← Назад
Решение #2845407 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 89 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/7511-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 18 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида, аризачи вакили Ж.Турсунов
(ишончномага асосан), қарздор вакили Ш.Ҳайдаров (ишончномага асосан),
муваққат бошқарувчиси А.Рахмоновлар иштирокида, аризачи Жанубий
дехқончилик илмий-тадқиқот институтининг қарздор Бешкент агро кластер
масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи Жанубий дехқончилик илмий-тадқиқот институти (бундан
кейин матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
қарздор Бешкент агро кластер масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин
матнда қарздор деб юритилади)ни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 августдаги ажрими билан қарздорга нисбатан
умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилган, кузатув тартиб таомили қўлланилган ва жамиятнинг муваққат
бошқарувчилик лавозимига 1-тоифали суд бошқарувчиси Холмуродов
Шавкат Буриевич муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.
2025 йил 18 августдаги ажрим билан 1-тоифали суд бошқарувчиси
Холмуродов Шавкат Буриевич муваққат бошқарувчиси вазифасидан озод
этилиб, 2-тоифали суд бошқарувчиси Рахмонов Абдимумин Мирзаевич
тайинланган.
Муваққат бошқарувчи зиммасига:
қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторларни
умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги маълумотлар Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги Қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 53, 54 ва
85-моддаларига мувофиқ расмий нашрда эълон қилиниб, уни тасдиқловчи
далиллар судга тақдим этиш;
қарздорнинг мол-мулкини сақланишини таъминлашга қаратилган
чоралар кўриш;
қарздорнинг молиявий ҳолати таҳлил қилиш;
қарздорнинг кредиторларини аниқлаш, кредиторлар реестрини тузиш
ва улар қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторлар
биринчи йиғилиши ўтказиладиган сана ва жойи ҳақида хабардор қилиш;
муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили тугагандан кейин, лекин
суд мажлисининг белгиланган санасига камида беш кун қолганда судга ўз
фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги
маълумотларни ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги
ёки мумкин эмаслиги ҳақидаги таклифларни, кредиторларнинг биринчи
йиғилиши баённомасини ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган
ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиш вазифалари юклатилган.
Суд мажлиси муҳокамасида қатнашган аризачи вакили қарздорни
умумбелгиланган тартибда банкрот деб топишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили жамият доимий тўловга
қобилиятсиз эмаслигини, жамият ўз мажбуриятларини бугунги кунда
бажаришга қийналаётганлигини, кредиторнинг жамиятни банкрот деб топиш
тўғрисида судга билдирган талаби кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб
чиқилиб, жамиятни банкрот деб топиш тўғрисидаги масала бўйича рад қилиш
тўғрисида овоз берилганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришдан
рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи қарздорнинг тўлов
мажбуриятлари ҳисоб-китоби таҳлил этилганда тўлов қобилиятини қоплаш
коэффициенти қисқа муддатли мажбуриятларни қоплашга етарли эканлигини
таъкидлаб аризани рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини
қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади.
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмига кўра, вақтинча тўловга
қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади.
Қонуннинг 6-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш суд томонидан кўриб чиқилади.
Иш ҳужжатларига кўра, суднинг 2025 йил 18 августдаги ажрими билан
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган, унга нисбатан
кузатув таомили қўлланилган ва муваққат бошқарувчи тайинланган. Суд
ажримининг ижросини таъминлаш мақсадида Қонуннинг 84-92-моддаларига
мувофиқ қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, қарздорнинг
кредиторлари аниқланган ва кредиторларнинг талаблари реестри тузилган,
шунингдек қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида кредиторлар
хабардор қилиниб, кредиторларнинг йиғилиши 2025 йил 05 ноябрда
чақиртирилган.
Муваққат бошқарувчининг ҳисоботи ва илова қилинган ҳужжатларга
кўра, 2025 йил 05 ноябрида ўтказилган кредиторлар йиғилишида жами 69 050
571 334,0 сўмлик талаблар билдирилганлигини, йиғилишда қатнашган 97,34
фоиз кредиторлар кун тартибидаги иккинчи масала ҳисобланган корхонага
нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб таомилини қўллаш
масаласида рад этиш тўғрисида овоз беришганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, муваққат бошқарувчиси томонидан кузатув жараёнида
амалга оширилган ишлар юзасидан берилган ҳисоботда жамиятнинг
активлари унинг мажбуриятларини қоплаши тўғрисида хулоса қилинган.
Бу ўз-ўзидан қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломати
мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.
Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд кредиторларнинг
биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
юритишни тугатади.
Кредиторларнинг йиғилиши 2025 йил 05 ноябрда чақиртирилган
кредиторлар йиғилишида қатнашган 97.34 фоиз кредиторлик талабига
қарздорни банкрот деб топишга қарши овоз беришган.
Қонуннинг 89-моддасида кредиторлар биринчи йиғилиши ҳал
қиладиган масалалар белгиланган бўлиб, унга кўра, кредиторлар биринчи
йиғилиши суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш
ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида, қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида
илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида, кредиторлар қўмитаси
аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида, санация қилувчи
бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг
номзодларини маъқуллаш тўғрисида ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа
масалалар бўйича қарор қабул қилиши белгиланган.
Муваққат бошқарувчи А.Рахмонов томонидан 2025 йил 05 ноябрда
судга тақдим этилган 01-2025-сонли якуний ҳисобот хулосасида жамиятнинг
активлари унинг мажбуриятларини қоплашини ва қарздорда етарли ҳажмда
ликвид мол-мулк мавжудлигини, бундай ҳолатда қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб ҳиобламаслигини таъкидлаб, аризачининг аризаси
қаноатлантиришни рад этиш сўралган.
Қонуннинг 51-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан
бирини қабул қилади:
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақидаги қарор;
қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор;
суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини
узайтириш тўғрисидаги ажрим;
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини
узайтириш тўғрисидаги ажрим;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида
ажрим;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани
кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим;
келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар
ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши
лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг
кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш
жойидаги) давлат ижрочисига юборилади.
Мазкур ҳолатда суд, муваққат бошқарувчининг хулосасига асосан
қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломати мавжуд эмас деб
ҳисоблайди ҳамда кредиторларнинг йиғилиши қарорида кўпчилик
кредиторлар қарздорни банкрот деб топиш масаласи рад қилинганлиги
сабабли, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддаси биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан ташкилотлар
ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Суд, аризани қаноатлантириш рад этилганлиги ва аризачининг судга
мурожаат қилишга сабаб бўлган доимий тўловга қобилиятсизлик аломати
йўқлигини инобатга олиб, суд харажатларини аризачи зиммасига юклашни,
аризачи томонидан 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонуннинг 51-моддасига ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосан суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачи Жанубий дехқончилик илмий-тадқиқот институтининг қарздор
Бешкент агро кластер масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи Жанубий дехқончилик илмий-тадқиқот институти томонидан
олдиндан 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов