← Назад
Решение #2845344 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| нинг | 122 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/8090-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 18 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Шеробод туман
прокурорининг
ёрдамчиси
***,
даъвогар
раҳбари
***
(ID карта асосида), жавобгар вакили *** (ишончномасиз, 18.11.2025 йилдаги
01-310-сонли маълумотнома ва паспорт асосида)ларнинг иштирокида, учинчи
шахс Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги
Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
вакиллари иштирокисиз, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар ***давлат муассасаси Марказлашган хисобхонаси ҳисобидан 80 370
000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Даъвогар” ёки “Ижрочи” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ***давлат муассасаси Марказлашган хисобхонаси (бундан
буён матнда “Жавобгар” ёки “Буюртмачи” деб юритилади) ҳисобидан 80 370
000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 31.10.2025 йилдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати
қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда
Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия
Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз
келмаганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170моддаларига асосан иқтисодий ишни уларнинг иштироксиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари *** ўз тушунтиришида,
даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тўғридантўғри 02.06.2025 йилда 572-8-115-ММТМ/2025-сонли маҳсулот етказиб бериш
ҳақидаги шартнома тузилганини, аммо мазкур шартнома тегишли тартибда
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганини, мазкур шартномага асосан
***давлат муассасаси тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларига ҳар
бир килоси 95 000 сўмдан жами 80 370 000 сўмлик 846 кг мол гўшти
маҳсулотлари етказиб берилиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинганини,
бироқ маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида электрон ҳисобварақфактура юритилмаган бўлсада, 02.06.2025 йилда 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 135сонли қоғоз шаклида ҳисобварақ-фактуралар юритилгани, жавобгар томонидан
шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан юзага келган 80 370 000
сўм қарздорлик тўлаб берилмаганини билдириб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили *** ўз тушунтиришида,
даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан
жавобгар
ўртасида
тўғридан-тўғри
02.06.2025
йилда
572-8-115-ММТМ/2025-сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги шартнома
тузилганини, аммо мазкур шартнома тегишли тартибда ғазначилик бўлимидан
рўйхатдан ўтказилмаганини, мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга ҳар бир килоси 95 000 сўмдан жами 80 370 000 сўмлик 846 кг мол
гўшти маҳсулотлари етказиб берилганини ҳамда ушбу маҳсулотлар қабул
қилиб олинганини, бироқ маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида
электрон ҳисобварақ-фактура юритилмаганлигини билдириб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг суддаги тушунтиришларини
эшитиб, прокурор ёрдамчисининг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақидаги фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “***” масъулияти чекланган
жамияти билан жавобгар ***давлат муассасаси ўртасида 2025 йил 2 июнда
тўғридан-тўғри жами 80 370 000 сўмлик маҳсулот етказиб бериш бўйича 572-8115-ММТМ/2025-сонли шартнома (бундан буён матнда Шартнома деб
юритилади) тузилган.
Шартномага асосан, даъвогар жавобгарга ҳар бир килоси
95 000 сўмдан жами 80 370 000 сўмлик 846 кг мол гўшти маҳсулотлари етказиб
бериш ва топшириш, жавобгар эса етказиб берилган мол гўшти
маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини
тўлаш мажбуриятларини олишган.
Музработ тумани Ғазначилик хизмати бўлими томонидан судга тақдим
этилган 18.11.2025 йилдаги 01-22-207/31-02-35/116-сонли хатда, ***давлат
муассасаси ва “***” масъулияти чекланган жамияти билан 02.06.2025 йилдаги
№572-8-115-ММТМ/2025-сонли 80 370 000 сўмга тузилган шартнома
Ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, Ўзбекистон
Республикаси бюджет кодексининг 122-моддасига асосан Бюджет
ташкилотлари
ва
бюджет
маблағлари
олувчиларнинг
бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга кириши баён қилинган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга ҳар бир килоси
95 000 сўмдан жами 80 370 000 сўмлик 846 кг мол гўшти маҳсулотлари етказиб
берилиб, 02.06.2025 йилдаги 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 135-сонли қоғоз шаклида
тузилган ҳисобварақ-фактуралар ҳамда 02.06.2025 йилдаги 540, 541-сонли,
03.06.2025 йилдаги 534, 535, 536, 537, 538, 539-сонли ишончномалар асосида
жавобгарга топширилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан, даъвогар олдидаги 80 370 000 сўм
қарздорлик тўлаб берилмаганлиги важи билан даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
***давлат муассасаси Марказлашган хисобхонаси ҳисобидан даъвогар
фойдасига
80 370 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган бўлсада, бироқ шартномада
буюртмачи номига ***давлат муассасаси Марказлашган хисобхонаси деб
ёзилган бўлиб, лекин шартнома аслида даъвогар ва ***давлат муассасаси
ўртасида тузилган ҳамда мазкур ташкилотнинг СТИР рақами ҳамда банк
реквизитлари кўрсатилган. Шу сабабли суд, мазкур ҳолатда даъво талаби
жавобгар ***давлат муассасасига нисбатан билдирилган деб ҳисоблайди.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 02.06.2025 йилда
тузилган 572-8-115-ММТМ/2025-сонли маҳсулот етказиб бериш бўйича
шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга ҳар бир килоси
95 000 сўмдан жами 80 370 000 сўмлик 846 кг мол гўшти маҳсулотлари етказиб
берилиб, 02.06.2025 йилдаги 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 135-сонли қоғоз шаклида
тузилган ҳисобварақ-фактуралар ҳамда 02.06.2025 йилдаги 540, 541-сонли,
03.06.2025 йилдаги 534, 535, 536, 537, 538, 539-сонли ишончномалар асосида
жавобгарга топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 02.06.2025 йилда
етказиб берилган мол гўшти маҳсулотлари юзасидан 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38,
135-сонли қоғоз шаклда ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган бўлиб,
унда жавобгарнинг даъвогар олдида жами 80 370 000 сўм қарздорлиги
мавжудлиги жавобгар томонидан тан олиниб, бу ҳақида 25.09.2025 йилда
солиштирма далолатнома тузилиб, тегишли тартибда имзо ва муҳр билан
тасдиқланган бўлсада, бироқ қоғоз шаклдаги ҳисобварақ-фактуралар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги
“Ўзаро
ҳисоб-китоблар
тизимида
электрон
шаклдаги
ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади) ҳамда
2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда Низом деб
юритилади) талабларига асосан электрон тартибда юритилмаган.
Ваҳоланки, Қарорга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик
юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда
расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда
жорий этиш белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, товарларни (хизматларни) реализация
қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур
моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Ҳисобварақ-фактура,
қоида
тариқасида,
электрон
ҳисобварақфактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Шу
сабабли суд, мазкур қоғоз шаклдаги ҳисобварақ-фактураларни номақбул далил
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида, бюджет тизими
бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет
тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид
шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шартлиги
ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси (бундан буён матнда БК деб
аталади)нинг 122-моддаси учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар
бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
ФКнинг 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир
ва ҳеч қандай оқибат олиб келмайди.
Ҳақиқий бўлмаган битимлар ва шартномаларнинг тузилиши тарафлар
учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди, яъни шартномавий мажбурият ва
қарздорлик вужудга келмайди.
Суд муҳокамасида даъвогар раҳбари томонидан шартноманинг
ғазначилик бўлимида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар,
маҳаллий бюджет томонидан маблағ ажратилганлигини тасдиқловчи иш учун
аҳамиятли бўлган далиллар, шунингдек маҳсулотлар етказиб берилганлигини
тасдиқловчи электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа мақбул далилларни
судга тақдим этолмади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси
қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги 88-сонли буйруғи билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси
қоидалари” тўғрисидаги иловасининг 234-бандига кўра, буюртмачиларнинг
тегишли ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда ҳисобга
олинмаган шартномалари бўйича юзага келган товарлар (ишлар, хизматлар)
етказиб берувчилар (пудратчилар) олдидаги кредитор қарздорликлари тўлаб
берилмайди.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 61-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурани
имзолаш юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан
берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар
номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали амалга оширилади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 68-моддасига кўра агар тараф суд томонидан талаб этилаётган
далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни
тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши
қаратилган деб тахмин қилинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга даъво талабларига мутаносиб равишда юкланади. Даъвони
қаноатлантириш рад этилганда давлат божи даъвогардан ундирилади.
Қайд этилган ҳолатлар (шартнома ғазначилик бўлимларида рўйхатдан
ўтказилмаганлик, давлат бюджетига зарар етказилишига олиб келиш) давлат
корхонаси (муассасаси) мутахассисларининг ўз ваколатлари доирасидаги
мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлигидан далолат беради. Бундай
қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва соҳада шаффоф иқтисодийхўжалик муносабатларини жорий этиш (тартибга солиш) бўйича тегишли
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш юзасидан муносабат билдиришни тақазо
қилади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг давлат бюджети маблағлари
билан таъминланувчи ташкилотдан қарздорликни ундириш талабини асоссиз
деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан
олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни,
даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1 607 400 сўм давлат
божи ундиришни, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича хусусий ажрим
чиқариб Музработ туман прокуратурасига юборишни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,116,234-моддалари, Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66,68,72,74,118,127,128,170,176-179,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ***давлат
муассасасига нисбатан 80 370 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан
тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 1 607 400 сўм давлат божи ундирилсин.
***давлат муассасаси томонидан давлат харидлари тартиби бўйича йўл
қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари ва давлат бюджети интизомининг бузилиши
бўйича қонунбузилиши ҳолатлари ҳақида хусусий ажрим чиқарилиб, Музработ
туман прокуратурасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров