Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1202-2504/5712 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ELDORBEK BOZORBOYEV
Source ID cafe15a8-cf88-4092-8083-c562a61f80dc Claim ID PDF Hash 60f3ed4bb143f0d5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 995 символов
4-1202-2504/5712-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 18.11.2025 йил Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Сулайманбекованинг раислигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ELDORBEK BOZORBOYEV” фермер хўжалиги ҳисобидан 3 240 530 сўм асосий қарз, 1 620 265 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг (бундан кейинги матнларда палата деб юритилади), “Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ELDORBEK BOZORBOYEV” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар 3 240 530 сўм асосий қарз, 1 620 265 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2018 йил 11 ноябрда №214-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартномаларга кўра, даъвогар “бажарувчи” жавобгар “буюртмачи” га белгиланган муддатларда махсус механизмлар ва автотранспортни ҳайдовчилари билан бирга тақдим этиш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномаларда шартларини бажариб, махсус техника ва автотранспорт воситалари билан хизматлар кўрсатилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кўрсатилган хизмат учун 3 240 530 сўм қарздорликни бугунга қадар тўлаб бермаган. Даъвогар томонидан 2025 йил 09 июлдаги 07/25-сонли қарздорликни сўндириш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва оқибатсиз қолдирилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 3 240 530 сўмлик қарздорлик тўланмай келган. Мавжуд қарздорлик шартнома, тарафлар ўртасидаги таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 240 530 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан мажбуриятнинг бажарилмаган қийматининг 50 % дан ортиқ бўлмаган миқдорда 69 147,50 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.5-бандида “бажарувчи” “буюртмачи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятлар бажарилмаган сумманинг 0.4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, пеня миқдори бажарилмаган мажбуриятларнинг 10 фоизидан ортмаслиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, тарафлар шартнома шартларидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблашлари лозим бўлади. Даъвогар жавобгардан тўлаб берилмаган қарз миқдорининг 10 фоизи миқдорида, 324 053 сўм миқдорда пеня сўраши лозим эди. Бироқ, даъвогар кечиктирилган тўловнинг 50 фоизи миқдорида пеня ундиришни сўраган. Бундан кўринадики, пеня ундириш бўйича 1 620 265 сўм даъво талабининг 324 053 сўм қисми асосли, 1 296 212 сўм қисми асосиздир. Суд, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 324 053 сўм пеня ундиришни, қолган 1 296 212 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига мувофиқ даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат божи тўловини тарафлар зиммасига юклаб, жавобгардан 302 120 сўм, даъвогардан 109 880 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 236, 260, 261, 263 -моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИ Л А Д И : Даъвогар “Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ELDORBEK BOZORBOYEV” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 240 530 сўм асосий қарз ва 324 053 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар - “ELDORBEK BOZORBOYEV” фермер хўжалиги ҳисобидан 302 120 сўм, “Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамиятидан 109 880 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши, суднинг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли. Судья Х.Сулайманбекова