Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/18257 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f76f91ad-12eb-4d61-87a6-53b7e75b2034 Claim ID PDF Hash d32bcd12081597fe... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/18257-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 18 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААнинг жавобгар ББББ ҳисобидан 174 998 675 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қўзғатилган ишни тарафлар иштирокисиз суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 8 апрелдаги 4-1001-2416/10721-сонли ҳал қилув қарори билан “G ts i ” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг молия-хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисоб рақамига 280 000 000 сўм шартномага асосан “сантехника” учун ишлатиладиган маҳсулотлар (бундан буён матнда маҳсулотлар деб юритилади) учун ўтказиб берилганлиги, 105 001 325 сўм маҳсулотлар етказиб берилганлиги, қолган 174 998 675 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли даъвогарнинг жавобгардан 174 998 675 сўм ҳақдорлиги аниқланган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 174 998 675 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмадилар. Даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни тарафлар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки Тошкент шаҳар филиалининг муҳри билан тасдиқланган маълумотга кўра даъвогар ҳисоб рақамидан жавобгар ҳисоб рақамига шартномага асосан маҳсулотлар учун 280 000 000 сўм ўтказиб берилган. Ўтказилган маблағ эвазига жавобгар 2022 йил 29 июлдаги 22072030-сонли ҳисобварақ-фактурага мувофиқ даъвогарга 105 001 325 сўмлик маҳсулот етказиб берган, қолган 174 998 675 сўмлик маҳсулотларни етказиб бермаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Тарафлар ўртасида 2022 йил 31 декабрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогардан қарзи йўқлиги ҳақида тузилган солиштирма далолатномаси тақдим этилган бўлса-да, суд мазкур далолатномани асоссиз деб ҳисоблайди. Боиси солиштирма далолатномаси тузиш учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат (ҳисобварақ-фактура)лар судга тақдим этилмади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига кўра ҳисобварақ-фактура - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади, 10-бандига мувофиқ ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилади. Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 174 998 675 сўмни ташкил этганлиги ишдаги банк маълумотномаси, даъвогарнинг банк ҳисоб-варағи айланмаси, ҳисобварақ-фактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Шу боис иш бўйича давлат божини ва почта харажатларини жавобгар ҳисобидан ундириш лозим. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 174 998 675 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 3 499 973,5 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар “G ts i ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 174 998 675 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 3 499 973,5 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров