← Назад
Решение #2845538 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| зР ФК | 386 | — | law | |
| зР ИПК | 12 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 354 | — | law | |
| зР ФК | 366 | — | law | |
| зР ФК | 107 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| зР ФК | 449 | — | law | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| зР ФК | 263 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2516/107364-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 18 ноябрь
Ғаллаорол
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси И.Мамаражаповнинг
котиблигида, даъвогар “MEDINTERTREID” МЧЖнинг жавобгар “BAXMALFARM” хусусий корхонаси ҳисобидан 20 692 800 сўм асосий қарз,
10 346 400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили И.Маткурбанова
(ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“MEDINTERTREID” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“BAXMAL-FARM” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 20 692 800 сўм асосий қарз, 10 346 400 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини
таъминламади.
Суд, жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил
иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда
ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра,
инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг,
жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ЎзР ФК
деб
юритилади)нинг
234-моддасида,
мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди
шартномасидан келиб чиқган.
ЎзР ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир
тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва
унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини
олади.
Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2022 йил 16 ноябрда Z/112-сонли олди-сотди шартномаси тузилган
бўлиб, шартноманинг шартига кўра, сотувчи (даъвогар) шартномада
кўрсатилган товарларни сотиб олувчи (жавобгар)га мулк қилиб
топшириш, жавобгар эса товарларни қабул қилиш ва улар учун
шартномага
мувофиқ
100% тўловни пул кўчириш йўли билан амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга
ҳисоб-фактураларга асосан жами 31 119 800 сўмлик дори ва дори
воситалари сотилган, бироқ тўловларни амалга ошириш борасидаги
мажбуриятлар жавобгар томонидан қисман бажарилган, натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 20 692 800 сўмлик қарздорлик вужудга
келган.
Шунингдек, даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
талаби билан юборган талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгар ҳисобидан 20 692 800 сўм асосий
қарз, 10 346 400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган.
ЎзР ИПКнинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш
бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ЎзР ФК 354-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролар ва
юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар.
ЎзР ФК 366-моддасида агар қонунда муайян турдаги шартномалар
учун маълум бир шакл белгилаб қўйилган бўлмаса, шартнома битимлар
тузиш учун назарда тутилган ҳар қандай шаклда тузилиши мумкинлиги,
Ёзма шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан,
шунингдек почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки
ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш
имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли
билан тузилиши мумкинлиги белгиланган.
ЎзР ФК 107-моддасида ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш
муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки
уларнинг вакиллари имзолаши кераклиги қайд этилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ҳамда даъвогар вакилининг
тушунтиришларидан маълум бўлишича, 2022 йил 16 ноябрда Z/112сонли олди-сотди шартномаси жавобгар томонидан имзоланмаган.
Бироқ, шартнома унинг ёзма шаклига риоя қилинмай жавобгар
томонидан имзоланмаган бўлса-да, ушбу шартнома бўйича даъвогар
томонидан жавобгарга жами 31 119 800 сўмлик маҳсулот сотилганлигини
тасдиқловчи 28.04.2022 йилдаги 890-сонли, 24.07.2022 йилдаги
1642-сонли ҳамда 14.12.2022 йилдаги 2847-сонли ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилган ва тарафларнинг электрон имзолари орқали
тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли
қарорининг 8-бандида «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 11-моддасига кўра хўжалик шартномаси битимлар тузиш
учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилиши, ёзма шартнома тарафлар
имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта,
телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги
тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган
бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши
мумкинлиги, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса,
шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган
товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини
ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос
бўла олмаслиги, агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг
оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб
келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмаслиги
бўйича судларга тушунтиришлар берилган.
ЎзР ФК 449-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан сотиб
олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда
тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда
тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли
белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан
амалга оширилади.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 20 692 800 сўм қарздорликнинг
мавжудлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар ва таққослаш
далолатномаси ҳамда даъвогар вакилининг суд жараёнидаги
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 20 692 800 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар томонидан
шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмай, тўланиши лозим
бўлган тўлов суммаси судга мурожаат қилингунга қадар тўланмай
кечиктирилганлиги сабабли жавобгардан 10 346 400 сўм пеня ундириш
талаби қўйилган.
ЎзР ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарориинг 31-бандига кўра, шартнома тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб
топилганда бундай шартнома бўйича мулкий жавобгарлик чорасини
қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш лозим
бўлади.
Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги
талабини
асоссиз
деб
ҳисоблайди
ва
уни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланиши,
изоҳда эса, Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган
тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида
ушбу банднинг “а” — “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган
ставканинг
50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши белгиланган.
Бироқ, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилганда
206 000 сўм давлат божи тўлаб чиқган, аслида 310 392 сўм давлат божи
тўлаши лозим эди.
Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини
ишда
иштирок
этувчи
шахсларга
уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 107, 234, 236, 354, 366,
386-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 127, 170, 176-180,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BAXMAL-FARM” хусусий корхонаси ҳисобидан:
- даъвогар “MEDINTERTREID” МЧЖ фойдасига 20 692 800 сўм асосий
қарз, олдиндан тўланган 102 536 сўм давлат божи ва 41 200 почта
харажатлари;
- Республика бюджетига 104 392 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Олдиндан тўланган 103 464 сўм давлат божи даъвогарнинг
зиммасида қолдирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув
қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров