Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2501/6356 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1cf0c3ff-c0bf-46c4-a1fa-c372ef4262bb Claim ID PDF Hash f6638efa1f7e4634... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 172-моддаси ИПКнинг 172 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6356-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 18 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Махмудовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриевсуд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А (2025 йил 17 ноябрдаги 01/67/05-01-35/1029-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Анинг жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан 7 646 851 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ДаъвогарА (кейинги ўринларда —даъвогар ва/ёки пенсия жамғармаси) Яккабоғ туманлараро иқтисодий судигажавобгар“Б” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва/ёки фермер хўжалиги)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 7 646 851 сўмни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, фуқаро Жўраева Роҳила Эштухтаровнага унинг аризасига асосан Пенсия жамғармаси Яккабоғ туман бўлими томонидан 2023 йил 1 мартдан ёшга доир пенсия тайинланган бўлиб, пенсия тайинлашда 20192023 йиллар учун Давлат солиқ инспекцияси ахборот тизимидан электрон шаклда олинган фермер хўжалигидан иш ҳақлари асос қилиб олинган. Пенсия ишини қайта ўрганиш жараёнида ДСИ ахборот тизимига қайта сўров юборилганида 2021-2023 йиллар иш хақларида фарқ аниқланган яъни мазкур йиллардаги иш ҳақлари камайтириб ДСИга қайта ҳисобот юборилганлиги аниқланган. Шунга кўра, Р.Жўраеванинг пенсия иши қайта ҳисобланганда 2023 йил 1 мартдан ўрганиш кунига қадар 7 646 851 сўм ортиқча тўлов юзага келган. Жавобгарга ушбу тўловни тўлаш юзасидан юборилган 2025 йилнинг 18 июлдаги талабнома қаноатлантирилмаганлиги келтирилган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПКнинг 172-моддаси талабларига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар танаффус эълон қилингунига қадар суд мажлисида ҳозир бўлганлигидан ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади ҳамда уларнинг танаффус тугаганидан кейин суд мажлисига келмаганлиги суд мажлисини давом эттиришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 127-128,170,172-моддаси талабларига асосан жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонуни (кейинги ўринларда —Қонун) 43-моддаси талабларига кўра, пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилганда шахснинг пенсияга бўлган ҳуқуқи ушбу Қонунда белгиланган шартларга ва нормаларга мувофиқ ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади. Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналардан, ташкилотлардан ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эга. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, фуқаро Жўраева Роҳила Эштухтаровнага Пенсия жамғармаси Яккабоғ туман бўлими томонидан 2023 йил 1 мартдан ёшга доир пенсия тайинланган бўлиб, пенсия тайинлашда 20192023 йиллар учун Давлат солиқ инспекцияси ахборот тизимидан электрон шаклда олинган фермер хўжалигидан иш ҳақлари асос қилиб олинган. Пенсия ишини қайта ўрганиш жараёнида ДСИ ахборот тизимига қайта сўров юборилганида 2021-2023 йиллар иш хақларида фарқ аниқланган яъни мазкур йиллардаги иш ҳақлари камайтириб ДСИга қайта ҳисобот юборилганлиги аниқланган. Шунга кўра, Р.Жўраеванинг пенсия иши қайта ҳисобланганда 2023 йил 1 мартдан ўрганиш кунига қадар 7 646 851 сўм ортиқча тўловлар амалга оширилганлиги аниқланган. Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билантасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 196-банди биринчи ва иккинчи хатбошига кўра, ишончсиз маълумотлар, пенсияга бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлардаги маълумотларни бузувчи тузатишлар аниқланганда, шунингдек, пенсияларни тайинлаш ва тўлаш учун иш берувчи ёки архив томонидан берилган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сохталаштирилганда ва қалбакилаштирилганда давлатга етказилган зарар суммасини ундириш учун жавобгарлик қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу ҳужжатларни берган ташкилотлар ва архивнинг мансабдор шахсларига юкланади. Ушбу Низомда белгиланган қоидаларга асосан ахборот тизимларидан олинган, фуқароларга пенсия ҳисоблаш ва тўлаш учун асос ҳисобланган маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик ахборот тизимларига маълумотларни киритган юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, ахборот тизимлари орқали тақдим этилмаганлиги ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилиши натижасида пенсияларни ортиқча ёхуд кам тўланиши учун жавобгарлик ушбу ахборот тизимларнинг эгаси бўлган вазирлик ва идораларга юкланиши белгиланган. Ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан, бевосита фермер хўжалиги томонидан фуқаро Р.Жўраева пенсия тайинлаш ва тўлаш учун 2019-2023 йиллар учун Давлат солиқ инспекциясига иш ҳақи хақида ишончсиз ва нотўғри электрон шаклда ҳисоботлар топширилганлиги ва пенсия жамғармасига бу ҳақида маълумотнома тақдим қилинганлиги оқибатида фуқаро Р.Жўраевага пенсия тайинланиб, тўлаш бошлангандан сўнг 2021-2023 йиллар йиллардаги иш ҳақлари камайтирилиб, ДСИга қайта ҳисобот юборилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатлар ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. Натижада, фермер хўжалигини айби билан фуқаро Р.Жўраеванинг иш ҳаққиси ҳақида ишончсиз ва нотўғри электрон шаклда солиқ инспекциясига ҳисоботлар топширилиши ва пенсия жамғармасига иш ҳақи ҳақидаги маълумотнома тақдим этилиши билан фуқаро Р.Жўраевага 7 646 851 сўм ортиқча тўловлар амалга оширилишига сабаб бўлган. Бу билан, фермер хўжалиги Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 196-банди талабларини бузган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 7 646 851 сўм ортиқча тўланган тўловлар қоплаш тўғрисида талабнома оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан ортиқча тўланган 7 646 851 сўмни ундиришни сўраган. Юқорида қайд этилганлар ва аниқланган ҳолатлар билан, суд даъвогарнинг жавобгардан 7 646 851 сўмни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонФармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан 7 646 851 сўм талаби бўйича (7 646 851 х 2%=152 937,02 сўм бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 412 000 сўм) 412 000 сўм давлат божи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 127-128,170,172, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти бошқармаси фойдасига 7 646 851 сўм ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.У. Махмудов