сонли иқтисодий иш
Биринчиинстанциясудида
ишни кўргансудья –****
Кассация инстанцияси судида
маърузачисудья –****
БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯИНСТАНЦИЯСИСУДИНИНГ
Қ АР О Р И
Бухорошаҳри
****йил 18ноябрь
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ****
раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар **** ва **** иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси****нинг котиблигида,Бухоро вилоят **** бўлим прокурори
****, “L g tr ns str ” масъулияти чекланган жамияти вакили **** (**** йил
1 апрелдаги 5-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, даъвогар ****
шаҳар ҳокимлигининг жавобгар “L g tr ns str ” масъулияти чекланган
жамиятидан **** ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан Бухоро туманлараро иқтисодий судининг **** йил 30 сентябрдаги
**** нисбатан Бухоро шаҳар **** томонидан берилган кассация
протестинииш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида
ўтказилган очиқ суд **** кўриб чиқиб,қуйидагиларни
аниқлади:
Бухоро шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матндадаъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “L g tr ns str ” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буёнматнда жавобгар деб юритилади)дан Бухоро
шаҳар ҳокимининг **** йил 12 декабрдаги ****-сонли қарорига асосан
доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида **** ****,0 (бир минг) кв.метрдан иборат
ер участкасидан, **** йил 30 ноябрдаги ****-сонли қарорига асосан доимий
фойдаланиш ҳуқуқи асосида **** ****,0 (беш юз) кв.метрдан иборат ер
участкасидан икки йил мобайнида фойдаланмаганлиги сабабли ер
участкасини олиб қўйишни сўраган.
Бухоротуманлараро
иқтисодий
судининг
****4йил30
сентябрдаги****биланиқтисодий иш юзасидан тарафлар ўртасида медиация
келишуви
тузилганлиги
инобатга
олиниб,
даъвогарнинг
даъвоаризасикўрмасдан қолдирилган.
Бухоро шаҳар **** суднинг ****устиданкассация протестибилан
мурожаат қилган.Кассация протестидаучинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларига дахлдор бўлган шартларни назарда тутадиган ишлар
бўйича келишув битими ва медиация келишуви тузилишига йўл
қўйилмаслиги, ер ижара шартномасидан келиб чиқадиган низолар бўйича
келишув битими тузишга **** эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг ****9-моддасида ўзбошимчалик
биланэгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкаларини қайтариш,
ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича
келишув битими ёки медиация келишуви тузилишига йўл қўйилмаслиги
белгиланганлиги, шунингдек медиация келишувидаги шартлар жавобгар
томонидан шу кунга қадар ҳам **** **** қилиб кўрсатилиб, биринчи
инстанция судининг **** йил 30 сентябрдаги **** бекор қилишсўралган.
Суд **** иштирок этган вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси
кассация протестидаги **** такрорлаб, биринчи инстанция суди томонидан
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришда моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормасини нотўғри қўллаганлигини, бу тоифадаги низолар бўйича медиация
келишуви тузилишига йўл қўйилмаслигини маълум қилиб, кассация
протестини қаноатлантириш ва биринчи инстанция судининг **** бекор
қилиш **** фикр билдирди.
Суд **** иштирок этган жавобгарвакилиҳозирги кунда савдо ва маиший
хизмат
кўрсатиш
бино-иншоотини
кўтарганлигини,
ҳужжатларни
расмийлаштириш муддат талаб қилишини, имконият берилса савдо дўконини
фаолиятини йўлга қўйишини маълум қилиб, Бухоро шаҳар **** кассация
протестини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилингандаъвогарсуд **** вакил иштирокини таъминламади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
****-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ишнидаъвогарнинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,иш юзасидан
маърузачи судьянинг маърузаси важавобгар вакилинингтушунтиришларини,
прокурор фикриниэшитиб,қуйидагиларгаасосанБухоро шаҳар **** кассация
протестиниқаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг**** йил 30
сентябрдаги **** бекор қилиб,иш мазмунан кўриб чиқиш учун Бухоро
туманлараро иқтисодий судига юборишнилозим топди.
ИПК 74-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларига кўра,
суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд **** қонунга
амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган
ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, ****
ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан
белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
ИПК****-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқсуд
ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади.Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ **** текшириши
шарт.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича,Ўзбекистон
****ҳкамасининг **** йил 8 июлдаги****да“****
it ”замонавий
ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ****-сонли қарори (бундан буён матнда Қарор
деб юритилади) 1-бандининг иккинчи хатбошисида ****нинг Ҳофиз Таниш
Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар
кўчаларига туташ ҳудудларда самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино
ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда “**** ****” замонавий
ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилиш белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш **** Бухоро вилояти ҳокимининг
**** йил 10 июлда ****-сонли қарори қабул қилинган.
Қарор 6-бандининг олтинчи хатбошисига кўра, ер участкаларининг олиб
қўйилиши, бинолар ва иншоотлар бузилиши сабабли хусусий мулк эгаларига
етказилган зарар Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Давлат ва жамият
эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қуйилиши муносабати билан
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича
жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Бухоро шаҳар ҳокимининг **** йил12декабрдаги****-сонли қарори
биланжавобгарга шаҳарнингҒиждувонкўчаси ҳудудидан қишлоқ хўжалиги
**** фойдаланилмайдиган шаҳар ҳокимлиги заҳира ерлари ҳисобидан савдо
ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш ва туташ ерларни
ободонлаштириш учун****кв.метрдан иборат ер участкасиҳамда**** йил 30
ноябрдаги ****-сонли қарори билан **** кв.метрдан иборат ер
участкасидоимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида **** берилган.
Кадастр агентлиги Бухоро шаҳар бўлимининг **** йил 5 январдаги
огоҳлантириш хатидан кўринишича, жавобгар доимий фойдаланиш ҳуқуқи
асосида ер майдонида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бино-иншоотини
қурмаганлиги ва ер майдонидан фойдаланмаганлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Бухоро шаҳар бўлими
томонидан Бухоро шаҳар ҳокимлигига **** йил 4 июлда****-сонли ****
киритилган.
Шаҳар
ҳокимлигининг
****
йил12декабрдаги****-сонли
қароринингҳамда **** йил 30 ноябрдаги ****-сонли қарорининг4-бандида
**** ер участкасидан белгиланганидан бошқа **** фойдаланганида ва бериш
қўйилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланмаганда ер
участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши кўрсатилган.
Жавобгар томонидан **** ер майдонидан белгиланган ****
фойдаланмаганлиги
ва
савдо
ва
маиший
хизмат
кўрсатиш
бино-иншоотларни кўрмаганлиги асоси билан даъвогар томонидан жавобгарга
нисбатан шаҳарҳокимлигининг**** йил 12 декабрдаги ****-сонли қарори
билан **** **** кв.метрҳамда**** йил 30 ноябрдаги ****-сонли қарорибилан
**** **** кв.метрер майдонини олиб қўйиш тўғрисида судга даъво аризаси
киритган.
Тарафлар ўртастида **** йил24сентябрда даъво аризаси талабида
келтириб ўтилган талабларни жавобгар тўлиқ бартараф этиш, қурилиши лозим
бўлган бино-иншоотни **** йилнинг 30марткунига қадар фойдаланишга
топшириш, фойдаланишга топширилганлиги тўғрисидаги маълумотларни
шаҳар ҳокимлигига **** йиол 30марткунидан кечиктирмасдан ****
этиштўғрисида медиация келишуви расмийлаштирилган ва судга ****
этилган.
Биринчи инстанция суди ишни мазмунан ҳал этишда иш
ҳужжатларинитўлиқ ўрганмасдан,моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
нотўғри қўллаб, даъвоаризасиникўрмасдан қолдириш тўғрисида ****
хулосага келган.
Хусусан,“Медиация
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг3-моддасига кўра,
ушбу Қонуннинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, агар
қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шу жумладан тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириш муносабати билан, мижоз ва **** (кредит
ташкилотлари) ўртасидаги муносабатлардан, суғурта шартномасидан юзага
келадиган муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга, меҳнат ва оилавий
ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш
билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши медиацияда иштирок этмаётган учинчи
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига
дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ
этилмайди.
Ваҳоланки, мазкур тоифадаги низомедиацияда иштирок этмаётган
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган
низолартоифасига киради.
Қолаверса,Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” **** йил 24 майдаги Қарорининг
322-бандида“Медиация тўғрисида”Ўзбекистон РеспубликасиҚонунинингамал
қилиши медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл
қилиши мумкин бўлган, шунингдек, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан
келиб чиқадиган низоларга нисбатан татбиқ этилмаслиги **** тушунтириш
берилган.
Бундан ташқари, ИПК ****9-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинган,давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш,
ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар
ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу бобда белгиланган
ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган,давлат мулкида бўлган ер
участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб
ташлаш тўғрисидаги иш бўйича келишув битими ёки медиатив келишув
тузилишига йўл қўйилмайди.
ИПК ****-моддаси учинчи қисмининг 4-бандларига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал
қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг**** бекор
қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун
судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишгаасос бўлади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъатиБухоро шаҳар ****
кассация протестини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ****
йил 30 сентябрдаги **** бекор қилишни ва ишни мазмунан кўриб чиқиш учун
Бухоро туманлараро иқтисодий судига юборишнилозим топади.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд **** ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция ва кассация ёки тафтиш тартибидаги шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд **** ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ ****.
Биринчи инстанция суди ишни мазмунан кўриш чиқишда барча
инстанция судлари учун суд **** ундириш қисмини муҳокама қилиш ва
ундириш масаласини ҳал этиши лозим.
Юқоридаги баён этилганларга асосланиб,Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг****,****-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Бухоро шаҳар **** кассация протестини қаноатлантирилсин.
Бухоротуманлараро иқтисодий судининг ****4йил30 сентябрдаги****
бекор қилинсин.
Иш мазмунан кўриб чиқишлик учун Бухоро туманлараро иқтисодий
судига юборилсин.
Ишни мазмунан ҳал этишда барча инстанция судлари учун суд ****
ундириш масаласи муҳокама қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф унинг устидан ҳал қилув қарорини қабул қилган
суд орқали бир йил муддат ичида тафтиш тартибида шикоят (протест) билан
Бухоро вилоят судига мурожаат қилишга ****.
Раислик қилувчи
ҳайъат аъзолари
****
****
****