← Назад
Решение #2845512 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7404-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 18 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Н.К.Абдазов
котиблигида,
даъвогар
“O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI SUV O’J LIGI V ZIRLIGI UZURID GI
SUV
O’J LIGI
OBYEKTL RI
VFSIZLIGINI
V
SUVD N
FOYD L NIS NI N ZOR T QILIS
INSPEKSIY SINING JIZZ
VILOY TI
BOS Q R
SI”
давлат
муассасасининг
жавобгар
“ZO IN IRRIG TSIY
TIZI I BOS Q R
” давлат муассасасидан
7 987 000 сўм жарима санкциясини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Зомин туман Иқтисодиёт ва
молия бўлими ҳамда Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик хизмати
бошқармасини жалб қилган ҳолда ва Зомин туман прокурорини
хабардорлигида, тарафлардан даъвогар вакили – Р.Анорқулов (2025 йил
2 сентябрдаги 364-сонли ишончномага асосан), Зомин туман прокурори
ёрдамчиси – Р.Элонов иштирокида, жавобгар ва низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари
иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI SUV
O’J LIGI V ZIRLIGI
UZURID GI SUV O’J LIGI OBYEKTL RI
VFSIZLIGINI V SUVD N
FOYD L NIS NI N ZOR T QILIS
INSPEKSIY SINING JIZZ
VILOY TI BOS Q R
SI” давлат муассасасининг мутахассислари
томонидан
вилоят
прокуратурасининг
2025
йил
13
мартдаги
11.1/5-18897/24-сонли топшириғига асосан назорат тартибида 2025 йил
22 апрелда ўрганиш ўтказиш натижасида “ZO IN IRRIG TSIY TIZI I
BOS Q R
” давлат муассасасининг 2024-2025 йиллар носуғориш
мавсумида сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилари ўртасидаги
тасдиқловчи олди-берди дафтари икки томонлама тўлиқ имзоланмаганлиги,
бундан ташқари ИТБга қарашли ДМ-21 канали ва ПК-38 Р-2-26 каналини сув
олиш воситалари ҳамда сув ўлчаш воситалари билан жиҳозламасдан сув
ресурслари тақсимот қилинганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги экинларига
мўлжалланган сувдан 71,089 метр.куб фойдаланилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув
истеъмоли тўғрисида”ги Низомнинг 60-банди талаблари бузилганлигини,
мазкур
ҳолат
бўйича
бошқарма
мутахассислари
томонидан
“ZO IN IRRIG TSIY
TIZI I BOS Q R
” давлат муассасасининг
бошлиғи ўринбосари иштирокида 2025 йил 22 апрелда далолатнома ва
баённома расмийлаштирилиб, 7 987 000 сўм жарима санкцияси ҳисобланиб,
бошқармага 7 987 000 сўмлик ҳисобварағи берилган.
Мазкур
жарима
суммасини
“ZO IN
IRRIG TSIY
TIZI I
BOS Q R
” давлат муассасасининг бошлиғи ҳанузгача бошқарма ҳисоб
рақамига тўламаганлигини маълум қилган.
Натижада, “O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI SUV O’J LIGI V ZIRLIGI
UZURID GI SUV O’J LIGI OBYEKTL RI
VFSIZLIGINI V SUVD N
FOYD L NIS NI N ZOR T QILIS
INSPEKSIY SINING JIZZ
VILOY TI BOS Q R
SI” давлат муассасаси томонидан Зомин туманлараро
иқтисодий
судига
даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
“ZO IN IRRIG TSIY TIZI I BOS Q R
” давлат муассасаси ҳисобидан
7 987 000 сўм миқдорида жарима санкцияси суммасини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 21 октябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрими билан ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиш 2025 йил 6 ноябрь кунига белгиланган.
Даъво аризасини ўрганиб чиқиш жараёнида жавобгар давлат бюджетидан
таъминот олувчи ташкилот бўлганлигини, ундириш сўралган жарима суммаси
тегишли Иқтисодиёт ва молия ҳамда Ғазначилик бўлимларининг ҳуқуқ ва
мажбуриятларига таъсир қилиши мумкинлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси тўртинчи қисмида, агар ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида учинчи
шахснинг ишга киришиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган,
ушбу бобда белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган
қарши даъво қабул қилинган бўлса ёхуд агар суд қуйидагилар хусусида, шу
жумладан тарафлардан бирининг илтимосномасига кўра қуйидагилар хусусида
хулосага келса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича
кўриш ҳақида ажрим чиқаради:
1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат
сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг
ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлса;
2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш,
шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш,
экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;
3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан
учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд
ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатлари бузилиши мумкин бўлса деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, ИПКнинг 2032-моддаси бешинчи қисмида, ишни даъво
ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш тўғрисидаги ажримда
ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган ҳаракатлар ва ушбу
ҳаракатларни бажариш муддатлари кўрсатилади. Ажрим чиқарилгандан сўнг
ишни кўриш бошидан бошланади деб кўрсатилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб
чиқиш, қўшимча ҳолатларни аниқлаш, шунингдек низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик хизмати бошқармасини жалб қилиш ҳамда Зомин туман
прокурорини хабардор қилиш мақсадида, мазкур даъво аризаси бўйича
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни даъво тартибида иши
юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқиш юзасидан суднинг
2025 йил 6 ноябрдаги ажрими билан 2025 йил 18 ноябрга суд муҳокамасига
тайинланган.
Суднинг 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими билан низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган ва Зомин туман прокурори
хабардор қилинган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, ўз сўзида даъво
талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси иштирок этиб, ўз сўзида
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Иш ҳужжатларида, жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган
Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик хизмати бошқармасига суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
“Гибрид почта” орқали ажрим нусхаси юборилганлигини, ажрим нусхасини
қабул қилиб олинган бўлсада, аммо жавобгар ва низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Жиззах вилояти
бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари иштирок этмаётганлиги
аниқланди.
ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар ва мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакили ҳамда прокурор
ёрдамчисининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI SUV
O’J LIGI V ZIRLIGI
UZURID GI SUV
O’J LIGI OBYEKTL RI
VFSIZLIGINI V
SUVD N FOYD L NIS NI N ZOR T QILIS
INSPEKSIY SINING
JIZZ
VILOY TI
BOS Q R
SI”
давлат
муассасасининг мутахассислари томонидан вилоят прокуратурасининг
2025 йил 13 мартдаги 11.1/5-18897/24-сонли топшириғига асосан назорат
тартибида 2025 йил 22 апрелда ўрганиш ўтказиш натижасида
“ZO IN IRRIG TSIY
TIZI I BOS Q R
” давлат муассасасининг
2024-2025 йиллар носуғориш мавсумида сувдан фойдаланувчи ва сув
истеъмолчилари ўртасидаги тасдиқловчи олди-берди дафтари икки томонлама
тўлиқ имзоланмаганлиги, бундан ташқари ИТБга қарашли ДМ-21 канали ва
ПК-38 Р-2-26 каналини сув олиш воситалари ҳамда сув ўлчаш воситалари
билан жиҳозламасдан сув ресурслари тақсимот қилинганлиги оқибатида
қишлоқ хўжалиги экинларига мўлжалланган сувдан 71,089 метр.куб
фойдаланилганлигини, ушбу ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги
82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан
фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисида”ги Низомнинг 60-банди талаблари
бузилганлигини, мазкур ҳолат бўйича бошқарма мутахассислари томонидан
“ZO IN IRRIG TSIY
TIZI I BOS Q R
” давлат муассасасининг
бошлиғи ўринбосари иштирокида 2025 йил 22 апрелда далолатнома ва
баённома расмийлаштирилиб, 7 987 000 сўм жарима санкцияси ҳисобланиб,
бошқармага 7 987 000 сўмлик ҳисобварағи берилганлиги аниқланди.
Даъвогар “O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI SUV O’J LIGI V ZIRLIGI
UZURID GI SUV O’J LIGI OBYEKTL RI
VFSIZLIGINI V SUVD N
FOYD L NIS NI N ZOR T QILIS
INSPEKSIY SINING JIZZ
VILOY TI BOS Q R
SI” давлат муассасаси томонидан жавобгар
“ZO IN IRRIG TSIY TIZI I BOS Q R
” давлат муассасасига нисбатан
қўлланилган жарима санкциясини ихтиёрий беш кунлик муддат ичида тўлаш
тўғрисида 2025 йил 20 майда 165-сонли огоҳлантириш хати юборилган бўлсада,
аммо жавобгар томонидан огоҳлантириш хатида кўрсатилган талаблар
бажармаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув
истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 82-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш
ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низомининг 60-бандида, сувдан
фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ
хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший
эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда, сув истеъмолчилари
томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун – лимитдан ортиқча
олинган ҳар минг куб метр сув учун – белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 20 фоизи миқдорида, сувдан фойдаланувчилар ва сув
истеъмолчилар томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга
олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олши сув олишга рухсат этилмаган
жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун – олинган ҳар
минг кубометр сув учун – белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг
30 фоизи миқдорида, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилар
томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки
сувдан фойдаланган учун – олинган ҳар минг кубометр сув учун – белгиланган
базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида, сувдан фойдаланувчилар
ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб
олганлик учун – олинган ҳар минг кубометр сув учун – белгиланган базавий
ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари
қўлланилиши белгиланган.
Шунингдек, ушбу Низомнинг 61-бандида кўрсатилган жарима
санкциялари, белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий
бошқармалари томонидан - сунъий сув объектларидан сув олишда, Ўзбекистон
Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари
хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг
ҳудудий органлари томонидан – табиий сув объектларидан сув олишда
қўлланилиши кўрсатилган.
Бундан ташқари, Низомнинг 63-бандида, сувдан фойдаланувчилар ва сув
истеъмолчиларига – тадбиркорлик субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг
60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд томонидан қўлланилиши
белгиланган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга
нисбатан 7 987 000 сўм миқдорида жарима санкциясини қўлланилганлиги,
аммо жавобгар қўлланилган жарима санкция суммасини ихтиёрий муддатда
тўламаганлиги учун судга ундириш талаби билан мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ушбу ҳолатлар даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлар, жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати ҳамда бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан 7 987 000 сўм
миқдорида жарима санкциясини ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 987 000 сўм
миқдорида жарима санкциясини ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажатини, шунингдек Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 118, 128, 170, 179, 176-180, 186-188, 192моддаларига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ZO IN IRRIG TSIY
TIZI I BOS Q R
” давлат муассасаси
ҳисобидан “O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI SUV O’J LIGI V ZIRLIGI
UZURID GI SUV O’J LIGI OBYEKTL RI
VFSIZLIGINI V SUVD N
FOYD L NIS NI N ZOR T QILIS
INSPEKSIY SINING JIZZ
VILOY TI BOS Q R
SI” давлат муассасаси фойдасига 7 987 000 сўм
миқдорида
жарима
санкцияси
ва
олдиндан
тўлаб
чиқилган
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“ZO IN IRRIG TSIY
TIZI I BOS Q R
” давлат муассасаси
ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов