← Назад
Решение #2845405 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9040-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳар
2025 йил 18 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида,
***нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” хусусий корхонаси манфаатида
жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни, даъвогар
вакили С.Бафоев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “***” хусусий корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***”
масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан
15.400.000 сўм асосий қарз ва 3.511.200 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Жавобгар, палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади, иш
ҳужжатларида суд мажлисида хабардорлигини тасдиқловчи почта
хабарномаси мавжуд. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан,
ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 22
апрелдаги 43-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга кўра
унга кўра даъвогар томонидан темир-бетон маҳсулотларини етказиб бериш,
жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 6.2,6.4-бандларига кўра, “сотиб олувчи” (жавобгар)
шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 кун ичида шартномада кўрсатилган
товар нархининг 50 фоиз миқдорини етказиб берувчига ўтказиш
мажбуриятини олади, тўловнинг қолган қисми маҳсулот етказиб берилгандан
сўнг 20 кун муддатда пул кўчириш йўли билан амалга оширилиши лозимлиги
белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан 2025 йил 27 майдаги 54-сонли
ҳисобварақ-фактура орқали жами 15.400.000 сўмлик темир-бетон
маҳсулотларини етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома
мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, маҳсулот ҳақи учун тўловни
келишилган муддатда ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 15.400.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг
мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 15.400.000 сўм қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактура, юк хати, солиштирма
далолатнома, талабнома хати ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади.
Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик умуман
тўланмаган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 15.400.000 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 8- бандига кўра
маҳсулот ҳақи учун ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун ҳисобланган
3.511.200 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Шартномада маҳсулот ҳақи учун тўлов ўз вақтида амалга оширмаганлик
учун мулкий жавобгарлик назарда тутилмаган, шу боис даъвогар ушбу Қонун
нормасига мувофиқ пеня суммасини қарздорлик кечиктирилган давр учун
тўғри ҳисобланган. Шу сабабли мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар томонидан қарзни ўз
вақтида ундириш чорасини кўрмаганлиги ва шартнома шартига риоя
қилмасдан олдиндан тўловсиз маҳсулот етказиб берганлиги учун пенянинг
ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий манфаатларини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман
800.000
сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд, даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва
республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***”
хусусий корхонаси фойдасига 15.400.000 сўм асосий қарз, 800.000 сўм пеня ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
***