Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/6978 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a59adbf7-ea49-4b20-83aa-27776411781a Claim ID PDF Hash 1869f3c24dfc7e8b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 135 символов
4-1904-2503/6978-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 18 ноябрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "*****" АТБ манфаатида, жавобгар “*****” оилавий корхонаси ҳисобидан 4.979.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, иш ҳужжатлари билан бирга, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "*****" АТБ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” оилавий корхонаси ҳисобидан 4.979.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризанинг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиши белгиланган. Суд, ИПК 2034-моддасининг саккизинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. 1 Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (банк) ва жавобгар (қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 24 июнда кредит шартномаси тузилиб, кредит шартномасига асосан 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли даври билан, йиллик 18 фоиз устама хақи тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиши “Қарз олувчи” эса олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 5.2 бандига асосан Қарз олувчи берилган кредит учун фоизларни Банкка мазкур шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда Банк амалга оширган ҳисоб китоб асосида тўлаши кўрсатилган. Шунингдек, шартноманинг 7.1-бандига асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит ) Қарз олувчи Банкка бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг 1,5 баравар оширилган миқдорда юқори фоиз тўлаши кўрсатилган. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартларига мувофиқ тўловлар амалга оширилмаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4.979.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит қарздорлигини ўз вақтида қайтаришлик юзасидан огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу огохлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит қарздорлигини ундириб беришни сўраган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 18.11.2025 йил №0204/1235-сонли маълумотномасига кўра, жавобгарнинг ҳозирги кунда муддати ўтган фоиз қарзи 4.529.000 сўм ташкил қилиши маълум қилинган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи 2 бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига асосан мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.529.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришини, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” оилавий корхонаси ҳисобидан: даъвогар "*****" АТБ фойдасига 4.529.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилссин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар тегишли тартибда шикоят (протест) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***** 3