← Назад
Решение #2845424 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| амда шикоятда таълим муасссасаси мансабдор шахсларига нисбатан ЖК | 167 | — | law | |
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 2 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| исмида суд харажатлари ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
19 503 символов
*****-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – *****
Апелляция инстанциясида судья –
*****
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья - *****
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Нукус шаҳри
2025 йил 18 ноябрь
Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати *****нинг раислигида, ҳайъат аъзолари ***** ва *****лардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар
***** ва унинг вакили адвокат ***** (2025 йил 23 апрелдаги 10-сонли ордер
асосида), жавобгар ***** ва унинг вакили адвокат ***** (2025 йил
6 майдаги 22-сонли ордер асосида), жавобгар ***** ва унинг вакили адвокат
***** (2025 йил 7 июлдаги 69-сонли ордер асосида), учинчи шахс “*****”
нодавлат таълим муассасаси вакили адвокат ***** (2025 йил 12 майдаги 36сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “*****” нодавлат таълим
муассасаси муассиси *****нинг жавобгарлар “*****” нодавлат таълим
муассасаси муассислари ***** ва *****ларни “*****” нодавлат таълим
муассасаси муассисчилигидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан чиқарилган Хоразм вилояти судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил
20 август кунги қарорига норози бўлиб жавобгар “*****” нодавлат таълим
муассасаси муассиси *****нинг берган тафтиш тартибидаги шикоят асосида
ишни суд иморатида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“*****” нодавлат таълим муассасаси муассиси ***** (бундан буён
матнда – даъвогар деб юритилади) иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгарлар “*****” нодавлат таълим муассасаси
муассислари ***** ва *****ларни “*****” нодавлат таълим муассасаси
муассисчилигидан чиқаришни сўраган.
Урганч туманлараро иқтисодий судига 2025 йил 28 апрелдаги ажрими
билан “*****” нодавлат таълим муассасаси (бундан буён матнда – ***** деб
юритилади) суднинг 2025 йил 12 майдаги ажрими билан ***** адлия
бўлимининг Давлат хизматлари маркази (бундан буён матнда – учинчи шахс
деб юритилади) ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъво рад этилган.
2
Шундан сўнг, даъвогар ***** муассиси ***** томонидан судга Урганч
туманлараро
иқтисодий
судининг
2025 йил 26 июндаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти
билан мурожаат қилган.
Хоразм вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 20 августдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул
қилинган ва даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Жавобгар ***** муассиси ***** Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси судига мурожаат
қилиб, Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг
апелляция
инстанциясининг
2025
йил
20 августдаги қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни
сўраган.
Апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ажрими
билан жавобгар ***** муассиси *****нинг суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаси қаноатлантириш рад
қилинган.
Шундан сўнг жавобгар ***** муассиси ***** Хоразм вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси
судининг 2025 йил 20 августдаги қароридан норози бўлиб, Хоразм вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш
инстанциясига тафтиш шикояти билан мурожаат қилган ҳамда шикоятда
таълим муасссасаси мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3қисми “а”-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Иқтисодий жиноятларга
қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан
тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигини, ушбу иш доирасида
тайинланган тафтиш натижасида ***** томонидан жами 5 759 649 600 сўм
миқдорида шакллантирилганлиги, *****нинг бухгалтерия ҳужжатлари ва
товар-моддий бойликлар юзасидан бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари ва
ҳисоботлари юритилмаганлигини, даъвогар томонидан тақдим қилинган
ҳужжатлар нотўғри ва ўз манфаатини кўзлаган ҳолда тақдим қилинган
ҳужжатлар эканлигини, *****нинг ўзи мулкий ҳиссасини қўшмаганлигини,
тарафлар ўртасида тузилган шериклик шартномасига мувофиқ шерикликдан
чиқариш тўғрисидаги масала шерикларнинг йиғилишида кўпчилик овози
билан ҳал этилиши белгиланган бўлса да, йиғилиш чақирилмаганлиги,
шартноманинг 4.11-бандида йиғилишни чақирувчи орган ***** раҳбари
эканлиги белгиланганлиги, лекин ***** раҳбари ушбу қоидани четлаб ўтиб
судга мурожаат қилганлигини билдириб, апелляция инстанциясининг
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Жавобгар ***** муассиси НТМ нинг вакиллари суд мажлисида тафтиш
тартибидаги шикоятни қўллаб-қувватлаб, апелляция инстанциясининг
3
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Даъвогар ва унинг вакили-адвокат апелляция инстанциясининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш тартибидаги шикоятни
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Жавобгар ***** муассиси ***** ва Урганч шаҳар адлия бўлимининг
Давлат хизматлари маркази суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган бўлса да суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда
иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли, судлов ҳайъати ишни уларнинг
пвакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати маърузачи судьянинг маърузасини, тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама
қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
қараганда Урганч шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан 2021 йил
5 февралда 946832-сонли реестр тартиб рақами билан “*****” масъулияти
чекланган жамияти юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
“*****” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси ***** 2022
йил 14 июлдаги 1-сонли қарори билан “*****” масъулияти чекланган
жамиятининг ташкилий ҳуқуқий шакли ва номи ўзгартирилиб, “*****”
нодавлат таълим муассасасига айлантирилган ва 2022 йил 7 сентябрда қайта
рўйхатдан ўтказилган.
“*****” нодавлат таълим муассасасининг муассислари ***** ва *****
ҳисобланган.
“*****” нодавлат таълим муассасаси иштирокчиларининг 2022 йил 30
сентябрдаги умумий йиғилиш баённомаси билан ***** таъсисчиликдан
чиқарилиб, муассасага янги иштирокчилар, *****, *****, ***** қабул
қилинган.
“*****” нодавлат таълим муассасаси иштирокчиларининг 2022 йил 10
октябрдаги умумий йиғилиш баённомаси билан ***** муассасанинг
таъсисчиликдан чиқарилган.
Урганч шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йил
12 октябрда *****-сонли реестр тартиб рақами билан “*****” нодавлат
4
таълим муассасасининг устави рўйхатга олинган бўлиб, устав фонди
3.039.530.221 сўмни ташкил қилган.
Иштирокчиларнинг
устав
фондидаги
улушлари
қуйидагича
белгиланган:
1. ***** – 911.859.066 сўм – 30 фоиз;
2. ***** – 1.975.694.643 сўм – 65 фоиз;
3. ***** - 151.976.512 сўм – 5 фоиз.
Шунингдек, “*****” нодавлат таълим муассасаси муассислари
томонидан 2022 йил 7 ноябрда шериклик шартномаси тузилган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгар ***** устав фондини
шакллантириш учун муассасага топширган мулклари 250.464.453 сўмга
баҳоланганлиги, устав фондини шакллантириш учун 2022 йил 24 октябрь
куни 1.700.000.000 сўм пул маблағлари ҳисоб рақамига топшириб, шу куни
қайтариб олганлиги, шу сабабли ***** ўз улушини шакллантирмаган
ҳисобланишини, шундай бўлса-да муассаса ҳисоб рақамидан доимий
равишда ўз шахсий мақсадлари учун пул маблағи олиб келганлиги,
шунингдек, жавобгар ***** умуман ўз улушини шакллантирмаганлигини,
бундан ташқари жавобгарлар шериклик шартномаси талабларига зид
равишда 2025 йил 17 апрель куни умумий йиғилиш чақириб, муассаса
ректорини ишдан бўшатиш ҳақида ноқонуний қарор қабул қилганликларини,
уларнинг бундай ҳаракатлари муассаса фаолият юритишига жиддий тўсиқ
бўлаётганлиги ҳамда молиявий ҳолатига таъсир қилаётганлигини кўрсатиб,
жавобгарларни муассаса муассисчилигидан чиқаришни сўраган.
***** томонидан муассаса устав жамғармасини шакллантириш учун
151.976.512 сўмлик мол-мулклар топширилганлиги ҳақида 2022 йил 30
сентябрда 1-сонли далолатнома тузилган бўлса-да, ***** томонидан амалда
мол-мулклар топширилмаганлиги ҳақида далолатнома тузилган.
Шу
сабабли,
*****
ва
*****
иштирокида
2023
йил
11 январда *****ни таъсисчилар сафидан чиқариш ҳақида умумий йиғилиш
қарори қабул қилинган.
*****га умумий йиғилиш қарори асосида далолатнома билан
таъсисчилар улушидан 2023 йил 18 майда 50.000.000 сўм, 2023 йил 22 майда
50.000.000 сўм нақд пул берилган.
Бундан ташқари, *****га дивиденд сифатида 2023 йилда жами
257.000.000 сўм ва 2024 йилда 81.250.000 сўм нақд пул берилган.
Бундай
ҳолатда,
судлов
ҳайъати
даъвогарнинг
*****ни
муассисчиликдан чиқариш талабини асосли деб ҳисоблайди.
***** томонидан муассаса устав жамғармасини шакллантириш учун
1.975.694.643 сўмлик мол-мулклар топширилганлиги ҳақида 2022 йил 30
сентябрда 1-сонли далолатнома тузилган бўлса-да, ***** томонидан амалда
250.464.453 сўмлик товар-моддий бойликлар топширилганлиги ҳақида
далолатнома тузилган.
5
Бироқ судлов ҳайъати, ***** томонидан муассаса устав жамғармасини
шакллантириш учун 1.975.694.643 сўмлик мол-мулклар топширилганлиги
ҳолатини ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди.
Чунки, 2022 йил 30 сентябрдаги 1-сонли далолатнома ушбу қийматдаги
товар-моддий бойликларининг муассаса устав жамғармасига амалда
киритилганлигини исботламаслиги баробарида, ушбу қийматдаги молмулклар муассасанинг ҳисоботларида акс эттирилмаган ва/ёки кирим
қилинмаган.
Муассаса уставида улушлар белгиланганидан кейин, ***** томонидан
устав фондини шакллантириш асоси билан муассасага жами 5.000.000.000
сўм, жумладан:
- 2022 йил 24 октябрда 1.700.000.000 сўм;
- 2022 йил 25 октябрда 180.000.000 сўм;
- 2022 йил 11 ноябрда 15.000.000 сўм;
- 2024 йил 4 апрелда 1.140.000.000 сўм;
- 2024 йил 4 апрелда 5.200.000 сўм;
- 2024 йил 4 апрелда 54.800.000 сўм;
- 2024 йил 28 августда 1.905.000.000 сўм киритилган.
Бироқ, ўз навбатида ***** устав фондини шакллантириш учун ҳисобрақамига қўйган маблағи доирасида ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун жами
6.357.400.000 сўм пул маблағларини, жумладан:
- 2022 йил 24 октябрда 1.680.000.000 сўм;
- 2022 йил 17 ноябрда 60.000.000 сўм;
- 2022 йил 22 ноябрда 315.400.000 сўм;
- 2022 йил 24 ноябрда 97.000.000 сўм;
- 2022 йил 24 ноябрда 485.000.000 сўм;
- 2022 йил 2 декабрда 200.000.000 сўм;
- 2022 йил 19 декабрда 1.000.000.000 сўм;
- 2023 йил 18 майда 650.000.000 сўм;
- 2023 йил 22 майда 650.000.000 сўм;
-2024 йил 4 апрелда 1.220.000.000 сўм пул маблағларини нақд шаклда
муассасадан қайтариб олган.
Бундан ташқари, “*****” аудиторлик ташкилотининг 2025 йил
8 майдаги ҳисоботига кўра, *****га таъсис улушидан дивиденд сифатида
жами 6.710.250.000 сўм нақд пул маблағлари, жумладан:
- 2023 йил май-ноябрь ойларида 7003 ҳисоб-рақамидан
2.931.500.000 сўм (4.231.500.000-650.000.000-650.000.000);
- сентябрь-октябрь ойида 7002 ҳисоб-рақамидан 409.500.000 сўм;
- 2024 йил февраль-апрель ойларида 7003 ҳисоб-рақамидан жами
1.056.250.000 сўм;
- 2024 йил сентябрь ойидан 2025 йил февраль ойигача
2.313.000.000 сўм пул маблағи нақд пул шаклида берилган.
6
Шунингдек, *****нинг пластик карталарига таъсис улушидан
дивиденд сифатида 2024 йил 11 сентябрдан 2025 йил 11 февралгача бўлган
даврда 7003 ҳисоб-рақамидан жами 3.551.200.000 сўм ўтказиб берилган.
***** муассислари ўртасида 2022 йилнинг 7 ноябрь куни шериклик
шартномаси (бундан буён – матнда шартнома деб юритилади) тузилган
бўлиб, ушбу шартноманинг 4.2-бандига асосан *****нинг олий органи – бу
шерикларнинг
учрашуви
(бундан
буён
матнда
шериклар
йиғилиш/таъсисчилар мажлиси деб юритилиши) ва унинг қарор ва
фармойишлари ҳисобланиши белгиланган.
Шартноманинг 4.5-бандига кўра, ***** таркибидан муассисни
чиқариш ёки бошқа муассисни қўшиш шериклар йиғилишининг мутлоқ
ваколатига кириши, 4.8-бандига кўра, шерикни *****дан чиқариш масаласи
бўйича қарорлар ушбу шерикнинг овозини ҳисобга олмаган ҳолда шериклар
йиғилиши томонидан қабул қилиниши, 5.3-бандида ушбу шерик шартномаси
кучга кирган кундан бошлаб бир ой ичида мулкий бадалларни/ҳиссаларини
қўшмаган шерик *****дан чиқарилиши мумкинлиги, 5.6-бандида ҳар бир
шерик ўз улуши доирасидан ортиқчасини *****дан маблағ ёки мулк тарзида
ўз харажатлари ёки бошқа шахсий мақсадлар учун олган тақдирда, бошқа
бир шерикнинг талаби билан таъсисчиликдан/муассисчиликдан/шерикликдан
чиқаришга асос бўлиб, шерикларнинг йиғилишида кўпчилик овоз билан ҳал
қилиниши белгиланган.
Шартноманинг 4.11-бандида йиғилишни чақирувчи орган *****
раҳбари эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар судга даъво аризаси билан 2025 йилнинг
25 апрлеь куни мурожаат этган бўлиб, ***** раҳбари йиғилишни чақириш
ваколатига эга бўлмаган, сабаби шериклар йиғилишининг 2025 йил 17 апрель
кунги қарори билан даъвогар муассаса ректори ишдан бўшатилган.
Шунингдек, ушбу шартноманинг 7.4-бандида шериклар ўртасида юзага
келадиган келишмовчиликлар ва низолар ўзаро келишув асосида ҳал
қилиниши, келишувга эришилмаган тақдирда низолар судда ҳал қилиниши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмида,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган.
Мазкур ҳолатда жавобгарлар ***** ҳамда *****лар муассасадан
тарафлар ўртасида тузилган шериклик шартномасининг 5.3 ва 5.6бандларида белгиланган миқдордан ортиқча пул –маблағлари олганликлари
ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади ҳамда даъвогарнинг уларни
муассаса таъсисчилари сафидан чиқаришни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга
келган.
Бундан ташқари, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 2-моддаси биринчи қисмига кўра,
7
нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва (ёки) юридик шахслар
томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз
фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни
(фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи
бошқариш ташкилотидир.
Бироқ шундай бўлса-да, муассасанинг пул маблағлари иштирокчилар
ўртасида тақсимланиб келинган.
Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда юқорида
келтирилган ҳолатларни ўрганмасдан даъвони рад этиш ҳақида барвақт
хулосага келган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди даъво
аризасида билдирилган талабни суд тартибида ҳал этишдан бошқа муқобили
мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб апелляция шикоятини қаноатлантириш, иш
юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорни бекор қилиш ва даъвони
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиб, жавобгарларни муассаса
муассисчилигидан чиқариш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Шунингдек судлов ҳайъати тарафларнинг улар ўртасида вужудга
келган ҳуқуқий муносабатга нисбатан “Масъулияти чекланган ва қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
(ҳозирда “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни) нормалари қўлланилиши лозимлиги ҳақидаги
важлари билан келишмайди.
Чунки, ***** ҳуқуқий шакли жиҳатидан масъулияти чекланган жамият
ҳисобланмайди ва муассаса уставининг 1.2-бандида муассаса ўз фаолиятида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик Кодекси, “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш Миллий
дастури тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармонлар, Қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ҳамда кейинги
ваколатли давлат органларининг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларига ҳамда ўз
уставига амал қилган ҳолда иш юритиши белгиланган.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал
қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш
учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд
харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда
тақсимланиши кўрсатилади.
8
ИПК 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан даъво талабида таъсисчилар *****
ва *****ларни ***** таъсичилигидан чиқариш ҳақидаги икки талаб
билдирилган бўлса да, апелляция инстанцияси қарори билан даъво талаби
битта талаб сифатида баҳоланиб давлат божи тақсимланган бўлиб, ишни
тафтиш инстанциясида кўриш натижаси билан суд харажатлари қайта
тақсимланиши лозим бўлади.
Баён қилинганларга кўра, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш
тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини
қайта тақсимлашни, ишнинг биринчи инстанция судида кўрилиши билан
боғлиқ жавобгар *****тан 1 875 000 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта
харажатини, жавобгар *****тан 1 875 000 сўм давлат божини даъвогар
фойдасига, жавобгарларнинг ҳар биридан республика бюджетига 1 875 000
сўмдан, жами 3 750 000 сўм давлат божи, ишнинг апелляция инстанциясида
кўрилиши
билан
боғлиқ
жавобгар
*****тан
937 500 сўм, жавобгар *****тан 937 500 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта
харажатини
даъвогар
фойдасига,
жавобгар
*****тан
937 500 сўм, жавобгар *****тан 937 500 сўм давлат божини республика
бюджетига ундиришни, жавобгар ***** томонидан ишнинг тафтиш
тартибида кўрилиши билан боғлиқ тўланган 1 875 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Қайд этилганларга асос ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 32411-моддаларини қўллаб, тафтиш судлов
ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Хоразм вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 20 август кунги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар *****тан:
даъвогар
*****нинг
фойдасига
2 812 500 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 4 687 500 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар *****тан:
даъвогар
*****нинг
фойдасига
2 812 500 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 2 812 500 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ***** томонидан тафтиш тартибидаги шикоятини беришда
тўланган
1 875 000
сўм
давлат
божи,
41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
9
Қарорга асосан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарорга норози тараф қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
*****
Ҳайъат аъзолари:
*****
*****