← Назад
Решение #2845383 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
12 917 символов
4-1201-2503/14235-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 18 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов котиблигида,даъвогар вакили
–С.Қодирова (2025 йил 26 августдаги 36-01-14/А-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили – раҳбар И.Мадазимов, Гулистон шаҳар прокурори
ёрдамчиси Н.Отавкулова иштирокида, даъвогар “ UDUDG Z ` IN ”
акциядорлик жамиятининг жавобгар Сирдарё вилояти спорт бошқармаси
тасарруфидаги Сув спорти турларига ихтисослаштирилган мактаби ҳисобидан
179 863 220 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб,қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ UDUDG Z ` IN ” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар Сирдарё вилояти спорт бошқармаси тасарруфидаги Сув
спорти турларига ихтисослаштирилган мактаби (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 179 863 220 сўм табиий газ ҳақини ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё
вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар
бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига
келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси
бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни баён қилиб, даъво талаби миқдорини кўпайтириш
ҳақида ариза тақдим этиб, даъво аризада жавобгарнинг 2025 йил январьсентябрь ойларидаги истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ундириш
сўралганлиги, жавобгар 2025 йил октябрь ойида 23 820 000 сўм табиий газ
истеъмол қилганлиги, шу боис 2025 йилнинг январь-октябрь ойларидаги
табиий газ бўйича қарздорлиги 206 361 620 сўмни ташкил этишини
тушунтинтириб, даъво талаби миқдорини 206 361 620 сўмга кўпайтиришни,
судга даъво ариза киритилгандан сўнг 44 444 000 сўм тўлов амалга
оширилганлигини
ҳисобга
олиб,
жавобгарнинг
қарздорлиги
161 917 620 сўмни ташкил этиши, 161 917 620 сўм қарздорликни жавобгар тан
олганлиги ҳақида важлар келтириб, 161 917 620 сўм қарздорликни
ундиришни, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризада
келтирилган важларни тан олиб, эътирози йўқлиги, 2025 йил январь-октябрь
ойлари учун 161 917 620 сўм қарздорлиги мавжудлигини тан олишини
тушунтириб, қарздорлик суммасини қоплаб беришини маълум қилди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул
қилиш, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024
йил 24 январда 1230120796-сонли “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга
етказиб бериш ва қабул қилиш” шартномалари (кейинги ўринларда шартнома) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўз зиммасига газ тармоқлари
орқали жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни
мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни
қабул қилиш мажбуриятини ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз
муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.6-бандига биноан жавобгар ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга
ошириши кераклиги белгиланган.
Шартномага мувофиқ жавобгар 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида
жами 224 110 800 сўмлик газ истеъмол қилган бўлиб, шундан 41 569 180 сўм
қисми бўйича тўлов амалга оширилган.
Натижада, жавобгарнинг 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги
табий газ истеъмоли учун 182 514 620 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Истеъмол қилинган табиий газ учун даъвогар томонидан жавобгарга
электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура юборилган, бўлиб баъзи
ҳисобварақ-фактуралар қабул қилинган бўлса, баъзилари жавобгар томонидан
тасдиқланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Даъвогарнинг истеъмол қилинган табиий газ ҳақи бўйича юзага келган
қарз суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан жами 179 863 220 сўм табиий газ ҳақини ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамаси жараёнида даъвогар даъво талаблари миқдорини
кўпайтириш тўғрисида ариза тақдим қилиб, даъвогарнинг 2025 йил
14 октябрда тақдим қилган аризасига кўра, жавобгарнинг 2025 йилнинг
январь-сентябрь ойларидаги табиий газ бўйича қолдиқ қарздорлиги бўйича
179 863 220 сўм ундириш сўралганлиги, бироқ 2025 йил 14 октябрь ҳолатига
жавобгарнинг 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги табиий газ учун
қарзи 182 541 620 сўмни ташкил этиши ҳамда жавобгар 2025 йилнинг октябрь
ойида 23 820 000 сўм табиий газ истеъмол қилганлиги боис, жавобгарнинг
2025 йилнинг январь-октябрь ойларидаги табиий газ бўйича қарздорлиги
206 361 620 сўм сўмни ташкил этишини маълум қилиб, даъво талаби
миқдорини 206 361 620 сўмга кўпайтиришни, судга даъво ариза тақдим
этилгандан сўнг жавобгар томонидан 44 444 000 сўм тўланганлигини инобатга
олиб, жавобгар ҳисобидан 161 917 620 сўм қолдиқ қарздорликни ундиришни
сўраган.
ИПКнинг 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни
биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини
кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки
камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул
қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини
кўпайтириш ҳуқуқига эгалиги, дастлабки даъво аризасида 2025 йилнинг
январь-сентябрь ойлари ҳолати учун ҳисобланган қарзни ундиришни сўраган
бўлса, даъво талабини кўпайтириш тўғрисидаги аризада 2025 йилнинг январьоктябрь ойлари ҳолатига қарздорликни ундиришни сўраганлигини инобатга
олиб, аризани иш юритишга қабул қилишни лозим топади.
Даъвогар ва жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотнома,
солиштирма-далолатномаларга кўра, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг,
жавобгар томонидан 44 444 000 сўм қарздорлик учун тўлов амалга оширилган
бўлиб, жавобгарнинг 2025 йилнинг январь-октябрь ойлари учун табиий газ
истеъмолидан қарзи 2025 йил 18 ноябрь ҳолатига 161 917 620 сўмни ташкил
этиши аниқланди.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 161 917 620 сўм қарздорлиги факти
иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, тарафлар
ўртасида тасдиқланган солиштирма-далолатномалар ҳамда даъвогар ва
жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва бошқа
ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
206 361 620сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблаб, судга даъво ариза киритилгандан сўнг жавобгар
томонидан 44 444 000 сўм тўлов бўлганлигини инобатга олиб, даъво аризани
қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан 161 917 620 сўм табиий газ
ҳақини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида
аъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонун тасдиқланган давлат божи
ставкаларининг миқдорлари 2-банди бандида иқтисодий судга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига жами даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида (206 361 620 х 2%=) 4 127 232,4 сўм давлат
божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 127-128, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Даъвогар “ UDUDG Z ` IN ” акциядорлик жамиятинингдаъво
талабларининг миқдорини 206 361 620 сўмга кўпайтириш тўғрисидаги
аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъвогар “ UDUDG Z ` IN ” акциядорлик жамиятининг даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Сирдарё вилояти спорт бошқармаси тасарруфидаги Сув
спорти турларига ихтисослаштирилган мактаби ҳисобидан:
- даъвогар “ UDUDG Z ` IN ” акциядорлик жамияти фойдасига
161 917 620 сўм табиий газ ҳақи ва 41 500 сўм почта харажатлари;
- давлат бюджетига 4 127 232,4 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков