← Назад
Решение #2845323 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФК | 263 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
15 423 символов
4-1902-2502/8089-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 18 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили *** (18.11.2025 йилдаги ишончнома асосида)нинг
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 23 594 106 сўм дебитор қарздорликни ва 21 035 сўм устама
(пеня), жами 23 615 141 сўмни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган
иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда
“Даъвогар” деб юритилади) судга жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамияти (матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво аризасида томонлар ўртасида “Электр энергиясини
якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш
шартномаси” тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона)
электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига
олганлиги, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига
23 594 106 сўм дебитор қарздорликни ва 21 035 сўм устама (пеня), жами
23 615 141 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, қарздорликни тўлаб бериш
борасида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати ҳам
оқибатсиз қолдирилганини билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
23 594 106 сўм дебитор қарздорликни ва 21 035 сўм устама (пеня), жами
23 615 141 сўмни ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан низони унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили *** ўзининг суддаги
тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан даъво
аризасида ундирили сўралган 23 594 106 сўм дебитор қарздорликнинг
10 000 000 сўми судга даъво аризаси билан мурожаат қилишидан олдин, яъни
20.10.2025 йилда ҳамда 15 000 000 сўми судга даъво аризаси билан мурожаат
қилганидан сўнг, яъни 14.11.2025 йилда тўлаб берилганлигини, даъво аризаси
билан судга мурожаат қилишда бу ҳолатларга эътибор қаратилмаганини
билдириб, суддан мазкур дебитор қарздорлик ва устама (пеня) жавобгар
томонидан тўлиқ тўлаб берилганини инобатга олиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб тушунтириш берилган.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 01.01.2025 йилда 090452-сонли “Электр
энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга
сотиш шартномаси” (келгусида матнда Шартнома деб юритилади) имзоланган.
Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) жавобгарга электр
энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган
энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб,
жавобгарга электр энергияси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига олдиндан
тўланиши лозим бўлган электр энергия ҳақини ҳисобга олган ҳолда
23 594 106 сўм дебитор қарздорлик ва 21 035 сўм устама (пеня), жами
23 615 141 сўм қарздорлик вужудга келганлиги важи билан даъвогар
томонидан судга даъво аризаси киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 май кунидаги
“Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш
соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармонининг 8-банди тўртинчи хатбошида,
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб истеъмолчиларга энергия ресурсларини
етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан
хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда
эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда,
олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача
якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга
нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган
чоралар кўрилади, деб белгиланган.
Даъво аризасида қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар
томонидан жавобгарга 17.10.2025 йилда юборилган 238-сонли огоҳлантириш
хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик ихтиёрий
баратараф этилмаганлиги кўрсатилган бўлсада, бироқ ишдаги ҳужжатлар ҳамда
суд муҳокамасида аниқланишича даъво аризада ундирилиши сўралган
23 594 106 сўм дебитор қарздорлик ва 21 035 сўм устама (пеня), жами
23 615 141 сўм қарздорликнинг жавобгар томонидан 20.10.2025 йилда
10 000 000 сўми даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилишидан олдин ихтиёрий тўлаб берилганлиги, шунингдек жавобгар
томонидан даъво аризаси судга киритилганидан сўнг, яъни 14.11.2025 йилда
15 000 000 сўм қарздорлик тўлаб берилганлиги ва бу ҳолатлар даъвогар
томонидан судга тақдим этилган 18.11.2025 йилдаги маълумотнома билан ўз
тасдиғини топганлиги аниқланди.
Бироқ, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
судга 2025 йил 28 октябрь куни даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“***”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
23 594 106 сўм дебитор қарздорликни ва 21 035 сўм устама (пеня), жами
23 615 141 сўмни ундиришни сўраган.
Бундан кўринадики, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат
қилишидан олдин жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилганлиги
ҳолатларига аниқлик киритилмасдан ҳамда жавобгар томонидан ихтиёрий
тўланган қарздорлик суммаси чегириб ташланмасдан, тўланган қарздорлик
суммаси қўшилган ҳолда судга 23 594 106 сўм дебитор қарздорликни ва
21 035 сўм устама (пеня), жами 23 615 141 сўм қарздорлик суммасини
ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади деб белгиланган.
ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортишга йўл қўйилмайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасида ундирилиши сўралган
23 594 106 сўм дебитор қарздорликни ва 21 035 сўм устама (пеня), жами
23 615 141 сўм қарздорлик суммасининг жавобгар томонидан ушбу асосий
қарздорликнинг 10 000 000 сўми даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилгунига қадар, яъни 2025 йил 20 октябрь кунида, қолган 15 000 000 сўми
даъвогар томонидан судга даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг,
яъни 14.11.2025 йилда ихтиёрий тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъво
талабининг 13 615 141 сўм қарздорликни ундириш қисмини асосли деб
топишни, бироқ ушбу асосли деб топилган қарздорлик суммаси суд муҳокамаси
жавобгар томонидан ихтиёрий тўлаб берилганлиги сабабли, уни
қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабининг қолган 10 000 000 сўм
қарздорликни ундириш талабини асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
21 035 сўм устама (пеня) ундириш сўралган.
ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
3.10-бандида,
истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия копенсацияси
учун таърифга устамалар, шунингдек ноқонуний фойдаланилган электр
энергияси қайта ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг
аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилиши
ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмаслиги,
истеъмолчи шартномада кўрсатилган электр энергияси хажмини тўлиқ
истеъмол қилмаган тақдида, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб
берилмаслиги ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга
олиниши, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов
муддати ўтган деб ҳисобланиши ва муддати ўтган ҳар бир кун учун
истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр
энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз
миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори муддати
ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслигига келишилган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бироқ, даъво аризасида ундирилиши сўралган 21 035 сўм устама (пеня)
ҳам даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг, яъни
14.11.2025 йилда жавобгар томонидан ихтиёрий тўлаб берилган.
Шу сабабли, суд даъво аризасида ундирилиши сўралган 21 035 сўм
устама (пеня) жавобгар томонидан ихтиёрий тўлаб берилганлигини инобатга
олишни ҳамда пеня ундириш талабини қаноатлантирилишини рад этишни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, даъво аризасида ундирилиши сўралган 23 594 106 сўм дебитор
қарздорликни ва 21 035 сўм устама (пеня), жами 23 615 141 сўм қарздорлик
суммасининг
жавобгар
томонидан
ушбу
асосий
қарздорликнинг
10 000 000 сўми даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилгунига қадар,
яъни 2025 йил 20 октябрь кунида, қолган 15 000 000 сўми даъвогар томонидан
судга даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг, яъни 14.11.2025 йилда
ихтиёрий тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъво талабининг
13 615 141 сўм қарздорликни ундириш қисмини асосли деб топишни, бироқ
ушбу асосли деб топилган қарздорлик суммаси суд муҳокамаси жавобгар
томонидан ихтиёрий тўлаб берилганлиги сабабли, уни қаноатлантиришни рад
этишни, даъво талабининг қолган 10 000 000 сўм қарздорликни ундириш
талабини асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни
исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра суд, иш бўйича суд харажатларини ундиришни муҳокама
қилиб, даъвогарнинг қаноатлантирилган даъво талаби бўйича олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
ундиришни ҳамда даъво талабининг асосли деб топилган қисми бўйича
ҳисобланган 272 302,82 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига ундиришни, шунингдек даъво талабининг асоссиз деб
топилиб рад этилган қисми бўйича ҳисобланган 200 000 сўм давлат божини
даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234,236,237,263,333,468-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68,118,127,128,170,176-180,186,192-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 272 302,82
сўм давлат божи;
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
200 000 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров