Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1203-2501/4457 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый P w r r j t lin
Source ID 050786e2-2790-42dc-ac1d-abaac02b960d Claim ID PDF Hash 2df98959e6c79a3d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ижара шартномасининг тегишли бандлари ва ФК 551-моддаси ижара шартномасининг тегишли бандлари ва ФК 551 law
тисодий процессуал кодекси 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 14 203 символов
4-1203-2501/4457-сон иш Ховос тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 18 ноябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасасининг жавобгар «P w r r j t lin » масъулияти чекланган жамиятидан 41 804 432 сўм ижара тўлови, 20 902 216 сўм пеня ундириш, 25.12.2024 йилда имзоланган №01-11/103-1-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖнинг 19.01.2024 йилдаги №YU-1009205-сонли ҳамда 31.01.2024 йилдаги №YU1011941-сонли аукцион натижаси билан берилган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Х.Холбоев (07.01.2025 йилдаги №01-05/358-сонли ишончнома асосида) ва Д.Абдурашидова (17.11.2025 йилдаги №01-05/201-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «P w r r j t lin » масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) дан 41 804 432 сўм ижара тўлови, 20 902 216 сўм пеня ундириш, 25.12.2024 йилда имзоланган №01-11/1031-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖнинг 19.01.2024 йилдаги №YU-1009205-сонли ҳамда 31.01.2024 йилдаги №YU1011941-сонли аукцион натижаси билан берилган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан ишга «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво ариза важларини қувватлаб, жавобгар билан инвестиция киритиш ва обьектларни ижрага бериш шартномалари имзолангани, жавобгар шартномаларда назарда тутилган инвестицияни киритмагани ва ижара тўловларини тўламаётганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ва «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” акциядорлик жамияти вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабабиб судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий прроцессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужатларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорига асосан тасдиқланган «E- uksi n» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 44-49-бандлари асосида жами 9 668,0 кв.метрдан иборат ер майдони 19.01.2024 йил ва 31.01.2024 йилда ўтказилган электрон онлайн аукционда Турсунқулов Шерали Анорбой ўғли ғолиб деб топилган. Натижада тарафлар ўртасида 2024 йил 25 декабрда ишлаб чиқариш обьектларини ижарага бериш бўйича №01-11/103-1-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1., 1.2. ва 1.3.-бандларига асосан жавобгарга Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Бунёдкор МФЙ ЁСТЗ да жойлашган жами 9 668,0 кв.метрдан иборат ер майдони 5 йил муддатга, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш шарти билан ижарага берилган, жавобгар эса обьектни қабул қилиб, белгиланган ижара тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1.-бандида ижара тўловларини тўлаш тартиби белгилаб олинган бўлиб, 2024 йил 25 декабрдаги обьектни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 9 668,0 кв.метр ер майдони жавобгарга топширилган. Шунингдек тарафлар ўртасида 2024 йил 25 декабрда №01-12/15-1-сонли инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланиб, 2.3.бандида инвестиция миқдори ўз маблағи ҳисобидан 1 000 млн сўмни ташкил этиб, муддати 2025 йил 31 декабрга қадар белгиланган. Ижара шартномасининг 4.1.-банди, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимнинг 6.2.1. ва 6.2.2.-бандларида шартномани муддатидан бекор қилиш асослари ва ҳуқуқлар белгиланган, шу сабабли даъвогар судга даъво билан мурожаат қилиб, ижара қарздорлиги ва ҳисобанган пеняларни ундириш ҳамда ижара шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФК 539-моддасига асосан мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт ва кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Шартноманинг 3.2.-бандида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгиланган ижара тўловларини ўзгартирганда ижара ставкалари ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги №134-сонли қарори билан тасдиқланган, кичик саноат зоналари тўғрисидаги Низомнинг 43-бандида узоқ муддатли ижара шартномасида, тегишли коэффицентлар қўлланмаган ҳолда ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади деб кўрсатилган. Ижара шартномасининг 2.1.-бандида ижара тўловлари келишилиб, 2024 йил учун хар бир кв метр ер учун тўлов 3 024 сўмни, 2025 йил учун эса тегишли Сирдарё виоят ҳокимининг қарорига асосан 4 324 сўмни ташкил этган. Шунингдек ижара шартномасининг 6.2.-бандида ижара тўловлари кечиктирилган кунларга пеня ундириш шартлари келишилиб, даъвонинг пеня ундириш талаби айнан ушбу шартлар асосида ҳисобланган. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Даъвонинг пеня ундириш талаби бўйича суд, даъвонинг 20 902 216 сўм пеня ундириш талабини асосли, лекин ушбу талабни тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблайди. Баён этилганларга асосан суд, даъвонинг асосий қарз ва пеня ундириш талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 41 804 432 сўм асосий қарз ва 3 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топди. Шунингдек даъво аризада ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш сўралган. Даъво аризада ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талабига ижара тўловлари тўланмаганлиги, ижара шартномасининг тегишли бандлари ва ФК 551-моддаси асос қилинган. Яъни ижарага берувчи ижарага олувчини ёзма равишда огоҳлантирганидан ва унга ўз мажбуриятларини бажариш учун имконият берганидан кейингина шартнома муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилишга ҳақли. Ижара шартномасининг 4.1.-банди, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимнинг 6.2.1. ва 6.2.2.-бандларида шартномани муддатидан бекор қилиш асослари ва ҳуқуқлар белгиланган, шу сабабли даъвогар судга даъво билан мурожаат қилиб, ижара қарздорлиги ва ҳисобанган пеняларни ундириш ҳамда ижара шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Иш ҳужжатларига илова қилинган даъвогарнинг 01.02.2025 йилдаги талабнома ва 12.09.2025 йилдаги таклиф хатларида ижара тўловидан вужудга келган қарздорлик ва уларни тўлаб бериш акс ҳолда ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги мурожаатларига жавоб берилмаганлиги ўз тасдиғини топган ва юқоридаги ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга асос бўлади. ФК 382-384 моддаларида шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тартиби кўрсатилиб, унга кўра иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин, шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги №203-сонли ва 2011 йил 01 декабрдаги №234-сонли қарорларида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талаби, иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъво талабида «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖнинг 19.01.2024 йилдаги №YU-1009205-сонли ҳамда 31.01.2024 йилдаги №YU-1011941-сонли аукцион натижаси билан берилган ер ижара ҳуқуқни бекор қилиш сўралган. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорига асосан тасдиқланган Низомнинг 451.-бандига асосан кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича расмийлаштирилган баённома Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Оператор томонидан «E- uksi n» электрон савдо платформаси орқали юборилади, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади, 46-бандига асосан баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, мулк ва мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳамда олди-сотди (ижара) шартномаси тузиш учун асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги №269-сонли қарорининг 19-бандида кимошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битимни, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғрисида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, 19.01.2024 йилдаги №YU-1009205-сонли ҳамда 31.01.2024 йилдаги №YU-1011941-сонли аукцион натижаси бўйича расмийлаштирилган баённома, ижара шартномаси имзолашга, ижара шартномаси эса ижарага берилган ерга вақтинча эгалик қилиш ҳуқуқининг вужудга келишини англатади, лекин баённома ерга бўлган ижара ҳуқуқини белгиловчи ҳужжат ҳисобланмайди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси 1-қисми, 1-бандида иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиш кўрсатилган. Баён этилганларга асосан суд, даъвонинг ушбу талабини иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаган талаб деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу қисми бўйича иш юритишни лозим топди. Мазкур ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 804 432 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, 25.12.2024 йилда имзоланган №01-11/103-1-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни, «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖнинг 23.12.2023 йилдаги аукцион натижаси билан берилган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги талаб бўйича иш юритишни тугатишни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 1 254 132,96 сўм, 4 120 000 сўм жами 5 374 132,96 сўм давлат божи тўловини жавобгар ва иш юритиш тугатилган қисми бўйича 4 120 000 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасасининг жавобгар «P w r r j t lin » масъулияти чекланган жамиятидан 41 804 432 сўм ижара тўлови, 20 902 216 сўм пеня ундириш, 25.12.2024 йилда имзоланган №01-11/103-1-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖнинг 19.01.2024 йилдаги №YU-1009205сонли ҳамда 31.01.2024 йилдаги №YU-1011941-сонли аукцион натижаси билан берилган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «P w r r j t lin » масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасаси фойдасига 41 804 432 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «P w r r j t lin » масъулияти чекланган жамияти ва даъвогар Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасаси ўртасида 25.12.2024 йилда имзоланган №01-11/103-1-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Даъвонинг «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖнинг аукцион натижаси билан берилган ҳуқуқни бекор қилиш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасасидан Республика Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар «P w r r j t lin » масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 5 374 132,96 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят (протест келтирилиши) бериши мумкин. Судья Ў.Йўлдошев