Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2518/107541 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 18d28d7b-22f8-49fc-ac0c-a057071a3fb9 Claim ID PDF Hash b34dbef603f8372b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани **** йил *** ноябрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** МЧЖнинг, жавобгар ****фермер хўжалиги ҳисобидан 53.168.632,71 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, жавобгар раҳбари **** (паспорт асосида) иштирокида, **** туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар **** МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ****хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 32.048.603,20 сўм асосий қарз, 3.204.860,32 сўм зарар, 2024 йил учун 3.140.763,11 сўм инфляция, 2025 йил учун 3.204.860,32 сўм инфляция, 11.569.545,76 сўм пеня, жами 53.168.632,71 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъво талаблари юзасидан асосий қарздорлик тўлиқ қопланганлиги, даъво талабининг қолган қисми асоссиз бўлгани сабабли рад қилишни сўради. Даъвогар ўзининг даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу боисдан, суд ишни даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 1 Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради; 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 07 февралдаги 12-сонли, 2024 йил 12 февралдаги 268-сонли, 2024 йил 20 февралдаги 416-сонли, 2024 йил 22 февралдаги 523-сонли шартномалар тузилган бўлиб, томонлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра даъвогар шартномада кўрсатилган нефт маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар маҳсулотларни етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ҳамда тўловлари амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга жами 141.004.603,20 сўм қийматидаги маҳсулотлар етказиб берилган бўлиб, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи қисман тўловни амалга оширилиб, шундан 32.048.603,20 сўм қарздорлик тўланмасдан колган. Ушбу ҳолат электрон ҳисоб-фактуралар, таққослаш далолатномаси билан тасдиқланади. Шу боисдан даъвогар қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар томонидан тақдим этилган 2025 йил 18 ноябрдаги 214-сонли хатида жавобгар асосий қарздорликни тўлиқ тўловни амалга оширгани сабабли, ушбу иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни маълум қилинган. Даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб берганлиги даъвогар томонидан тақдим этилган маълумоти билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли, жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 3.204.860,32 сўм етказилган зарар, 2024 йил учун 3.140.763,11 сўм инфляция, 2025 йил учун 3.204.860,32 сўм инфляция ундиришни сўраган. Суд ушбу даъво талабларни зарар сифатида баҳолашни лозим топади. ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз 2 ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 985-моддаси биринчи қисмига кўра ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорнинг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарурлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд даъво аризада жавобгардан даъвогар фойдасига зарар ундириш юзасидан келтирилган ҳолатлар бўйича даъвогар томонидан асословчи ҳужжатлар билан исботлаб берилмаган деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризада мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгардан 11.569.545,76 сўм пеня ундириш сўралган. Суд даъвогарнинг пеня ундириш талаби билан келишмайди. Чунки, даъвогар томонидан даъво аризада мажбуриятлар лозим даражада 3 бажарилмаганлиги қайси шартнома юзасидан қанчалик даражада бузилганлиги акс эттирилмаган ҳамда исботлаб берилмаган. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли, суд даъвогарнинг зарар ва пеня ундириш талабини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра, бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши қайд этилган. R gistr.st t.uz расмий сайтидан олинган маълумотномага биноан даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти бўлиб ҳисобланади. Бундай ҳолатда суд, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган (531.686-211.200) 320.486 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати ундиришни, тўланган 211.200 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ****хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар **** МЧЖ фойдасига олдиндан тўланган 320.486 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Олдиндан тўланган 211.200 сўм давлат божи даъвогар **** МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали **** вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга 4 кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья **** 5