Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/6974 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2cb07f01-2e31-4219-92b0-1dec82e0fa50 Claim ID PDF Hash 8ba70bce11e869e0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 481 символов
4-1904-2503/6974-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 18 ноябрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси **********нинг раислигида, судья ёрдамчиси **********нинг котиблигида, Қумқўрғон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Зикировнинг иштирокида, даъвогар **********нинг, жавобгар **********га нисбатан 61.800.000 сўм қўлланилган молиявий жаримани ундириш ҳақидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари С.Мадаминов ва Ж.Собиржонов (17.11.2025 йилдаги №03/14-3371-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакиллари С.Юлдошев ва М.Тўхтамишова (18.11.2025 йилдаги №01-18/1060-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар ********** (кейинги ўринларда - даъвогар) Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **********га (кейинги ўринларда – жавобгар) нисбатан даъвогар томонидан 61.800.000 сўм қўлланилган молиявий жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблашини, бу ҳолатларни тўлиқ тушунмаганлиги ҳамда даъвогар томонидан мазкур ҳолатлар бўйича қонуний тушунтиришлар бермаганлиги, огоҳлантирилмаганлиги, ҳозирда **********нинг мазкур молиявий жаримани тўлашни имкони йўқлиги сабабли қўлланилган молиявий жаримани қонун доирасида камайтиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, **********нинг 2025 йил 12 августдаги 03/03-280-сонли буйруғига асосан Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти томонидан 2025 йил 21 август куни **********да Ўзбекистон Республикасининг “Радиациявий хавсизлик тўғрисида”ги ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим 1 орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўғрисида ягона Низом талаблари бажарилиши ҳамда радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан текширув ўтказилган. Ўтказилган текширув натижасида, жавобгар томонидан 4 дона рентген ускунасидан фойдаланиш учун рўхсатномасиз ноқонуний фаолият юритиб, Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг (кейинги ўринларда Қонун) 2-иловаси 105-банди талабига риоя қилинмаганлиги ҳамда мазкур соҳада ҳуқубузарлик содир этилганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича 2025 йил 21 августда далолатнома расмийлаштирилган. Қонуннинг 19-моддасига кўра, амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари ушбу Қонуннинг 2-иловасида кўрсатилган бўлиб, ушбу илованинг 105-бандига кўра рентген ускунасидан фойдаланиш учун рўхсатнома шулар жумласидандир. Қонуннинг 52-моддаси учинчи хатбошисида фаолият билан литсензиясиз, рўхсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланганлик учун юридик шахсларга жарималар солиниши белгилаб қўйилган ва ушбу Қонуннинг 4-иловаси, II бўлим, 96-бандига мувофиқ, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлик ёки рухсат этиш ҳуқуқига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида жарима жазоси қўллашга сабаб бўлиши белгиланган. Жавобгар томонидан Қонун талаблари бузилиб, мазкур соҳада ҳуқуқбузарлик содир этилганлик учун Қонуннинг 52 ва 53-моддаларига асосан ********** томонидан 2025 йил 22 августдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жарима солиш тўғрисида” №JQ03/03/92-сон қарор қабул қилинган. Мазкур қарорга асосан жавобгарга нисбатан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз фаолиятни (харакатни) амалга оширилганлиги боис Қонуннинг 4-Иловаси II бўлим 96-бандига асосан базавий хисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида яъни 61.800.000 сўм жарима солинган. Шунингдек, ушбу қарор нусхаси жавобгарга ижро қилишлик учун юборилган бўлсада, жавобгар томонидан қарор ижроси бажарилмаган, жарима тўлаб берилмаган. Қонуннинг 56-моддасида ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Шунга асосан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бугунги кунда **********нинг 2025 йил 22 августдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги 2 ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жарима солиш тўғрисида” №JQ03/03/92сон Қарори қонуний кучда. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларни жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. ********** ҳисобидан: Ўзбекистон Республикасси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фойдасига қўлланилган 61.800.000 сўм молиявий жарима ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта ҳаражати; Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ********** 3 4